МАНН (Манн) Томас (1875.6.6, Любек — 1955.12.8, Сюрих) — немис ёзувчиси. Генрих Манн (1871— 1950)нинг укаси. М. дастлабки йирик асари — Любек аслзодалари наслининг тўрт авлоди тақдири тўғрисидаги романи "Будденброклар" ("Бир оила инқирози") биланоқ кенг жамоатчиликка танилган. М.нинг новеллалари ("Тристан", 1923, "Тонио Крегер", 1903 ва бошқалар) адибнинг энг яхши асарлари саналади, уларда санъат одамларининг турмуш уринишлари маҳорат билан тасвирланган, руҳий ҳолатлар нозик берилган, енгил юмор билан лиризм уйғунлашган. "Сеҳрли тоғ" (1924) романида лжаҳон уруши арафасида немис жамияти ғоявий ҳаёти манзаралари акс этган. ХХ асрдаги энг яхши фалсафий романлардан ҳисобланган мазкур асарида муаллиф немис тарбиявий романлари анъаналарини давом эттирган. 1933 йилда Германияда ҳокимият тепасига нацистлар келганидан кейин М. ватанидан чиқиб кетиб, Швейсарияда, кейин (1938 йилдан) АҚШда яшади. Ёзувчининг "Марио ва сеҳргар" (1930) новелласи, шунингдек, Инжил сюжети асосидаги "Иосиф ва унинг акалари" (1933—43) тарихий тетралогиясига фашизмга қарши ғоялар сингдирилган. "Лотта Ваймерда" (1939) романи Гёте ижоди ҳақидаги кўп йиллик уйлар натижаси. "Доктор Фаустус" (1947) романи Герман фашизми келиб чиқишига сабаб бўлган маънавий иллатларнинг туб илдизлари ҳақида. М. ХХ аср жаҳон адабиётининг мумтоз вакили саналади. У роман жанри доирасини кенгайтириб, уни янги ижтимоий фалсафий маъно билан бойитди. Нобел мукофоти лауреати (1929)[1].

Тҳомас Манн

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар