Ангулем герсогинясининг тиараси (1820). Тиара франсуз маликаси Мари-Тереза, Ангулем герсогиняси, Луи ХВИ ва Мари Антуанеттанинг қизи учун тайёрланган.

Тиара (лотинча: тиара , қадимги юнонча: τιάρα) бошга тақиладиган безак. Унинг келиб чиқиши қадимги Юнонистон ва Римга бориб тақалади. ХВИИИ асрнинг охирида тиара Европада аёллар томонидан тантанали маросимларда кийиладиган нуфузли заргарлик буюмлари сифатида модага кирган. Замонавий тиаралар асосан, ярим доира шаклида бўлиб, одатда, кумуш, олтин ёки платинадан ясалган ва қимматбаҳо тошлар, марваридлар ёки камеослар билан безатилган.

Тиаралар ХИХ асрнинг охирларида жуда машҳур бўлган ва асоса дабдабали маросимлар учун тақилган. Биринчи жаҳон урушидан сўнг, қироллик саройидаги расмий ҳолатлардан мустасно, тиара кийиш аста-секин модадан чиқиб кетган. ХХИ аср бошидан тиараларга қизиқиш яна ортди. „Тиара“ сўзи кўпинча " диадем " сўзи билан алмаштирилади.

Тавсиф

Замонавий тиаралар одатда кумуш, олтин ёки платинадан ясалган (ярим) доира шаклда бўлади. Тиаралар тортоисешелл, маржон ва кварцдан ҳам тайёрланган. ХХ асрда шох ва алюминий каби ғайриоддий материаллардан тиаралар яслган[1].

Тиаралар одатда қимматбаҳо тошлар, марваридлар ёки камеослар билан безатилган. Қимматбаҳо тошлар тиарадаги нақшларга ўрнатилган. Ушбу нақшлар кўпинча ёй, гулчамбар, доира, юлдузлар гуллар ёки барглар шаклида бўлган. Баъзан қимматбаҳо тошлар ёрдамида гуллар, маккажўхори бошоқлари, ниначилар ёки капалаклар шакллари билан безатилган. Тиара турли ўлчамдаги юзлаб минглаб қимматбаҳо тошларни ўз ичига олиши мумкин; деярли ҳар доим, тиаралар олмослардан тайёрланган. Бу тиараларни энг қиммат ва ажойиб заргарлик буюмлари қаторига қўяди[1].

Тиараларнинг турли хил моделлари мавжуд, жумладан:

  • бандеау, лента ёки соч тасмаси шаклидаги диадем;
  • кокошник, одатда қимматбаҳо тошлардан девор ҳосил қилиб ясалган шакли худди шу номдаги анъанавий рус бош кийимига асосланган;
  • ҳало, бошни ауреола каби ўраб турган диадем,
  • фринге, кўпинча маржон сифатида ҳам тақилиши мумкин бўлган олмослардан ясалган ҳошияли безак.[2]

Тиараларни бошга, балки пешонага ҳам тақиш мумкин; бу тиаранинг тузилишига боғлиқ. Тиара тақиш бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин.

Эркаклар тиараси

Одоб қоидалари

Голландия қироличаси Махима

Баъзи одамлар фақат юқори унвонга эга аёлларга тиара кийишга рухсат берилади, деб ўйлашади. Ҳар қандай аёл тадбирларда тиара тақиши мумкин. Бундай ҳолларда аёллар тантанали кечки кўйлак кийишлари керак, либоснинг елкалари бироз очиқ бўлиши керак.

Анъанага кўра, ёш қизлар турмушга чиқмагунча тиара тақмасликлари лозим. Тўй куни улар ўз оиласига тегишли бўлган тиара тақишган. Аёл турмушга чиққандан сўнг, у фақат эрининг оиласига ёки ўзига тегишли бўлган тиараларни тақиши керак. Фақат маликаларга турмушга чиқмаган бўлсаларда ўн саккиз ёшдан бошлаб тиара кийишга рухсат берилган. ХХИ асрда бу қоидалар энди қатъий қўлланилмайди[2].

Мотам маросимида жет, оникс, шиша ёки пўлатдан ясалган махсус қора тиаралар тақилган. Мотамнинг кейинги маросимлари учун (иккинчи мотам ва ярим мотам), бинафша рангли тошлар (аметист), оқ тошлар (олмос ва ой тоши) ёки марваридли тиаралар ҳам мавжуд[1].

Тарих

Бу Фаюм мумия портрети олтин гулчамбар кийган аёлни кўрсатади, в . Милодий 100-110 йиллар.

ХВИИИ асргача

Тиара ва диадем сўзлари қадимда эркаклар ва аёллар томонидан юқори мақомни билдириш учун кийиладиган бош безаклари номидан келиб чиққан. Жефри Мунн таъкидлаганидек, „Тиара“ сўзи аслида форсча бўлиб, бу ном биринчи бўлиб форс қиролларининг (бинафша ва оқ безакли тасмалар) билан ўралган баланд чўққидаги бош кийимларини билдирган. Энди у декоратив бош безакларининг деярли барча шаклларини тасвирлаш учун ишлатилади." [1] Қадимги юнонлар ва римликлар гулчамбар шаклидаги бош безакларини ясаш учун олтиндан фойдаланганлар. Рим империясининг қулаши ва насронийликнинг юксалиши билан бирга тиара ва диадемларга бўлган талаб ҳам камайиб кетган[1].

Европада қиролича ва маликаларининг тож кийишлари урф бўлган, келинлар эса тўй кунида махсус келин тожларини кийишган. ХВИИ—ХВИИИ асрларда ҳукмрон қироличалар ўзларининг алоҳида мавқеини билдириш учун бош безакларини тақиб юришни бошлаганлар. Бу одат кенг тарқалмаганлигининг асосий сабаби ХВИИИ асрдаги аёлларнинг баланд соч турмаги диадем кийишни қийинлаштирган[3].

18 ва ХИХ асрлар

ХВИИИ аср охирида неоклассицизм тиараларнинг жонланишига сабаб бўлди, аммо бу сафар ундан фақат аёллар фойдаланишган. Қадимги Юнонистон ва Римдан илҳом олган заргарлар қимматбаҳо тошлардан гулчамбар кўринишидаги тиараларни яратдилар[3]. Наполеон ва унинг рафиқаси Жозефин де Беауҳарнаис тиараларни оммалаштиришга ёрдам беришган. Наполеон франсуз саройи Европадаги энг буюк сарой бўлишини хоҳлагаб ва хотинига тиаралардан иборар кўплаб тўпламларни совға қилган. Наполеоннинг биринчи хотини Жозефина учун тайёрланган бир нечта тиаралар ҳали ҳам Европа қироллик оилаларида сақланади[1].

Жозефина учун тайёрланган тиара

ХИХ асрда тиара тезда қирол ва аслзода аёллар орасида мақомни ифодалаш ва эътиборни жалб қилиш усули сифатида машҳур бўлган. Тиара суд маросимлари, баллар, кечки овқатлар ва бошқа тантанали тадбирлар учун аёллар кийимининг муҳим қисмига айланган. Кўпинча келинлар тўй куни эри ёки отасидан совға сифатида тиара олишган.

Тиара машҳурлигининг баландлиги 1890-1914 йиллар оралиғида эди. Энг юқори ва энг бой ижтимоий табақалардан бўлган аёллар бир нечта тиараларга эга эди. Тиара кийиш энди фақат зодагонлар учун хос эмас эди. Қўшма Штатларда ҳам тиара тақиш тантаналарда юқори ижтимоий доирадаги аёллар орасида кенг тарқалган[1][4]. Гаррард, Фабергé, Чаумет, Cартиэр ва Ван Cлеэф &амп; Арпелс каби ажойиб заргарлик уйлари ўз мижозлари учун тиараларни ишлаб чиқаришган[2].

20 ва ХХИ асрлар

Арт Ноувеау услубида Рене Лалик томонидан яратилган тиара

Рене Лалик ва заргарлик буюмлари дизайнери Генри Уилсон каби ижодкорлар ҳақиқий ҳаётда осонгина тақиб бўлмайдиган бадиий тиараларни яратдилар.

Биринчи жаҳон урушидан кейин тиара тақиш урфдан чиққан . Бунга ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришлар сабаб бўлган(бойликни намойиш қилиш унчалик мақбул эмас эди). Бундан ташқари тиараларнинг урфдан чиқиши аёллар сочларини қисқартиришлари ва шампун билан сочларини тез-тез ювишлари билан боғлиқ эди. Тоза сочлар силлиқ ва юмшоқ бўлиб, тиарани „ушлаб“ тура олмаган. Биринчи жаҳон уруши ва Иккинчи жаҳон уруши ўртасидаги Арт Деcо кўпинча қисқа сочлар билан кийиш осон бўлган тиаралар яратган.

Йигирманчи асрнинг охиридан бошлаб тиаралардан фақат давлат зиёфатлари, қироллик тўйлари ва тож кийиш маросимлари учун фойдаланилан бошланган[3]. Бироқ, тиаралар ҳали ҳам ишлаб тайёрланмоқда[5][6]. Версаcе эстрада юлдузи Мадонна учун тиара тайёрлаган[7]. Дания қироллик оиласида 2009-йилда классик ва замонавий тиаралар кўргазмаси учун мўлжалланган тиара бор[8].

Тўпламлар

Қиролича Елизавета ИИ дунёдаги энг катта ва энг қиммат тиаралар коллексиясига эга бўлиб, уларнинг аксарияти қироличага аждодларидан мерос қолган. У тез-тез давлат тадбирларида тиара таққан ҳолатда қатнашади. Қиролича тиараларнинг катта қимини қиролича Александрадан мерос қилиб олган. Шунингдек, у шаҳзода Алберт томнидан Қиролича Викторияга совға қилинган бир нечта тиараларга эга[9]. Қиролича Марй 1920-йилларда Буюк Герцог Владимир тиарасини сотиболдган. Тиара бир-бирига боғланган кўплаб олмос доираларидан иборат. Доиралар ичида марварид томчилари ёки зумрадлар бириктирилган. Қиролича Марй 1911-йилда Ҳиндистонда бўлиб ўтган Деҳли Дурбар учун ҳам махсус тиара ясаттирга. Ҳозирда бу тиара у Уэлс шаҳзодаси Чарлзнинг рафиқаси Корнуол герсогинясига вақтинчалик ижарага берилган. Қиролича Елизавета ИИ ўзи учун ёқут ва олмос тиара буюртма қилган. Бу тиара Бразилия халқи совға қилган аквамаринлардан тайёрланган[3][10].

Бошқа маликалар ва қироличаалар расмий оқшомларда мунтазам равишда тиара тақишади. Швеция қироллик оиласи Дания, Голландия ва Испания монархлари ҳам шахсий коллексияга эга. Дания қироллик тақинчоқларининг кўпчилиги дастлаб Швеция маликаси Лоуисе Фредерик ВИИИ га турмушга чиққанида тўпламга кирган. Романовлар сулоласи 1917-йил инқилобига қадар тиаралар тўпламига эга бўлган[11]. Эрон қироллик оиласида ҳам тиараларнинг катта коллексияси бор эди. Эрон инқилобидан бери улар Теҳрондаги Миллий заргарлик музейида сақланмоқда[12][13].

Заргарлик

Пластмасса, страз, Сwаровски кристаллари ёки бошқа қимматбаҳо бўлмаган материаллардан ҳам тиаралар тайёрланган . Бундай тақинчоқлар одатда битирув кечаси, туғилган кун ёки тўй каби махсус ҳолатларда тақилади. Улардан гўзаллик танловлари ғолиблари ҳам тақишган.

Театр ва кино

Тиаралар кўпинча кино, спектакл ва телевидениэда актрисалар томонидан тақилади. 2013-йилда Картиэр учун Никол Кидман рол ўйнаган " Граcе оф Монако " филми учун Граcе Келлй таққан биринчи тиаранинг нусхасини яратган[14].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 Мунн, Геоффрей. Тиарас: Паст анд Пресент. 160 Бромптон Роад, Лондон: В&А Публиcатионс, 2002. ИСБН 0-8109-6594-1. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Жордан. „Тҳе Сторй оф Тиарас: А Ҳисторй оф Элеганcе“. Сотҳебй'с (2021-йил 7-май). Қаралди: 2022-йил 6-июн.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Мунн, Геоффрей. Тиарас: А Ҳисторй оф Сплендор. Энгланд: Антиқуэ Cоллеcторс' Cлуб Лтд., 2001. ИСБН 1851493751. 
  4. ↑ „Жеwел Ҳисторй: Тҳе Тиара Ҳас Беcоме а Соcиал Неэд (1907)“ (эн-УС). Тҳе Cоурт Жеwеллер (2016-йил 27-январ). 2022-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-август.
  5. ↑ Требле. „Роcкинг тҳе тиара“. Маcлеанс Университй (2013-йил 24-июл). Қаралди: 2022-йил 6-июн.
  6. ↑ „Cоллеcтинг гуиде: 10 тҳингс то кноw абоут тиарас | Чристиэъс“ (эн). www.чристиэс.cом. Қаралди: 2022-йил 6-июн.
  7. ↑ „Версаcе тиара то бе ауcтионед фор АИДС чаритй“. Роугҳ&Полишед. 2022-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-август.
  8. ↑ „Тҳе Роял Ордер оф Сарториал Сплендор: Тиара Тҳурсдай: Тҳе Миднигҳт Тиара“. Тҳе Роял Ордер оф Сарториал Сплендор (2011-йил 17-ноябр). Қаралди: 2022-йил 6-июн.
  9. ↑ , архивсана= параметри ҳам кўрсатилиши зарур. Чамп. „Анатомй оф а тиара“. Сотҳебй'с. 2022-йил 20-майда асл нусхадан [ архивланган]. Қаралди: 2022-йил 12-июн.
  10. ↑ „Ақуамарине анд диамонд тиара“. 2009-йил 30-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 17-май.
  11. ↑ „Wҳич Роял Фамилй ҳас тҳе мост эхпенсиве тиара cоллеcтион ин тҳе wорлд?“ (эн-ГБ). Татлер (2021-йил 29-июн). Қаралди: 2022-йил 6-июн.
  12. ↑ „Тҳе Cроwн Жеwелс: Фром Эмпресс Фараҳ оф Иран то Қуээн Марй, тҳе роялс wҳо ҳаве боастед тҳе бест жеwеллерй cоллеcтионс“ (эн-ГБ). Татлер (2021-йил 3-ноябр). Қаралди: 2022-йил 6-июн.
  13. ↑ „Иран Натионал Жеwелс Мусеум“ (эн-УС). Иран Сафар Травел (2021-йил 28-октябр). Қаралди: 2022-йил 6-июн.
  14. ↑ Соwрай. „Cартиэр реcреате Граcе Келлй'с жеwелс фор Ниcоле Кидман филм Граcе оф Монаcо“. Телеграпҳ (2013-йил 16-май). 2021-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-август.

Треасурй оф натионал жеwел ин Иран[сайт ишламайди]

Ҳаволалар