ТИЖОНИЙА — Шимолий Африкадаги нуфузли сўфийлик тариқати. ХВИИИ аср охирида Аҳмад ат-Тижоний (1737-1815) асос солган. У ўз таълимотида Ибн Арабий қарашларига таянган. Тижоний ўзини „олий қутб“ (қутб ал-ақтоб) ва айни вақтда „Муҳаммад валийлиги муҳри“ (хатм ал-вилая ал-муҳаммадия) деб эълон қилган. Шунга асосан, у ўзини мутлақ „бенуқсон“ (ал-исма) эканини, Тижония таълимоти ва ибодатларини бевосита Муҳаммад (сав)дан олганлигани даъво қилган. Тижония тарафдорлари ўзларини „Аллоҳ томонидан мумтоз ҳисобланган“ деб санаб, бошқа мусулмонларни „адашганлар“ деб ҳисоблаганлар. ХХ аср Марокаш, Жазоир ва Тунисда Тижонияга қарши чиқишлар бўлиб, унинг мавқеи анча пасайган. Шунга қарамай, араб оламида, шунингдек, африкаликлар орасида бугунги кунда ҳам Тижония тарафдорлари бор.

Адабиётлар

Ислом Энсиклопедияси © „Ўзбекистон миллий энциклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2004