Тиграйлар — Эфиопия ва Эритреядаги халқ. Умумий сони 4 млн. киши (1990-йиллар ўрталари), жумладан, Эфиопияда 2,2 млн. киши ва Эритреяда 1,8 млн. киши. Тиграй тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан, христианмонофисийлар, сунний мусулмонлар ҳам бор. Т. ҳунармандчилик ва савдосотиқ билан шугулланишади.