Тиберий (Тибериус) (Милоддан аввалги 42-йил — милодий 37-йил) — Рим императори (14 йилдан). Юлийлар — Клавдийлар сулоласидан. Августнннг ўгай ўғли. Преторианларга таяниб автократик сиёсат юргизган. Провинсиялардаги солиқ тизимини тартибга солишга ҳаракат қилиб, ўз мансабини суиистеъмол қилган ноиблар ва олибсотарларни таъқиб остига олган, жамоат бинолари қурилиши ва турли томошаларга сарфланадиган маблағларни, шунингдек, плебейларга тарқатиладиган пул ва ғаллани қисқартирган. Империянинг молиявий аҳволини яхшиланишига эришган.