Тимократия (қадимги юнонча: τῑμοκρᾰτία, от τῑμή „қиймат, обрў“ + κράτος „ҳокимят, куч“)[1] – давлат бошқаруви шакли бўлиб, унда давлат ҳокимияти юқори мулкий сензга эга бўлган имтиёзга эга озчилик қўлида бўлади. Олигархиянинг бир шаклидир.

Тарихи

„Тимократия“ атамаси Платон („Давлат“ ВИИИ, 545), Аристотел („Никомах ахлоқи“ ВИИИ, ХИИ) асарларида учрайди. Шунингдек, Ксенофонт асарларида ҳам эслатиб ўтилган.

Суқрот ғояларини баён қилган Платон фикрича, тимократия – одатда ҳарбийлар синфига мансуб бўлган шуҳратпарастлар ҳокимияти – олигархия, демократия ва тирания каби бошқарувнинг салбий шаклларидан биридир. Платон фикрича, ҳукмрон синф бойлик орттириши билан тимократия олигархияга ўтиш жараёнига эга бўлади. Платоннинг айтишича, тимократия аристократиядан кейин, янги авлод дунёга келганда пайдо бўлади. Шунингдек, Платон уларнинг манфаатлари давлат манфаатларидан устун туришини таъкидлаган.

Аристотелнинг фикрича, тимократия ҳокимиятнинг ижобий шакли бўлиб, у салбий шаклга – демократияга ўтиш мойил. Бунинг сабаби, давлат тузилишининг бу икки тури умумий чегарага эга: тимократия ҳам кўпчилик ҳокимиятини истайди ва унда бир тоифага мансуб кишиларнинг барчаси тенг ҳисобланади.

Милоддан аввалги ВИ асрда Афинада Солон ислоҳотлари натижасида, Римда эса Сервий Туллийга тегишли ислоҳотлардан кейин ўрнатилган давлат тузуми тимократияга мисол бўла олади.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Ҳарпер, Доуглас „"Тимоcраcй" этймологй“. Онлине Этймологй Диcтионарй (2001-йил 1-ноябр). Қаралди: 2008-йил 25-октябр.