Анна Анчер, Балиқчининг тикувчи хотини, 1890.

Тикув қўл меҳнатининг бир тури бўлиб, игна ва ип ёрдамида матода баҳя ва чоклар яратишдан иборат. Тош даврида пайдо бўлган бу машғулот энг қадимги технологиялардан биридир. Ип йигириш ва тўқима газлама ихтиро этилишига қадар тикув жараёнида ҳайвон суяк ва шохларидан игна, пай, томир ва ичакларидан эса ип тайёрланиб ишлатилган.