Тимотҳй Далтон (талаффузи: Тимоти Далтон) – театр ва кино актёри[1][2].

Тимотҳй Далтон
Таваллуди 1946-йил 21-март (1946-03-21) (80 ёш)
Cолин-Бай, Бирлашган Қироллик
Фуқаролиги Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия

Биографияси

Тимоти Далтоннинг отаси Иккинчи жаҳон уруши пайтида махфий разведка хизматида капитан бўлган. Урушдан кейин истеъфога чиқди ва реклама билан шуғулланди. Онаси ирландиялик.

Мактабда Тимоти авиацияга қизиққан ва Британиянинг ёшлар учун ҳарбий ташкилоти – Ҳаво ҳужумидан мудофаачиларни тайёрлаш корпусида кўнгилли бўлган.

1964-йилда мактабни тугатгандан сўнг, ўн саккиз ёшли Далтон Майкл Крофт миллий ёшлар театрига ўқишга кирди ва икки йил ўқиди. Бир вақтнинг ўзида Қироллик драматик санъат академиясида ўқиди, аммо уни тугатмасдан Бирмингем театрига ўтди.

1966-йилда Далтон биринчи марта телевизорда пайдо бўлди. 1968-йилда „Тҳе Лион Ин Wинтер“ тарихий филмида дебют қилди, унда Катҳарине Ҳепбурн ва Петер О'Тооле ажойиб ўйинларни намойиш этишди. Антҳонй Ҳопкинс учун актёрлик ютуғи бўлди.

1970-йилларда Далтон бир нечта испан ва италян филмларида рол ўйнаган. Роял Шакеспеаре компанияси ва Проспеcт театр труппасида ўйнаган.

1978-йилда ўзининг Америка филмида биринчи марта рол ўйнади.

1987-йилда актёр "Тҳе Ливинг Дайлигҳц" филмида Жамес Бонд ролини ўйнади ва бу унга жаҳон миқёсида шуҳрат келтирди. 1990-йилларда "Шамолларда қолган ҳисларим" филмининг давоми бўлган „Сcарлетт“ телефилмида Тимоти Далтон Ретт Батлерни ажойиб тарзда ўйнади.

Шахсий ҳаёти

1977-йилдан 1986-йилгача инглиз актрисаси Ванесса Редграве билан яқин муносабатда бўлган[3].

1995-йилда Лондон кинофестивалида Далтон россиялик қўшиқчи, бастакор, ўқитувчи ва модел Оксана Григорева билан учрашди. Бироз вақт ўтгач, улар бирга яшай бошладилар. Уларнинг Александр исмли ўғил бор. 2003-йилда улар ажралишди[4].

Далтон ҳеч қачон расман уйланмаган[5].

Севимли машғулотларига балиқ овлаш, китобхонлик, жазз ва опера киради, антиқа буюмлар йиғишга қизиқади.

Манбалар

  1. ↑ Тимотҳй Далтон
  2. ↑ Гонорари Тимоти Далтона на ИМДб
  3. ↑ „Эхcерпц фром Ванесса Редграве'с Аутобиограпҳй:“. Ооcитиэс.орг. 2014-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 8-январ.
  4. ↑ „Wҳй Тимотҳй Далтон стилл ҳас а лиcенcе то тҳрилл“. Эхпресс.cо.ук. 2015-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-январ.
  5. ↑ „Wҳй Тимотҳй Далтон стилл ҳас а лиcенcе то тҳрилл“. Эхпресс.cо.ук. 2015-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-январ.