Tigin Darxon
Тигин (Дигин) Дархон (саха.: Тыгын Дархан; ? — 1631) — ёқутларнинг Хангалас қабиласининг нўён ва дархони, ёқут саркардаси, кўплаб ёқут афсоналарининг машҳур қаҳрамони, ХВИ аср охири — ХВИИ асрнинг биринчи чораги яшаган тарихий шахс. Рус манбаларида кўпинча Тинин деб аталган.
Тигин Дархон | |
| Ёқутистоннинг 3-нўёни ҳамда ёқут уруғлари ва қабилалари бирлштирувчиси | |
|---|---|
|
Мансаб даври ХВИ аср – 1632 | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1580-йиллар Туймаада |
| Вафоти |
1632-йиллар Ёқутистон |
| Болалари | Бозеке, Откурай |
| Отаси | Муннан Дархон |
Биографияси
Афсоналарга кўра, Ўрта Ленадаги ёқутларнинг биринчи раҳбари Тигиннинг бобоси Бажей бўлган. ХИХ—ХХ асрдаги ёқут афсоналарида Бажей Дойдуса Дархон, С. И. Болонинг маълумотига кўра, Тюсулге Дархон сифатида ҳам келтрилган. Тюсулгенинг икки ўғли Муннан Дархон ва Малдияхар бўлган. Муннан Дархоннинг ҳам икки ўғли Тигин ва Усун Оюун бор бўлган.
Афсоналарга асосан Тигин Ленанинг чап қирғоғидаги кенг Туймаада водийсининг деярли барча кўзга кўринган жойларида, хусусан Хатıн-Юрях йўли яқинида мулкка эга бўлган. Унинг кўплаб от ва қорамоллари, жангчилари, қуллари бўлган.
Афсоналарнинг Вилюй версияларида Тигин баҳайбат ботир сифатида тасвирланган. Унинг тарихий шахс сифатидаги роли ҳақида ҳозирча умумий фикр мавжуд эмас. Баъзи тарихчилар Тигинни ёқут қабилаларини бирлаштирган шахс деб ҳисоблашади, бу даврда эрта синфий жамиятга ўтиш содир бўлиб, прото-давлатнинг пайдо бўлиши учун зарур шарт-шароитлар юзага келади. Бошқалар эса, унинг сиёсатидаги ҳаддан ташқари қўпол усулларга эътибор қаратишади, бу эса бошқа уруғларнинг бўйсунишига олиб келмайди, аксинча, марказсизлаштиришга олиб келади.
Тигин бир неча марта Енисейдан келган рус казаклари билан тўқнаш келган, бунинг натижасида ҳарбий тўқнашувлар ва дипломатик музокаралар содир бўлган. Ёқутларнинг биринчи бош нўёнининг қачон ва қандай шароитда ҳаёти тугаганлиги номаълум. ХВИИИ асрда яшаган рус этнографи Якоб Линденаунинг ёзишича, Тигин казаклар томонидан гаровга олинган ва Ёқут қамоқхонасида асир сифатида вафот этган[1] . Бошқа маълумотларга кўра, Тигин қариликда вафот этган.
Рус тарихий ҳужжатларида Тигин номи 1631-йилда Иван Галкиннинг Ёқутистонга қилган экспедицияси пайтида тилга олинади ва ўзининг асарида Галкин Хангалас нўёни Тигин ва Бордон нўёни Бодоя унга ҳужум қилгани ҳақида хабар беради. Жанг пайтида кўп одамларини йўқотиб, чекинади ва Енисейскка қайтиб келади. Шундан кейин Тйгиннинг исми ҳеч қаерда тилга олинмайди. 1632-йилда Пётр Бекетов келганида Тигин номи тилга олинмай, унинг ўрнига Хангалас нўёнлар орасида унинг ўғиллари номи қайд қлинади. Шундай қилиб, бир қатор тарихчилар Бекетов келишидан олдин Тигин 1631—1632-йилларда вафот этган деб даъво қиладилар.
Академик А. П. Окладниковга кўра, Тигин ўзининг шахсий ташаббуси, ташкилий ва ҳарбий қобилиятлари туфайли кўпчилик ёқут уруғлари ва қабилаларининг ҳукмдорига айланган. Тигин давлатчилик асосларини яратиш учун уларни ўз атрофида бирлаштиришга интилган, бу худди ИХ асрда Россиянинг бирлашиши Киев князлари ҳукмронлиги остида бўлгани каби ўхшаш бўлган.
Маданият ва санъатдаги образи
- Ёқут ёзувчиси В. С. Яковлев-Далан „Тигин Дархон“ (1993) романини ёзган.
- Режиссёр Никита Аржаков „Тигин Дархон“ филмини (2020) суратга олган[2].
Хотира
- Якуцк марказидаги меҳмонхоналардан бири „Тигин Дархон“ меҳмонхонаси унинг номи билан аталган[3].
- 1995-йилдан ҳар йили Исиах байрамида Тигин ўйинлари (саха.: Дыгын Оонньуулара) деб аталувчи спорт мусобақалри ўтказилади. Ўйинлар Якуцк шаҳри яқинидаги Йс Хатıн туманида бўлиб ўтади (ўйинлар 2020-йилда CОВИД-19 туфайли ўтказилмаган).
Манбалар
- ↑ Линденау Я. И. Описаниэ народов Сибири (первая половина ХВИИИ века). — Магадан, 1983. — С. 21.
- ↑ „В Якутии завершились съемки фильма «Тыгын Дархан»“ (ру). ҳттпс://www.сакҳа.гов.ру. Официальный информационный портал Республики Саха (Якутия), Пресс-служба Министерства культуры и духовного развития РС (Я) (2019-йил 29-июл). — „За два года в массовке фильма приняли участие более 10 тысяч человек. Картина находится на стадии постпродакшена“. 2019-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-ноябр.
- ↑ „гостиница Тыгын Дархан“. ҳттпс://тйгйн.ру.+2020-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-апрел.