Tibetlar
Тибетлар, тибетликлар (ўзларини — пёба деб атайдилар) — халқ, Тибетннш: асосий туб аҳолиси. Тибетларнинг деярли барчаси ХХР (Тибет автоном республикасини, Гансу, Синхай, Сичуан, Юннан вилоятлари)да, бир қисми Ҳиндистон, Непал, Бутанда яшайди. Умумий сони 4,83 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Тибет тилининг турли шевалари мавжуд. Диндорлари, асосан, буддавийлар. Милодий ВИИ асрнинг 1ярмидан Тибетлар ёзувга эга. Қадимдан китоб босиб чиқариш (ксилография) мавжуд. Тибетларнинг аждодлари жун ва сян қабилалари (мил. ав. 2-минг йиллик охиридан маълум) бўлган; сянлар Тибетлар этногенезининг асосий негизини ташкил килиб, турли даврларда хитойлар, туркийлар, саклар ва бошқаларга мансуб этник гурухдарни ўзига сингдирган. Машғулот турига қараб тибетлар тоғлик ўтроқ деҳқонлар (тибетлар нинг ярмидан ортиғи), яримўтроқ деҳқончорвадорлар ва кўчманчичорвадорларга (асосан, як, от, қўй ва эчкилар) бўлинади. Ҳунармандчилик (кулолчилик, тўқимачилик, металлни қайта ишлаш) тараққий этган. Тибетлар орасида якин вақтларгача полиандрия ва полигиния сақланиб қолган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |