Amir Temur
Амир Темур (тўлиқ исми: Амир Темур ибн Амир Тарағой ибн Амир Барқул) (1336-йил 9-апрел, Кеш – 1405-йил 18-феврал, Ўтрор) – ўрта асрларнинг давлат арбоби, буюк саркарда, қўмондон, марказлашган давлат асосчиси. Эрон, Месопотамия, Хуросон, Шимолий Ҳиндистон, Онадўли ва Марказий Осиё ҳудудларини ўз ичига олган Темурийлар давлатига асос солган ҳамда Темурийлар сулоласининг биринчи ҳукмдори ҳисобланади[4]. Амир Темур Темурийлар уйғониш даври асосчиси, илм-фан, меъморчилик, санъат ва адабиёт ҳомийси[5][6][7]. Темур санъатнинг буюк ҳомийси ҳам ҳисобланган; у Ибн Халдун, Ҳофиз Шерозий ва Ҳофизи Абру каби олим ва шоирлар билан мулоқотда бўлган. Темурнинг ҳукмронлик даври Темурийлар ренессансига йўл очган.
| Амир Темур | |
|---|---|
|
Темурнинг бош суяги асосида амалга оширилган юз реконструксияси, Михаил Герасимов томонидан бажарилган. | |
| Темурийлар империяси амири | |
| Тож кийиш | 1370-йил 9-апрел, Балх |
| Давомчиси | Халил Султон |
| Туғилиши |
9-апрел 1336-йил Кеш, Чиғатой улуси (бугунги Шаҳрисабз, Ўзбекистон) |
| Вафоти |
18-феврал 1405-йил (68 ёшда) Ўтрор (бугунги Ўтрор, Қозоғистон) |
| Дафн этилган жой | |
| Турмуш ўртоғи |
Турмуш Оғо Ўлжай Туркон Оғо Чўлпон Мулк Оғо Сарой Мулк хоним Туман Оғо Дилшод Оғо Тукал Хоним Руҳ Парвар Оғо |
| Уй | Темурийлар |
| Сулола | Темурийлар сулоласи |
| Отаси | Амир Тарағай |
| Онаси | Такина Хотин |
| Дини | Ислом (сунний) |
|
Ҳарбий фаолияти
| |
1320-йилларда Мовароуннаҳрда (ҳозирги Ўзбекистон) туркийлашган мўғул қабиласи барлослар оиласида туғилган. Темур 1370-йилга келиб Ғарбий Чиғатой улуси устидан назоратни қўлга киритди. Ўша ердан бошлаб Темур бир қатор ҳарбий юришларни амалга ошириб, Олтин Ўрда хонларини, Миср ва Сурия мамлукларини, юксалиб бораётган Усмонли империясини, шунингдек, Ҳиндистондаги Деҳли султонлигини мағлуб этди ва шу тариқа ислом оламидаги энг қудратли ҳукмдорга айланди[8]. Ушбу фатҳлар Темурийлар салтанатининг барпо этилишига олиб келди, бироқ мазкур империя Темурнинг вафотидан кўп ўтмай парчаланиб кетди. Темур бир неча тилларни, жумладан, ҳозирги ўзбек ва уйғур тилининг аждоди бўлган чиғатой тилини, шунингдек, дипломатик ёзишмаларда қўлланган мўғул ва форс тилларини билган.
Темур Евросиё даштларининг сўнгги йирик кўчманчи фотиҳи эди ва унинг салтанати ХВИ-ХВИИ асрларда янада тартибли ҳамда барқарор бўлган ислом порох империялари юксалиши учун замин яратди[9][10][11].
Амир Темур ўзини „Ислом қиличи“ деб атаган. Ҳукмронлигининг охирига келиб, Темур Чиғатой улуси, Ҳулокуийлар давлати ва Олтин Ўрданинг барча қолдиқлари устидан тўлиқ назорат ўрнатди, ҳаттоки Хитойда Юан сулоласини қайта тиклашга уринди[5][12]. У забт этган барча ҳудудлар орасида Хоразм энг кўп зиён кўрди, чунки бу ўлка Темурга қарши бир неча бор исён кўтарган эди. Темур Хоразмга беш маротаба юриш қилган.
Темур 1411-йилдан 1449-йилгача Марказий Осиёни бошқарган астроном ва математик, Темурий султон Мирзо Улуғбекнинг бобоси ҳамда Бобурийлар империяси асосчиси Бобурнинг (1483–1530) катта бобоси (тўртинчи авлоди) бўлган[13][14].
Умумий тавсифи
Исми ва шажараси

Тўлиқ исми араб анъанасига (исм–насаб–нисба) мувофиқ Темур ибн Тарағай Барлас (арабча: تيمور ابن ترغيى برلس), яъни барлос қабиласидан бўлган Тарағайнинг ўғли Темур шаклида бўлган.
Туркий тилларда Темур (Темüр, Темир) сўзи „темир“ маъносини англатади. Кастилия элчиси Руй Гонзáлез де Cлавижо уни Темурбек деб атаган[15].
Кейинги давр форс манбаларида кўпинча эронлаштирилган Темур Ланг (форсча: تیمور لنگ), яъни „Оқсоқ Темур“ лақаби учрайди[16]. Кейинчалик бу ном Ғарб тилларига Тамерлан, Тамерлане, Тамбурлаине, Тимур Ленк шаклларида кириб келган[17].
Рус манбаларида у Темир Аксак (яъни „Оқсоқ Темир“) деб аталган. Шунингдек, эски татар манбаларида Ақсак-Темур шакли ҳам учрайди.
Америкалик тарихчи Жоҳн Э. Wоодс ўзининг „Темурнинг генеалогияси“ номли мақоласида Темур шажараси айнан Амир Темур даврида бошланганини кўрсатган[18].
Темур чингизийлар сулоласига мансуб бўлмагани сабабли, расмий равишда хон унвонини олиш ҳуқуқига эга эмас эди ва шу боис у доимо фақат амир (яъни саркарда, ҳукмдор) унвони билан аталган. Бироқ, 1370-йилда у Сарой Мулк Хонимга уйланиб, чингизийлар сулоласи билан қариндошлик ришталарини ўрнатган. Шундан сўнг у Темур Кўрагон (форсча: تيمور گوركان, Темūр Гуркāнī) номини қабул қилган[19]. „Кўрагон“ сўзи мўғулча кüрüгäн ёки кҳüргäн сўзидан келиб чиққан бўлиб, „хоннинг куёви“ деган маънони англатади. Бу эса Темурнинг чингизийлар билан қариндошлик алоқаларига эга эканини билдирган[20].
Форс ва туркий ўрта аср манбаларида Темур, шунингдек, Соҳибқирон (форсча: صاحب كران) деб ҳам аталган. Бу сўзнинг асл маъноси икки сайёра (масалан, Зуҳра ва Муштарий ёки Зуҳра ва Қуёш) бирлашган пайтда туғилган инсон деганидир. Кўчма маънода эса бу унвон бахтли, улуғ тақдир эгаси маъносини билдирган[21].
Ёшлик йиллари, оиласи, келиб чиқиши
Амир Темур шабон ойининг йигирма бешида, ҳижрий етти юз ўттиз олтинчи йилда (09.04.1336), ўн икки ҳайвонли Турк йиллигига кўра сичқон йилида Кеш шаҳри яқинидаги Хўжа илғор қишлоғида туғилган[22]. Америкалик тарихчи Беатриcе Форбес Манз Темурбекнинг туғилган йилини ўн тўртинчи юз йилликнинг йигирманчи йилларига тўғри келиши каби қарашларини олдинга суриб келади. Бунга сабаб қилиб Темурбекнинг 1336-йилда туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар унинг давридан кейин ёзилганини ва унинг даврига тегишли бир нечта манбалардаги воқеаларда Темурбекнинг ёши унинг 1320-йиллар охирида туғилганини кўрсатишини айтади[23][24]. Бироқ бирорта тарих китобларида Темурбекнинг туғилган йили 1336-йил эмас, балки бошқа йил эканлиги тўғрисида белги умуман учрамайди.
Темурнинг ёшлиги Кешда кечади. Отаси Тарағайбек ўз чоғининг одатларига кўра Темурбекка от миниш, ов қилиш, ёйдан ўқ отишни ўргатувчиларни тайин қилади. 18-20 ёшларида тулпорларни яхши ажрата оладиган эпчил отлиқ ва қўрқмас баҳодир бўлиб улғаяди. Темурбек ўзи тўғрисида китобида 21 ёшга тўлганида отасининг ҳосили яхши бўлганини, қорамол ва йилқилар кўп болалаганини, ўзи уларни 10 тадан қилиб ишчиларига бўлиб берганини ёзади. Амир Темур табиатан оғир, босиқ, теран фикрли ва идрокли ҳамда ниҳоятда зийрак, кишилардаги қобилият, фазилат, айниқса, самимиятни тезда фаҳмлаб оладиган инсон бўлган. Шу туфайли ўспиринлик чоғларидаёқ атрофига тенгқурлари орасидан садоқатли дўстларни жалб қила олган. Унинг атрофига болаликдаги дўстлари ва мактабдошлари (Аббос баҳодур, Жаҳоншоҳбек, Қимори иноқ, Сулаймоншоҳбек, Идику Темур, Сайфуддинбек, Ҳиндушоҳ, Қаркара ва бошқалар) тўпланишиб, биргаликда машқ қилар, мусобақаларда иштирок этишар, аста-секин навкар бўлишиб ва ҳарбий гуруҳга бирлашиб, ҳарбий бўлинма сифатида шакллана борган. Кейинчалик улар Амир Темур қўшинида лашкарбошилик даражасигача кўтарилган.
Отаси Амир Тарағай (ўрта чоғ туркчасида Тарағай – қорақуйруқ қуши) барлос қабиласининг бекларидан бири ва қабиланинг асосий 5 та уруғидан бирининг етакчиси эди[25][26][27][28][29]. Тарағайбек Чиғатой улусининг таниқли бекларидан бири бўлиб, Кеш вилоятида амирлик қилган. Амир Тарағай йиллик Или дарёси бўйида Хон томонидан чақириладиган юрт бекларининг қурултойига чақирилган ва бундай йиғинларда қолдирмасдан қатнашган. Бутга топинувчи ўлароқ туғилган Тарағайбек Чиғатой улуси орасида биринчилардан бўлиб ислом динини қабул қилган. Отаси Барқул Нўёндек Тарағайбек ҳарб ва сиёсат ишларига қизиқмаган ва асосан ислом динини ўрганиш билан умрини кечирган. Темурбек тез-тез қабрини зиёрат қиладиган ва кейинчалик қабри устига мақбара (1373–1374) қурдирган Шамсиддин Кулол Тарағайбекнинг пири бўлган. Шарофиддин Али Яздий таъкидлашига кўра:
"уламо ва сулаҳо ва муттақийларга мушфиқ ва меҳрибон эрди ва буларнинг мажлисига борур эрди…"
Онаси Такина хотун (Такина Моҳибегим) туг'илган жойи то'г'рисида Амир Темур давридаги манбаларда ма'лумот берилмаган. Зафарномада ёлғиз отигина келтирилган. 1403-йилда Темурбек Женоа, Франсия, Англия қиролларига элчи қилиб юборган, Султония бош роҳиби (архиепископ) Жоҳаннес де Галонифонтибус Такина Хотуннинг оддий оиладан эканини ёзади[30]. Темур саройида ёзилган, бироқ ёзувчиси аниқ билинмаган Муйизз ал-Ансаб (таржимаси: Иззатли насаблар) асарида Такина Хотун барлос қабиласи билан чегарадош бўлган Чиғатой улусининг Ясаъур қабиласидан эканлиги ёзилади[31]. Араб тарихчиси Ибн Халдун эса 1401-йилда Темур билан шахсан учрашганини ва Темурнинг ўзи онаси афсонавий Эрон ҳукмдори Манучеҳр авлодидан эканини айтганини ёзиб қолдирган[32]. Аҳмад ибн Арабшоҳ ўзининг Ажойиб ул-мақдур фи наваиб (фи ахбор) ат-Таймур (арабча: عجائب المقدور في نوائب تيمور – таржимаси: Темурдаги тақдирнинг ажойиботлар) асарида унинг Чингизхоннинг наслидан эканлигини ёзади[33]. ХВИИИ асрда ёзилган Амир Темур кимлиги тўғрисидаги китобларда Такина Хотун Бухоро „Садр аш-Шариа“ (Шариат қонунларини изоҳловчи)си Убайдулло Маҳбубийнинг қизи эканлиги қайд қилинган[34]. Ўзбек тарихчиси Турғун Файзиев ўзининг „Темурийлар шажараси“ (Тошкент, 1995) китобида Темурбекнинг онаси тўғрисида „Жангномайи Амир Темур Кўрагон“ китобига таянган ҳолда Бухоро уламоларининг энг улуғи „Садр аш-Шариа“нинг қизи эканлигини келтиради.

Темурбекнинг опаси Қутлуғ Туркон оғо ва синглиси Ширинбека оғо эди. Улар Темурбекдан олдин вафот этишган ва Самарқанддаги Шоҳи Зинда мажмуасидаги мақбараларда кўмилишган. Шунингдек, Му‘изз ал-ансаб манбасига кўра, Темурнинг яна уч нафар укаси — Жуки, Алим Шайх ва Суюрғатмиш ҳам бўлган.
Темур 1362-йилда Сейистонга биринчи келиши чоғида ўнг оёғидан ва ўнг қўлидан Мамақтув (Яздли Шарафиддин, Зафарнома 19а,19б, 89б) томонидан ёйдан отилган ўқдан яраланган. Темурбек Ислом дини билимларига таяниб юришлар қилади ва ўзини „Ислом қиличи“ сифатида танилтиради[3]. Ислом динини ёйиш йўлида қилган юришларидан кейин Абу Фотиҳ отини олади. 1402-йилда Измир қал’а қамалида католик госпиталиерларини, Гуржистон (Грузия) насронийларини бир неча бор ютиши ортидан Абу Ғозий отини олади. Турклар ўз одатига кўра ўз етакчиларини Бек деб аташарди. Шу юздан Темурбек ҳам Бек отини олади. 1404-йилда Самарқандда бўлган Кастилия (испания) элчиси Руи Гонзалес де Клавихо ўзининг саёҳат қўлёзма кундалигида ҳам Темурбек отини қўллайди.
Темурбекнинг турк ёки мўғул эканлиги тортишувли ҳисобланади. Руи Гонсалес де Клавихо Темурбекнинг келиб чиқишини Чиғатой улусининг элларига боғласа, набираси Муҳаммад Тарағай (Улуғбек номи билан танилган) „Тарих-и арба улус“ китобида Шажарат ал-атрак (Турклар келиб чиқиши)ни кўрсатади ва унга кўра Темурбек ва ота-боболари Ёфас ўғли Туркнинг болалари эканлигини айтади. Турк отли киши эса бутун туркларнинг отаси эканлиги кўрсатилади. Ричард Буллиэт Темурнинг қабиласи барлосларнинг мўғулларга алоқаси йўқлигини таъкидлаган[35]. Рене Гроуссет ўзининг Л’эмпире дес степпес, Атилла, Генгис-Кҳан, Тамерлан асарида Темурнинг келиб чиқиши Чингизхонга боғланганлигини, бироқ уни мўғуллар билан умуман бирлиги йўқлигини ва турк эканлигини ёзади[36]. Темур тарихи бўйича 3 салмоқли китобдан бири саналган Аҳмад ибн Арабшоҳнинг "Ажойиб ул-мақдур фи наваиб ат-Таймур" китобида Темурбекни барлос турки эканлигини ёзилади:
"Туркларда ҳам Арабларда бўлганидек қабилалар ва уруғлар бордир ва ҳар бир қабилада вазир (қабилабоши) бордир. У ўз қабиласи ичида яшаш тарзи бўйича маслаҳат берадиган ёритувчи чироқдир. Улардан биринчиси Арлот, иккинчиси Жалойир, учинчиси Қавчин, тўртинчиси Барлосдир. Темур(бек) тўртичисидан чиққандир."[37][38][39].
Юсуф Ҳусайн ўзинг Тwо студиэс ин эарлй Мугҳал ҳисторй асарида Темурбек турк эканлигидан ғурурланар, ўз ўрнида ўзига қарата айтилган мўғул сўзини ёмон кўрарди деб таъкидлаган[40]. Ўзбек тарих ёзувчилари Темурбекнинг сўзсиз турк бўлганлигини айтиб келади. Темурбекнинг ўзи ёзганлиги айтиладиган Мулфазот-и Темурий (Темур қиссалари ёки Темур тузуклари) китобида Тарағайбек ўғли билан сўзлашганда турк келиб чиқишли эканлигини айтгани ёзилади.
Тил билимлари
Темурбек ўз она тилиси чиғатой (эски туркча ёки эски адабий ўзбекча)ча ва форсчада сўзлашган. Темур араб тилида сўзлаша олмаган ва мўғул тилида сўзлаша олганлиги ҳақидадаги манбалар тортишувли. Унинг даврида Турк (Эски ўзбек адабий тили)ча – сўзлашув, қўшин бошқариш, адабиёт ва давлат ишлари тили, форсча – ҳуқуқ, давлат ишлари, адабиёт ва сўзлашув тили, арабча – дин тили бўлган. Амир Темур давлатида ҳам асосий ҳуқуқий ишлар – солиқлар йиғиш, ғазначилик ишлари, молия ишлари форс тилида олиб борилган. Унинг юришлари чоғларида йилёзарларига кунлик ишларни туркча ва форсча тилларда ёзиб боришларини буюрган. Амир Темур тарихи ҳақида асосий 3 та асардан 2 таси, Низомиддин Шомий – Зафарнома, Шарафиддин Али Яздий – Зафарнома, айнан шу кунлик қўлёзмаларга асосланиб ёзилган китоблардир. Расмий ёзув тури эса араб алифбосига асосланган форс ва турк (эски уйғур алифбосига асосланган ўзбек ёзуви) ёзувлари эди.
Зафарномда келтирилишича 1391-йил 28-мартда Олтин Ўрда хони Тўхтамишхонга қарши юриш чоғида Темур ҳозирги Қозоғистондаги Улуғ тоғда аскарларига тош келтиришларини буюради ва тошга ўйиб битик ёздиради. Низомиддин Шомий Зафарномасида эса 1391-йил 28-апрелда ушбу битик битилганлиги ёзилади. Бу битикда 3 қатор арабча ва 8 қатор туркларнинг ўз ёзуви бўлмиш эски уйғур ёзувига асосланган эски адабий ўзбекчада ёзилган.
“Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Борлиқнинг эгаси, ҳақиқатнинг қўрғони, ҳушёр ҳимоячи, қудратли ва қудрат эгаси, ҳаёт ва ўлимни ато этувчи ҳикматли зот! Етти юз тўқсон учинчи йилда, қўй йилининг баҳорининг ўрта ойида [1391-йил 6-апрел], Турон султони Темурбек ислом йўлида булғор хони Тўхтамишхонга қарши уч юз минг кишилик қўшин билан юриш бошлади. Ушбу манзилга етиб келгач, ёдгорлик белгиси бўлсин деб ушбу қўрғонни барпо этди. Аллоҳ хоҳласа, Раббимиз адолатни қарор топтирсин! Парвардигор юрт аҳлини ўз марҳаматига ноил айласин! Бизни дуо билан ёдга олсинлар!”
Асл матн (ар.)Arabcha matnning uch qatori:
بسم الله الرحمن الرحيم
مالك الملك القدوس الحق المؤمن المهيمن الجبار
القادر الحكيم المميت الحي
Chig‘atoy tilida sakkiz satr (transkripsiya[41]):
tarïq jeti jüz toqsan üčintä qoj
jïl jaznïŋ ara aj turannïŋ sultanï
temür beg üč jüz miŋ čerig bilä islam üčün toqtamïš qan bulγar
qanïqa jorïdï bu jerkä jetip belgü bolzun tip
bu obanï qopardï
täŋri nïsfät bergäj inšala
täŋri il kišigä raqmat qïlqaj bizni duu-a bilä
jad qïlqaj.
Бу битик 1935-йил август ойида Улуғ тоғдан кунботар(ғарб)да жойлашган Қарамўла тоғ ён бағри олдидаги Қарсақпай мис кони яқинида қозоқ геологи Қаниш Сатбаэв томонидан топилган. Шу сабабли Қарсақпай битиги ҳам деб аталади[42]. Битик бугунги кунда Сант-Петербург (Роосия Федерацияси)да Эрмитаж музейида сақланади.
Темурнинг фарзандлари расмий ҳужжатларда форс ва туркий тиллардан фойдаланганлар. Масалан, 1398-йилда Темурнинг ўғли Мироншоҳ Мирзо расмий ҳужжатни туркий тилда, уйғур ёзувида тузишни буюрган[43].
Му‘изз ал-ансабга кўра, Темур саройида фақат туркий ва форс тилларида ёзувчи котиблар фаолият юритган[44].
Темурнинг замондоши ва 1401-йилдан бошлаб уни шахсан таниган асир тарихчи Ибн Арабшоҳ Темур ҳақида шундай ёзган: “Форс, туркий ва мўғул тилларига келсак, у уларни бошқалардан кўра яхшироқ билган”. Бироқ, Принcетон университети тадқиқотчиси Сват Соуcек ўзининг Темур ҳақидаги монографиясида Темур барлос қабиласига мансуб турк бўлганини, келиб чиқиши мўғул номи билан боғлиқ бўлса-да, амалда тўлиқ туркийлашганини та’кидлайди. Унинг фикрича, Темурнинг она тили туркий тилнинг чиғатой лаҳжаси бўлган, шунингдек, у яшаган маданий муҳит туфайли форс тилини ҳам ма’лум даражада билган бўлиши мумкин. Соуcекнинг фикрича, Темур мўғул тилини деярли билмаган, гарчи айрим мўғул атамалари ҳужжатларда ва тангаларда учраб турган бўлса ҳам[45].
Сиёсий-ҳарбий ҳаёти
Сиёсатга кириб келиши

Тахминан 1360-йилга келиб, Темур асосан минтақадаги туркий қабила вакилларидан иборат қўшини билан ҳарбий йўлбошчи сифатида шуҳрат қозонди. Темур Мовароуннаҳрдаги ҳарбий юришларда иштирок этди. Волга Булғориясини ағдарган ва вайрон қилган Қозоғон билан ҳам ғоявий, ҳам оилавий ришталар орқали иттифоқ тузиб, минг нафар суворий бошчилигида Хуросонга бостириб кирди. Бу Темур бошқарган иккинчи ҳарбий юриш бўлиб, унинг муваффақияти кейинги амалиётларга, жумладан, Хоразм ва Урганчни бўйсундиришга йўл очди.
Амир Темур ўзининг илк ҳарбий фаолиятини қўл остидаги навкарлари билан айрим вилоят амирларига хизмат қилишдан бошлаган. Уларнинг ўзаро курашларида қатнашиб, жасорат кўрсатган, жангларда чиниққан, ҳарбий маҳоратини оширган. Хондамирнинг ёзишича, отаси амир Тарағой Амир Темурни аввал (1355) амир Жоку барлоснинг қизи Нурмушк оғога, сўнгра ўша йили (1355) Қазағоннинг набираси ва амир Ҳусайннинг синглиси Ўлжай Туркон оғога уйлантиради. Кейинги никоҳ туфайли Амир Темур билан Балх ҳокими амир Ҳусайн ўртасида иттифоқ юзага келиб, улар биргаликда мўғулларга қарши курашадилар. Амир Темурнинг Мовароуннаҳрни бирлаштириш йўлидаги ҳаракати ХИВ асрнинг 60-йиллари бошларидан бошланди. ХИВ асрнинг 50-йиллари охирида Мовароуннаҳрда амирларнинг ўзаро кураши кучайиб, амир Қазағон ўлдирилди. Мамлакатда сиёсий парокандалик авжига чиқиб, оғир танглик содир бўлди. Хондамирнинг Ҳабиб ус-сияр китобида келтирилган маълумотларга қараганда, улус ўнга яқин мустақил бекликларга бўлиниб кетган.
1358-йил Амир Қозағонбекнинг ўлимидан сўнг Мовароуннаҳрда бошланган бош-бошдоқлик чоғида Темурбек амакиси Ҳожи Барлос билан Кеш ерларини бошқарарди. 1360-йил январда Жета (Мўғулистон) хони Туғлуқ Темур Мовароуннаҳрга юриш қилади[46].
Бу даврда Чиғатой улусининг шарқий қисми – Еттисув ва Шарқий Туркистонда ҳукмронлик қилаётган мўғул хонлари Мовароуннаҳрдаги оғир сиёсий вазиятдан фойдаланиб, бу ерда ўз ҳокимиятини ўрнатишга ҳаракат қиладилар. Жета хонларидан Туғлуқ Темур ва унинг вориси Илёсхожа 1360—1361 ва 1365-йилларда Мовароуннаҳрга бир неча бор бостириб кирадилар. Мўғул хонларининг босқинчилик юришлари ва зулмига қарши халқ ҳаракати бошланади.
Бироқ, Мовароуннаҳр амирлари халққа бош бўлиб, мўғул босқинчиларига қарши курашга жур’ат эта олмайдилар. Уларнинг бир қисми душман тарафига ўтади, иккинчи қисми эса эл-юртни тарк этиб, ўзга мамлакатлардан бошпана излайдилар. Амир Темурнинг амакиси, Кеш вилоятининг ҳукмдори амир Ҳожи барлос Хуросонга қочади.
Мана шундай оғир паллада сиёсат майдонига Амир Темур киради. Мўғулларга қарши туриш учун кучлар нисбати тенг эмаслигини ҳисобга олган 24 ёшли Амир Темур 1360-йилнинг бошида Туғлуқ Темур томонидан Кешга юборилган беклар билан келишади. Шароит тақозоси билан хон хизматига ўтиб, унинг ёрлиғи билан ўз вилоятининг доруғаси этиб тайин қилинади. Шубҳасиз, бу ноиложликдан қўйилган сиёсий ҳамда стратегик қадам бўлиб, бу билан Амир Темур мўғулларнинг навбатдаги талон-тарожининг олдини олган, мамлакат ва халқни фалокатдан қутқарган эди. Туғлуқ Темур орқасига қайтиб кетади. Туғлуқ Темур билан келишган Темурбекка Кешдан Сирдарёгача бўлган ерлар топширилади. Хон ҳали Сирдарёдан ўтиб улгурмай, Илёсхўжа амир Бекчик ва бошқа яқин амирлар билан тил бириктириб, Темурни давлат ишларидан четлаштириш, имкон туғилганда эса уни йўқ қилишни режалаштирди. Бу фитналар тобора кучайиб, хавфли тус олди. Натижада Темур мўғуллардан ажралиб, уларнинг душмани – амир Ҳусайн (амир Қозоғоннинг набираси) томонига ўтди.
Бир муддат Темур ва Ҳусайн кичик қўшин билан саргузаштли ҳаёт кечириб, Хоразм томон йўл олдилар. У ерда Хива яқинидаги жангда ҳукмдор Таваккал Қўнғирот томонидан мағлубиятга учраб, қолган аскарлари билан саҳро ичкарисига чекинишга мажбур бўлдилар. Кейинчалик Маҳон ҳудудига қарашли Маҳмудий қишлоғи яқинида улар Алибек Жаниқурбон одамлари томонидан асирга олинди ва 62 кун асирликда сақланди. Тарихчи Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича, Алибек уларни эронлик савдогарларга сотмоқчи бўлган, бироқ бу даврда Маҳон орқали карвон ўтмаган. Натижада Темур ва Ҳусайн Алибекнинг акаси амир Муҳаммадбек томонидан озод қилинган.
1362-йил кузида Сейистонда Малик Қутбиддин душманларига қарши бўлган тўқнашувда Темур ўнг қўлининг икки бармоғидан айрилди ва ўнг оёғидан оғир яраланди. Шу сабабли у умрининг охиригача оқсоқ бўлиб қолган.
1364-йилгача Темур ва Ҳусайн амирлар сифатида Амударёнинг жанубий соҳилидаги Каҳмард, Даргаз, Арсиф ва Балх ҳудудларида яшаб, мўғулларга қарши партизан уруши олиб бордилар.
1364-йилда мўғуллар Мовароуннаҳрни тарк этишга мажбур бўлдилар. Мовароуннаҳрга қайтган Темур ва Ҳусайн Чиғатой сулоласидан бўлган Кобулшоҳни тахтга ўтқаздилар.
1365-йил 22-май куни тонгда Чиноз яқинида Чирчиқ дарёси бўйида Темур ва Ҳусайн қўшинлари билан Илёсхўжа қўшинлари ўртасида тарихга „Лой жанги“ номи билан кирган қонли жанг бўлиб ўтди. Илёсхўжа қўшини сон жиҳатдан устун эди. Жанг вақтида кучли ёмғир ёғиб, кўриш қийинлашди, отлар эса лойга ботиб қолди. Шунга қарамай, Темур қўшинлари ўз қанотида устунликка эриша бошлади. Ҳал қилувчи пайтда Темур Ҳусайндан ёрдам сўради, бироқ Ҳусайн ёрдам бермай, аксинча чекиниб кетди. Бу ҳолат жанг тақдирини ҳал қилди. Натижада Темур ва Ҳусайн қўшинлари Сирдарёнинг нариги томонига чекинишга мажбур бўлдилар.
Бу орада Илёсхўжа қўшини Самарқанддан халқ қўзғолони натижасида ҳайдаб чиқарилди. Бу қўзғолонга мадраса мударриси Мавлонозода, ҳунарманд Абу Бакр Калавий ва мерган Мирзо Хурдаки Бухорий бошчилик қилдилар. Шаҳарда халқ ҳокимияти ўрнатилди. Бой табақаларнинг мол-мулки мусодара қилинди ва улар ёрдам сўраб Темур ва Ҳусайнга мурожаат қилдилар.
1366-йил баҳорида Темур ва Ҳусайн Самарқандга юриш қилиб, сарбадорлар қўзғолонини бостирдилар. Қўзғолон раҳбарлари қатл этилди, бироқ Темурнинг буйруғи билан халқ орасида катта обрўга эга бўлган қўзғолон етакчиларидан бири – Мавлонозода тирик қолдирилди.
1366-йил Амир Ҳусайн ва Амир Темур душманга айланишади. Амир Темур Амир Ҳусайн томон қўшин тортади. Темурбек Қаршига қараб юради. Қарши қамалида Мусабекни 12000 отлиғини 243 киши билан енгади. 1367-йил Мохон яқинидаги Бермасда Бекишоҳга қарши юриш қилади. Темур душманни енгади.
Амир Темур ҳокимияти ўрнатилиши


Амир Ҳусайн ўз бобоси амир Қазағон сингари Чиғатой улусининг олий амири лавозимини эгаллашни режалаштираётган эди. Қазағон ўз вақтида бу лавозимни куч билан эгаллаган эди. Натижада Темур ва Ҳусайн ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди ва ҳар иккаласи ҳам ҳал қилувчи жангга тайёргарлик кўра бошлади. Бу вазиятда Темурга Термиз саййидлари, Самарқанд шайхулисломи ва кейинчалик унинг руҳий устозига айланган Мир Саййид Барака катта ёрдам кўрсатди.
Ҳусайн Сали-саройдан Балхга кўчиб ўтиб, қал’ани мустаҳкамлашга киришди. У ҳийла ишлатишга қарор қилиб, Темурни тинчлик шартномасини тузиш баҳонасида Чакчак дарасида учрашувга таклиф қилди ва ўз ниятининг самимийлигини исботлаш учун Қур’он устида қасам ичишга ваъда берди. Темур эҳтиёт чораси сифатида учрашувга 200 йигит билан борди, Ҳусайн эса 1000 аскар билан келган эди. Шу сабабли учрашув амалга ошмади.
Темур барча кучларини тўплаб, Амударёдан ўтди[47][48]. Унинг қўшинининг илғор қисмларига Суюрғатмиш ўғлон, Али Муайяд ва Ҳусайн Барлос бошчилик қилдилар. Бийя қишлоғи яқинида Темурни Андхуд саййидларининг бошлиғи Мир Саййид Барака кутиб олиб, унга олий ҳокимият рамзи сифатида ноғора ва байроқ топширди. Балх томон юриш давомида Темурга Каркарадан келган Жоку Барлос, Хутталондан амир Кайхусрав, Шибирғондан амир Зинда Чашм, шунингдек, Ҳулм ва Бадахшондан келган қўшинлар қўшилди. Бу воқеаларни эшитган Ҳусайн қўшинининг кўплаб аскарлари уни тарк этдилар[49].
Шу ерда Чиғатой бек ва амирлари, вилоят ҳокимлари ва йирик амалдорлар иштирокида қурултой бўлиб ўтди. Унда Темурнинг собиқ рақиблари ва болаликдаги дўстлари – Баён Сулдуз, амирлар Улжайту, Кайхусрав, Зинда Чашм, Жоку Барлос ва бошқалар ҳам қатнашдилар. Қурултой Темурни олий амир этиб сайлади. Шу пайтдан бошлаб унинг давлати Турон деб атала бошланди.
Темурнинг Чиғатой хони Қазағоннинг қизи ва Ҳусайннинг беваси бўлган Сараймулкхонимга уйланиши унга „Кўрагон“ („хоннинг куёви“) фахрий унвонини олиш имконини берди[50]. Қурултойда Темур Мовароуннаҳр лашкарбошиларидан садоқат қасамёдини қабул қилди. У ўзидан олдинги ҳукмдорлар сингари хон унвонини қабул қилмади ва фақат „Буюк амир“ унвони билан кифояланди. Расмий хонлар эса Чингизхон авлодидан бўлган Суюрғатмишхон (1370–1388) ва ундан кейин унинг ўғли Маҳмудхон (1388–1402) бўлди.
Темур давлат пойтахти этиб Самарқандни танлади ва марказлашган давлат барпо этиш йўлида кураш бошлади.
Давлатни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш
Амир Темур ҳокимият тепасига келгач, дастлабки вақтлардаёқ мамлакатда рўй берган оғир иқтисодий тангликни бартараф қилиш учун энг аввало солиқ тизимини тартибга солди. Давлат солиқларини йиғишда аминлар, калонтарлар ва солиқ йиғувчиларни раиятга нисбатан инсоф ва адолатли бўлишга, қонунга хилоф иш тутмасликка чақирди, чунки салтанатнинг барқарорлиги кўп жиҳатдан раиятнинг ҳол-аҳволи, унинг давлат ва давлат бошлиғига бўлган садоқатига боғлиқ.
Раиятни ҳимоя қилиш қонун билан мустаҳкамланган, қонун барчага баробар бўлган. Амир Темур нафақат ўз халқини, балки забт этилган мамлакатларнинг аҳолисини ҳам имкони борича қонун ҳимоясига олган. Уларни асирлик ва талон-тарожлардан сақлаган.
Давлатчилик асослари яратилганига қарамай, Шибирғон ва Хоразм ҳудудлари, айниқса унинг Чиғатой улусига қарашли жанубий қисми, Суюрғатмишхон ва амир Темур ҳокимиятини тан олмади. Давлатнинг жанубий ва шимолий чегараларида ҳам вазият нотинч эди. Мўғулистон ва Оқ Ўрда томонидан тез-тез чегаралар бузилиб, аҳоли яшаш жойларига ҳужумлар уюштирилар эди.
Оқ Ўрда хони Урусхон Сиғноқ шаҳрини эгаллаб, уни пойтахтга айлантиргач, Ясси (ҳозирги Туркистон), Сайрам ва бутун Мовароуннаҳр янада катта хавф остида қолди. Шу сабабли давлатни ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш учун зудлик билан чоралар кўриш зарур эди.
Кўп ўтмай, Балх ва Тошкент амир Темур ҳокимиятини тан олдилар. Бироқ Хоразм ҳукмдорлари Дашти Қипчоқ ҳукмдорлари ёрдамига таяниб, Чиғатой улусига қарши қаршиликни давом эттирдилар. 1371-йилда Хоразм ҳукмдори Чиғатой улусига қарашли жанубий Хоразм ҳудудини эгаллашга ҳаракат қилди.
Амир Темур Хоразмдан босиб олинган ҳудудларни қайтаришни дастлаб тинч йўл билан талаб қилди. У бу мақсадда аввал Гурганжга тавочи (қўшин та’миноти ва жойлашуви учун мас’ул амалдор), кейин эса шайхулисломни элчи қилиб юборди. Бироқ Хоразм ҳукмдори Ҳусайн Сўфи ҳар икки сафар ҳам бу талабни рад этиб, элчини ҳатто асирга олди.
Шундан сўнг амир Темур Хоразмга қарши беш марта ҳарбий юриш уюштирди.
Темурнинг яқин сафдошларидан бири Аббос Баҳодур эди.
Кенгайиш даври
Темур Амир унвонини олади ва Самарқандни бош шаҳар этиб белгилайди. 1370-йил кузида йирик қурултой ўтказади. 1371-йил Амир Темур Жета томон 2 бора юриш қилади. Ҳевак ўлкаси ва Кат шаҳри аслан Чиғатой улусининг ерлари бўлсада, бироқ у ерлар солиқларини Хоразмдаги Сўфийлар йиғар эди. 1372-йил баҳорда бу ерларни қайтаришни кўзлаб Хоразм томон илк юришини қилади. Темур Кат қал’асини қамал қилади ва қал’ани эгаллайди. Темурбек Қовун ариғининг олдида Ҳусайн Сўфий билан жанг олиб борадо ва душманни енгади. Ҳусайн Сўфий енгилишдан сўнг Хоразмга қараб чекинади ва ўша вафот этади. Темурбек Юсуф Сўфий билан келишади ва ортига қайтади. Қайтиш ортидан Юсуф Сўфий Катни талайди. Темурбек 2-бора Хоразм томон юриш қилади. Амир Темур қудачилик қилиш учун бу гал Хоразмни босиб олмайди.
1375-йил январда Темурбек Жета томон 3-бора юриш қилади. Или дарёси бўйида урушда Темур душманни енгади. 1376-йил Хоразм томон 3-юришини қилади. Бироқ бу юриш чоғида Сари Буға ва Одилшоҳ ёвлик йўлига ўтгани учун ортига қайтади. Кейи 4-бора Жетага юриш қилади. Темурбек қўшини Жета хони Қамариддинни тўлиқ енгади. Шу йили тўнғич ўғли Жаҳонгир Темурўғли вафот этади. Кейинчалик Темур 5-бора Жета томон юриш қилади ва Тўхтамишхон билан учрашади. Тўхтамишга Сиғноқ ва Саброн ўлкаларини беради. 1376-йилнинг ўзида Темур Ўрисхон томон қўшин тортади. Жайрон Қамишда душман қўшинини енгади. 1377-йилда Самарқандга қайтади. Темур қайтиши ортидан Тўхтамиш ҳокимияти йиқилади. У Тўхтамишни яна қўллайди ва қурол-яроқ билан таъминлайди.
1379-йил Темур Хоразм томон 4-бора юриш қилади. Хоразм қал’ани эгаллайди. 1381-йилда Эрон ўлкаси томон қўшин тортади. Кетма-кет Фушанж қал’асини ва Ҳиротни ўз давлати ерларига қўшиб олади. Кейин Самарқандга қайтади. 1382-йил бошларида Хуросон томон юриш қилади. Калот қал’аси ва Тушриз қал’асини эгаллайди. Ортидан Мозандарон томон йўл олади. Бироқ Алибекнинг Калотга юриши сабабли орқага қайтади. 1383-йил ёзида хотини Дилшод оғо ва эгачиси Қутлуғ Туркон оғо вафот этади. Жета томон қўшин жўнатган Амир Темур ўзи Мозандарон томон юради. 1383-йил кузида Сабзавор қал’аси эгалланади. Темурбек Сейистон томон йўл олади. Ризо қал’а қамалида Шоҳ Қутбиддинни енгади ва Сейистонни олади. Кейин Бўст томон юради. Қал’айи Тоқни ва Бўст қал’асини эгаллайди. Ҳирманд дарёси бўйлаб юриб Ҳазорбаро қал’аси(динсизлар қал’аси) ва Даҳна қал’асини эгаллайди. Қайтишда Афғонийлар билан урушда душманни енгади. Сейистон ва Зобулистон қўшиб олгач Самарқандга қайтиб келади.
1384-йил баҳорида қайта Мозандарон томон йўл олади. 1385-йил ёзида Султония шаҳрини эгаллайди. Сўнгра Омул ҳамда Сори ўлкаларини қўл остига киритади ва Самарқандга қайтади. Темурнинг Эрон ўлкаларидан қайтиши ортидан Тўхтамишхон Эронга бостириб киради ва шаҳар ва қишлоқларни талайди. 1386-йил 3-йиллик юриш оти билан тарихга кирган юришини бошлайди.
Амир Темурнинг бошқа давлатлар билан сиёсий боғланишлари
Олтин Ўрда давлати – Тўхтамишхоннинг мағлубиятидан кейин Темур Олтин Ўрдада ўзи хон белгилаб келади ва савдо алоқаларини сақлайди. Олтин Ўрда давлатининг чўкиш даври бошланади.
Мамлуқлилар давлати – Шомдаги қақшатқич енгилишдан кейин Мамлуқли давлати Темурбекнинг сўровларини, элчи Аталмишни қўйиб юборади ва сўралган молларни беради. Урушдан олдин ва кейин бир неча бора 2 томондан ҳам элчилар бориб келади. Мактублар алмашинилади.
Жете давлати – 5 бора оғир юришлардан сўнг Жете ёки Мўғулистон Темур давлати қўл остига тўла кирмасада ортиқ хавф туғдирмайдиган давлатга айланади.
Деҳли султонлиги – Деҳлидаги қайта тикланиб бўлмас енгилишдан кейин Темурбек давлати қўл остига киради.
Усмонли султонлиги – Анқара урушидаги қақшатқич мағлубиятда кейин Усмонли давлати Темур давлати қўл остига ўтади.
Гуржи қироллиги – бир неча бора таланиши ва босиб олиниши ортидан Темур давлати қўл остига ўтади. Йиллик белгиланган солиқ тўлаши белгиланади.
Эрон, Афғонистон ва Кавказдаги давлатлар – барчаси Темурийлар давлати ичига киради.
Франсия қироллиги – Усмонли давлати енгилиши ортидан Темур давлати билан савдо алоқалари ўрнатилиши келишилади. Элчилар ва мактублар алмашинуви бўлади.
Кастилия (Испания) қироллиги – Усмонли давлати енгилиши ортидан Темур давлати билан савдо алоқаларини ўрнатилиши келишилади. Элчилар ва мактублар алмашинуви бўлади.
Византия империяси – Усмонли давлати енгилиши ортидан Истанбул учун Темурга жузя (дин солиғи)ни тўлайди. Элчилар алмашинуви бўлади.
Хитой давлати (Минг империяси – Хитой билан савдо алоқалари ва элчилар алмашинуви мавжуд бўлган. Темурнинг ўлими ортидан Хитой юриши қолдирилади.
Оқ Ўрда билан жанг


Амир Темур Мовароуннаҳрни мўғуллар ҳукмронлигидан озод этиб, бу қадимги мамлакатда мустақил давлат барпо этган бўлсада, ҳали мамлакатда барқарор тинчлик ўрнатилмаган эди. Бир томондан айрим вилоят ҳокимлари Амир Темур ҳокимиятини тан олишдан бош тортиб турган бўлсалар, иккинчи томондан мамлакатнинг шарқий ва шимолий ҳудудлари нотинч эди. Мўғулистон билан Оқ Ўрда ҳукмдорлари Фарғона водийсининг шарқи, Ўтрор, Ясси (Туркистон) ва Сайрам шаҳарларига хавф солиб, бу ҳудудларга тез-тез ҳужум қилар ва аҳолини талон-тарож қиларди. Шунинг учун ҳам Амир Темур дастлабки йилларда мамлакат сарҳадлари хавфсизлигини таъминлашга катта аҳамият берди. Исёнчи амирларга қарши шафқациз кураш олиб борди. 1370-йил кузи ва 1371-йил баҳорида амир Зинда Чашмга зарба бериб, Шибирғон вилояти бўйсундирилди. Балх ва Тошкент вилоятлари ҳам Амир Темур ҳокимиятини тан олдилар. Аммо Хоразм Оқ Ўрда ҳукмдорларига суяниб, ҳануз бўйсунишдан бош тортиб келарди. Хоразмни Амир Темур Чиғатой улусининг ажралмас қисми деб ҳисоблаб, уни ўз давлатига қўшиб олиш сиёсатини тутди. Аммо бу масала элчилар воситасида тинч йўл билан ҳал этилмагач, Амир Темур Хоразм ҳудудига беш маротаба юриш қилди. Биринчи юриши 1371-йил ёз (июл)ида Кат шаҳрини эгаллаш билан якунланди. Амир Темурнинг 1373-йил баҳори ва 1375-йил ёзида Хоразм томонга қилган икки юриши натижасиз тугади. Бу аснода Олтин Ўрда хони Тўхтамиш билан иттифоқ тузиб олган Хоразм ҳукмдори Юсуф сўфи, унинг ёрдамида Амир Темур давлати ҳудудларига бир неча бор юриш қилиб, Қоракўл вилояти ва Бухоро туманларини талон-торож этди. Бундай вазият, шубҳасиз, 1379-йилда Амир Темурни тўртинчи маротаба Хоразмга қўшин тортишга мажбур этди. Лекин, бу юриш ҳам аввалгилари каби сулҳ тузиш билан тугади. Бироқ шунга қарамай, Юсуф сўфи илгари Хоразмнинг Чиғатой улусига тегишли бўлган жанубий-шарқий (Кат ва Хива шаҳарлари бирга) қисмини яна қайтадан босиб олди. Амир Темур давлатига нисбатан Юсуф сўфининг тутган бундай тажовузкорона сиёсати Хоразм устига Амир Темурнинг бешинчи марта юриш қилишига сабаб бўлди. 1388-йилда Хоразмнинг пойтахти вайрон этилиб, унинг ҳудудлари Амир Темур давлатига бўйсундирилди.
Моғулистон истилоси

Бу орада Амир Темур Мўғулистон ҳокими Қамариддин билан ҳам тўқнашиб қолди, чунки бу даврда унинг Мовароуннаҳрга бўлган талончилик хуружлари кучайиб кетганди. 1370 – 71-йилларда у Тошкент ва Андижон устига бир неча бор босқин қилиб, талаб қайтганди. 1376-йилда эса Қамариддин ҳатто Фарғона водийсининг талайгина қисмини босиб олди. Амир Темур мамлакатнинг шим.-шарқий ҳудудларига нисбатан бўлаётган муттасил тахдидни бартараф қилиш учун Қамариддинга жиддий зарба беришга киришади. Йигирма йил (1371 – 1390) мобайнида Соҳибқирон Мўғулистонга етти марта юриш қилиб, мўғул ҳукмдорлари Анқотўра ва Камариддин устидан ғалаба қозонди. Шу зайлда Амир Темур Мовароуннаҳр ва Хоразмда ички тарқоқлик, ўзаро низолар, шунингдек Мўғулистон томонидан бўлиб турган тазйиққа чек қўйиб, ушбу ҳудудда яшовчи элу элат ва халқларни ягона давлатга бирлаштирди. Бу шубҳасиз, Мовароуннаҳр аҳолиси тақдирида ижобий аҳамият касб этди.
Эрон ва Кавказ юришлари
Аммо, Амир Темур бу билан қаноатланмади. Тез орада у қўшни давлатлар ва халқлар устига юриш қилиб, уларни ўзига бўйсундириш ва марказлашган буюк салтанат барпо этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бу даврда Олтин Ўрда, Хуросон ва Эрондаги ижтимоий-сиёсий вазият унинг учун жуда қўл келди. Амир Темур ҳарбий юришни Хуросондан бошлади. 1381-йил у Ҳиротни эгаллади. Сарахс, Жом ва Қавсия ш.лари жангсиз таслим бўлди. Хуросон, хусусан унинг пойтахти Ҳирот стратегик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Эрон, Ироқ, Шом ва бошқа мамлакатларга ўтишда кўприк вазифасини ўтарди. 1381 – 84 йиллар давомида Амир Темур Эроннинг катта қисмини эгаллади. Аввал (1381) Калот, Туршиз ва Сабзавор, кейин (1383) Сеистоннинг Зиреҳ, Зова, Фараҳ ва Буст қалъалари, 1384-йилда эса Астробод вилояти ва Озарбайжоннинг Омул, Сори, Султония ва Табриз шаҳарлари истило қилинди.
Амир Темурнинг 3 йирик истилолари
Амир Темур Эрон, Озарбайжон, Ироқ ва Шом (Сурия) устига 3 марта лашкар тортди. Бу юришлар тарихда „3 йиллик“, „5 йиллик“ ва „7 йиллик“ урушлар номи билан машҳур. 3 йиллик (1386 – 1388) ҳарбий истилолар оқибатида Жанубий Озарбайжон, Ироқнинг шимолий қисми, Гуржистон ва Ван кўли атрофидаги ерлар эгалланди.
3 йиллик истило
Амир Темур шу билан бирга шимолий-ғарбдан, яъни Олтин Ўрда томонидан бўлаётган тазйиққа барҳам бериш мақсадида Тўхтамишга қарши 3 марта қўшин тортишга мажбур бўлди. У 1389-йилда Дизақ (Жиззах)нинг Аччиқ мавзеида, 1391-йилнинг 18-июнида (ҳозирги Самара билан Чистопол шаҳарлари орасида жойлашган Қундузча (Кондурча) дарёси водийсида (қаранг Қундузча жанги) ва ниҳоят, 1395-йилда (28 феврал) Шимолий Кавказда Терек дарёси бўиида Тўхтамиш қўшинига қақшатқич зарба беради (қаранг Терек дарёси бўйидаги жанг). Амир Темур ҳарбий юришлари натижасида Қуйи Идил (Волга) вилоятлари, Сарой Берка, Саройчик ва Ҳожитархон (Астрахон) каби шаҳарлар ғорат қилинди. Амир Темур Тўхтамишни қувиб Рязан вилоятигача борди ва Елец шаҳрини ишғол қилди. Шарафуддин Али Яздий Амир Темурнинг Москва истилосини шундай таърифлайди: „Соҳибқирон Маскавга сориким, Руснинг шаҳарларидан эрди, таважжуқ қилди. Анда етконда нусрацҳиъор черики ул вилоятни (шаҳар ва атрофини) чобтилар ва андағи ҳокимларни тобеъ қилди. Ва черикнинг эликларига сонсиз мол тушти…“ („Зафарнома“, 179-бет). Бу урушда Азақ (Азов), Кубан ва Черкас ерлари ҳам кучли азият чекеганди. Қизиғи шундаки, Амир Темур Идилнинг Туротур кечуви бўйида Ўрусхоннинг ўғли Қуйричоқ ўғлонни чақиртириб, унга қўлга киритилган собиқ Жўчи улусини инъом этди. Россия тарихчилари Б. Д. Греков ва А. Ю. Якубовскийпарнмнт ёзишларича, Амир Темурнинг Тўхтамиш устидан қозонган ғалабаси, фақат Марказий Осиё учун эмас, балки бутун Шарқий Европа, шунингдек тарқоқ Рус князликларининг бирлашиши учун ҳам буюк аҳамият касб этган.
5 йиллик истило
Шундан сўнг Амир Темур бутун эътиборини Эрон, Ироқ, Сурия, Кичик Осиё ва Ҳиндистон ерларини узил-кесил забт этишга қаратди. У беш йиллик (1392 – 1396) уруш давомида Ғарбий Эрон, Ироқи Ажам ва Кавказни эгаллади, натижада музаффарийлар ва жалоирийлар сулоласининг ҳукмронлиги барҳам топди.
Ҳиндистон истилоси

Амир Темурнинг Ҳиндистон истилоси (1398-йил май – 1399-йил март) қарийб 11 ой давом этди. Амир Темур Ҳиндистондан катта ўлжа, шу жумладан 120 жанговар фил билан қайтди. Ўлжаларнинг бир қисми қўшинга тақсимлаб берилди, қолгани Самарқанд ва Кеш шаҳарларида олиб борилаётган қурилишларга сарфланди.
7 йиллик истило


Амир Темурнинг 1399 – 1404-йилларда олиб борган ҳарбий юришлари натижасида Шомнинг Ҳалаб (Алеппо), Хумс, Баалбек (Баъалбак), Димишқ (Дамашқ) каби йирик шаҳарлари ва Ироқи Арабнинг Убулистон ўлкаси (қад. Каппадокия) билан Бағдод, шунингдек Туркиянинг катта қисми забт этилади. Анқара жангида Амир Темур жаҳоннинг буюк саркардаларидан бири Боязид Йилдирим устидан ғалаба қозонди. Турк султони асирга олинди. У билан бирга хотини серб маликаси Оливера, ўғиллари Мусо ва Исо Чалабийлар ҳам асирга тушдилар. Сўнг, Амир Темур Анадолу ярим оролини эгаллаб, Ўрта денгизнинг шарқий соҳилида жойлашган Измир шаҳрини забт этди ва салибчиларнинг Яқин Шарқдаги охирги қароргоҳига барҳам берди. Сўнгра, Эгей денгизида жойлашган Хиос ва Лесбос оролларидаги Генуя мулкларининг ҳукмдорлари унга таслим бўлдилар, Миср ҳам ўз итоаткорлигини изҳор этди. Амир Темур Анқара, Никея, Бурса ва Измир шаҳарларини эгаллаб, Византия ва бутун насоро оламининг Боязидга йиғиб берган божларидан иборат катта бойликни қўлга киритди. Биргина Бурса шаҳридан олинган олтин ва жавоҳирларнинг ўзи каттагина карвонга юк бўлган. Банди қилинган Боязид ўрдугоҳга олиб келингач, Амир Темур унга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатди. Унинг вафотидан сўнг (1403-йил 9-март) эса ворисларига ҳиммат кўзи билан боқиб, уларга беқиёс мурувватлар қилди. Чунончи Боязиднинг тўнғич ўғли Сулаймон Чалабийни туркларнинг Европадаги вилоятларига ҳоким этиб тайинлади. Эдирне (Адрианопол) шаҳри унинг пойтахти қилиб белгиланди. Анадолунинг шимолий-ғарбий қисми суюрғол сифатида Исо Чалабийга инъом қилиниб, Бурса шаҳри унинг пойтахтига айлантирилди. Усмоний турклар давлатининг марказий қисмини бошқаришни Мусо Чалабийга топширди.
Амир Темур Усмоний турклар давлатини бутунлай босиб олиш ниятида бўлмаган, чунки у Европа давлатларининг Яқин Шарқ мамлакатларига нисбатан тажовузкорона ниятда эканлигини яхши тушунар эди. Шунинг учун ҳам Амир Темур Усмонли турклар давлатини сақлаб қолди ва Боязиднинг ворисларига мурувват қўлини чўзди. Шундай бўлсада, Боязид устидан қозонилган бу ғалаба билан Амир Темурни Франсия қироли Карл ВИ (1380 – 1422), Англия қироли Генрих ИВ (1399 – 1407) табриклаб, унга махсус мактуб юбордилар. Чунки Амир Темур эндигина уйғонаётган Европага ислом динини ёймоқчи бўлган Усмоний турклар давлатига зарба бериб, Европадаги насронийларнинг халоскорига айланган эди.
Хитойга юришининг бошланиши
Амир Темур Усмонийлар империясини энгиб Самарқандга қайтгач, 1404-йил 27-ноябрда 200 минг қўшин билан Самарқанддан Хитой сафарига чиқди. Бироқ Хитой устига юриш Амир Темурнинг Ўтрорда вафоти (1405-йил 18-феврал)амалга ошмай қолди. Маълумки, Амир Темур 1405-йил кучли шамоллаш сабабли оламда ўтди дейилади. Амир Темурнинг вафоти ҳақидаги хабар гарчи аввалда сир тутилсада, аммо кўп вақт ўтмай бу нохуш хабар мамлакат бўйлаб тарқалиб кетади. Амир Темурнинг жасади Самарқандга олиб келиниб дафн қилинади (қаранг Амир Темур мақбараси).
Амир Темур сиймосига тарих ва маданият нуқтаи-назаридан қарашлар
Амир Темур даврида маданият ва фан

Амир Темур – буюк давлат асосчиси ҳисобланади. У Ҳиндистон ҳамда Хитойдан Қора денгизга қадар, Сирдарё ва Орол денгизидан Форс қўлтиғига қадар ғоят катта ҳудудни қамраб олган марказлашган улкан салтанатга асос солди. Бундан ташқари Амир Темур давлатига Кичик Осиё, Сурия, Миср ва шим.-ғарбда Қуйи Волга, Дон буйлари; шим.-шарқда Балхаш кўли ва Или дарёсигача; жан.-шарқда эса Шим. Ҳиндистонгача бўлган мамлакатлар буйсундирилди. Амир Темур. давлатни ақл-заковот ва ҳуқуқий асос билан идора этган. Унинг „… давлат ишларининг тўққиз улушини кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улушини қилич билан амалга оширдим“, деган сўзлари бунинг ёрқин далилидир.
Шаҳарсозлик ва меъморлик

Соҳибқироннинг бунёдкорлик соҳасидаги тарихий хизматлари беқиёсдир. Тарих бу қўҳна дунёда ўтган кўп жаҳонгирларни билади. Уларнинг аксарияти фақат бузган. Амир Темурнинг улардан фарқи шундаки, у умр буйи бунёдкорлик билан машғул бўлган. Унинг „Қай бир жойдан бир гишт олсам, ўрнига ун ғишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига унта кучат эктирдим“ деган сўзлари бунинг ёрқин исботидир. Амир Темурга ҳар бир зафарли воқеа ва севинчли ҳодисани муҳташам меъморлик обидаси барпо этиш билан нишонлаш одат бўлган. Шу мақсадда Ҳиндистон, Шероз, Исфаҳон ва Дамашқнинг машҳур устаҳунармандлари мамлакатда ҳашамдор иморату иншоотлар бино қилганлар. Амир Темур забт этган мамлакатларнинг бир қатор шаҳарлари (Бағдод, Дарбанд, Байлақон)ни қайта тиклади. Амир Темур Табризда масжид, Шерозда сарой, Бағдодда Мадраса, Туркистонда машҳур шайх Аҳмад Яссавий қабри устига мақбара қурдирган бўлсада, лекин асосий эътиборини она шаҳри Кеш ва пойтахти Самарқандга қаратди. Кешда отасининг қабри устига мақбара, ўғли Жаҳонгирга мақбара билан масжид қурдирди. Амир Темур ҳукмронлигининг илк даврида Кеш шаҳрини пойтахтга айлантириш ниятида бўлиб, унинг ободончилигига катта аҳамият берди, бу ерда машҳур Оқсарой қад кўтарди. Амир Темур Кешни Мовароуннаҳрнинг маданий марказига айлантиришга ҳаракат қилди. Шу боисдан бу шаҳар „Қуббат ул-илм вал-адаб“ унвонига эга бўлди. Салтанат пойтахти Самарқанд Амир Темур даврида айниқса гуллаб яшнади. Шаҳарда Исфаҳон, Шероз, Ҳалаб, Хоразм, Бухоро, Қарши ва Кеш ш.ларининг меъмору бинокорлари қўли билан саройлар, масжидлар, мадрасалар, мақбаралар қурилади. Шаҳар ташқарисида эса боғ-роғлар ва бўстонлар барпо этилади (қаранг Амир Темур боғлари). Хусусан Шоҳизинда меъморий мажмуасига мансуб Шодимулк оғо мақбараси, Ширинбека оғо мақбараси ва бошқа қурилади. Шаҳарда Бибихоним жоме масжиди, Амир Темурнинг қароргоҳи Кўксарой ва Бўстонсаройлар қад кўтаради. Умуман олганда Самарқанд ш. Амир Темур даврида ўзининг қад. ўрни Афросиёбяан бирмунча жан.роқда бутунлай янгитдан қурилди. Шаҳар тевараги мустаҳкам қалъа девори билан ўралиб, Оҳанин, Шайхзода, Чорсу, Коризгоҳ, Сўзангарон ва Феруза каби номлар билан аталувчи 6 та дарвоза ўрнатилди. Мовароуннаҳрнинг деҳқончилик воҳаларида, хусусан Зарафшон водийсида ўнлаб суғориш тармоқлари чиқарилиб, деҳқончилик майдонлари кенгайтирилди. Янги қишлоқлар барпо этилди. Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, Амир Темур Самарқанд атрофида қад кўтарган бир қанча янги қишлоқларни Шарқнинг машҳур шаҳарлари Димишқ (Дамашқ), Миср, Бағдод, Султония ва Шероз номлари билан атади. Амир Темурнинг фикрича, Самарқанд катталиги, гўзаллиги ҳамда теварак-атрофининг обод этилганлиги жиҳатидан дунёдаги энг йирик шаҳарлардан ҳам устунроқ турмоғи лозим эди.
Фан ва рассомликнинг ривожлантирилиши
Амир Темурнинг ҳарбий юришлари, жангу жадалларининг оқибатларига баҳо берилар экан, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, унинг фаолияти қўйилган мақсад ва режалари жиҳатидан икки босқичга бўлинади. Биринчи босқич (1360 – 86)да Амир Темур Мовароуннаҳрда марказлашган давлат тузиш йўлида курашди, Мовароуннаҳрни бирлаштиришдан манфаатдор бўлган маҳаллий зодагонлардан иборат ижтимоий кучлар (мулкдор деҳқонлар, ҳарбийлар, ҳунармандлар, савдогарлар ва руҳонийлар) ёрдамида тарқоқ мулкларни бирлаштириш учун кураш олиб борди. Амир Темурнинг бу даврдаги фаолияти Ўрта Осиё халқларининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти тараққиёти йўлида шубҳасиз улкан ижобий аҳамият касб этади. Мамлакатда тарқоқпик тугатилиб, марказлашган давлатнинг ташкил топиши ижобий оқибатларга олиб келди. Мамлакат и.ч. кучларини ва мўғулларнинг бир ярим асрлик ҳукмронлиги натижасида бўҳронга учраган иқгисодни тиклаш учун қулайроқ шароит вужудга келди. Айни вақнда хўжаликнинг асоси бўлган деҳқончиликда муайян силжишлар рўй берди. Янги-янги ариқ (канал)лар қазилиб, деҳқончилик майдонлари кенгайди. Ҳунармандчилик, ички ва ташқи савдо ривожланди, фан ва маданият равнақ топиб, шаҳарлар ободлашди ва гавжумлашди. Амир Темур бирор мамлакатни тасарруфига олишдан аввал албатта ўша жой аҳолисига тинчлик йўлини таклиф этган, бу йўл инкор этилган ҳолдагина ҳарбий куч ишлатган.
Амир Темур ҳаётлиги чоғидаёқ салтанатни асосан тўрт қисм (улус)га бўлиб, ўғил, набираларига тақсимлаб берган: Хуросон, Журжон, Мозандарон ва Сейистон (маркази Ҳирот) Шоҳрухга, Ғарбий Эрон, Озарбайжон, Ироқ ва Арманистон (маркази Табриз) Мироншоҳга, Форс, яъни Эроннинг жан. қисми (маркази Шероз) Умаршайхга, Афғонистон ва Шим. Ҳиндистон (маркази Ғазна, кейинчалик Балх) Пирмуҳаммадга суюрғол қилиб берилган. Амир Темур давлати ўзига хос тартиб-қоидаларга асосланган ҳолда идора этилган (қаранг Темурийлар давлати). Амир Темур асос солган бу давлат Хуросон ва Мовароуннаҳрда ХВИ аср бошигача мавжуд бўлиб, Шайбонийхон томонидан тугатилган.
Шўролар тузуми даврида Амир Темур. шахси ва фаолиятига адолацизлик билан ёндошилиб, бир ёқлама баҳо берилиб келинди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг бундай қарашларга барҳам берилди. Амир Темурнинг жаҳон тарихида тутган ўрни ўз жойига қўйила бошланди. Ўзбекистонда унинг фаолиятини ўрганишга ва уни оммалаштиришга кенг йўл очилди. Унинг номи Ўзбекистонда абадийлаштирилди. Кўплаб шаҳар ва қишлоқлардаги шоҳ кўчалар, майдонлар, жамоа хўжаликлари, мактаблар, кинотеатрлар ва бошқа унинг номи билан аталди. Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларнинг марказий майдонларида Амир Темурга ҳайкал ўрнатилди, Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида Темурийлар даври музейи барпо этилди (1996-йилда), „Амир Темур“ ордени таъсис этилди (1996-йилда) ва Халқаро Амир Темур жамғармаси ташкил қилинди (1995-йилда). Тошкент, Самарқанд ва хорижий мамлакатларда ЙУНЕСКО раҳбарлигида ҳазрат Соҳибқирон таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланди (1996-йилда). Амир Темур ҳақида икки қисмдан иборат бадиий филм, спектакллар ва шеърий ҳамда насрий асарлар яратилди.
Темур ва Франсия қироли

У давлат аҳамиятига эга бўлган ҳар бир масалани ҳал этишда, шу соҳанинг билимдонлари ва уламолари билан маслаҳатлашарди. Одатда тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, тарих, адабиёт, тилшунослик илми намояндалари, шунингдек, илоҳиёт ва дин соҳасидаги машҳур уламолар билан суҳбатлар ўтказарди. Амир Темур саройида уламолардан мавлоно Абдужаббор Хоразмий, мавлоно Шамсуддин Мунши, мавлоно Абдулло Лисон, мавлоно Баҳруддин Аҳмад, мавлоно Нуъмонуддин Хоразмий, Хўжа Афзал, мавлоно Алоуддин Коший, Жалол Хокий ва бошқа хизмат қиларди. Алишер Навоийга Амир Темурнинг илм ва маънавият ақлига кўрсатган ғамхўрлиги жуда ёқар эди. Бу ҳақда Навоий шундай деганди: „Агар Темур қаерда фан, маданият ва санъат аҳлини учраца, уларни ўз ҳомийлигига олар, уларга иззат-икром кўрсатар, уларнинг тарбиясига аҳамият берар ҳамда бу зотлардан ўз олий мажлисида надим (маслаҳатчи) сифатида ва бошқа лавозимларда фойдаланарди“. Амир Темур даврида савдо ва ҳунармандчилик ғоятда ривожланади. Янги бозорлар, савдо расталари барпо қилинади. Клавихо Самарқанд бозорларида буғдой ва гуручнинг мўллиги ва арзонлиги ҳақида гапириб, шаҳар ҳунармандчилиги маҳсулотларини – атлас, кимхоб, ҳар хил ип ва жун тўқима моллар, мўйнали ва ипакли пўстинликлар, атторлик моллари, зиравор ва дориворлар, зарҳал ва ложувардлар ҳамда бошқа молларнинг сероблигини ҳам таъкидлайдилар. Бу даврда Амир Темур ва унинг жой Султон Маҳмудхон асир олинган ноиблари Хитой ва Ҳиндистондан Ўрта Осиё орқали Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларига йўналган асосий халқаро савдо йўли – „Буюк ипак йўли“ни назорат қилиб, савдо карвонлари қатнови хавфсизлигини таъминлашда, работлар, қалъалар, кўприклар қуриш йўлида муҳим чора-тадбирлар кўрдилар ва Шарқ билан Ғарб ўртасида савдо-сотиқ ва элчилик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантиришга ғоят катта эътибор бердилар. Амир Темур энг муҳими, Эрон, Озарбайжон ва Ироқдаги майда ҳукмдорлар ўртасидаги тарқоклик ва бошбошдоқликка барҳам бериб, бу билан нафақат Мовароуннаҳр, балки Узоқ ва Яқин Шарқ мамлакатларининг иқтисодий ва маданий тараққиётига, халқгар ва мамлакатларни бир-бири билан яқинлаштиришга улкан ҳисса қўшди. Амир Темур Европанинг Франсия, Англия ва Кастилия каби йирик қиролликлари билан бевосита савдо ва дипломатик алоқалар ўрнатди.
Диний қарашлари
Амир Темур эътиқодли сунний мусулмон бўлган ва у Мовароуннаҳрда катта нуфузга эга бўлган тасаввуфнинг Яссавия тариқатига мансуб бўлган. Унинг асосий расмий диний маслаҳатчиси ва уламоси ҳанафий олими Абд ал-Жаббор Хоразмий эди. Термизда у балхлик маънавий раҳнамоси Яссавия тариқатининг вакили Саййид Бараканинг таъсири остига тушган. Шоҳрухнинг буйруг'и билан Саййид Барака вафотидан сўнг Гўри Амир мақбарасида Темурнинг ёнига дафн этилган[51][52][53].
Шахсияти
Темур ҳарбий даҳо ва моҳир тактик сифатида эътироф этилади. У Марказий Осиёдаги ҳукмронлиги даврида ўта беқарор сиёсий тузилма ичида иш олиб бориб, кўчманчиларнинг садоқатига эришиш ва уларни ўз ортидан эргаштириш борасида ғайриоддий қобилиятга эга эди. Шунингдек, у нафақат ички сезги, балки юксак интеллектуал салоҳиятга эга шахс бўлган[54]. Самарқандда ва кўплаб сафарлари давомида таниқли олимлар раҳбарлигида у форс, мўғул ва туркий тилларни ўрганган (Ибн Арабшоҳнинг қайд этишича, Темур араб тилида сўзлаша олмаган). Шунга қарамай, у форс тилига алоҳида эътибор қаратган, чунки бу тил нафақат сарой тили, балки девонхона тили ҳам эди[55].
Амир Темурнинг Шаҳрисабздаги даҳмаси

Шаҳрисабздаги Ҳазрати Имом ме’морий мажмуасининг кириш пештоқи яқинида Амир Темурни дафн этиш учун «тайёрланган жой» деб ҳисобланган дахма жойлашган. Хонанинг марказида тош саркофаг бўлиб, уни М. Э. Массон, Г. А. Пугаченкова ва Ҳ. Султонов ўрганганлар. Дахма деворларига Қур’ондан матнлар битилган. 1404 йилда Мовароуннаҳрга ташриф буюрган Кастилия элчиси Клавихо Шаҳрисабздаги Амир Темур мақбарасини ко'рган эди[56]. Матнлардан бирининг араб тилидан таржимаси қуйидагича: «Эй Аллоҳ, мени, ота-онамни, барча мўмин эркак ва аёлларни, мусулмон эркак ва мусулмон аёлларни, тириклар ва вафот этганларни мағфират қил. Орамиздаги яхшилик ва ҳурматни давомли эт. Сен дуоларга жавоб берувчи, не’матларни ато этувчи, эҳтиёжларни қондирувчи, мусибатларни даф этувчи ва эзгу амаллар соҳибисан. Барча яхшилик Унинг қўлидадир ва У ҳар нарсага қодирдир».[57]. Бироқ Амир Темурнинг кутилмаган вафотидан сўнг унинг жасади она шаҳри Шаҳрисабзда эмас, балки Самарқандда — набираси Муҳаммад Султон учун бунёд этилган мақбарага дафн қилинди. Кейинчалик ушбу мақбара Гўри Амир номи билан машҳур бўлди. Бу воқеа 1405-йил март ойида юз берди.
Мероси
Амир Темурнинг қолдирган мероси турлича баҳоланади. Унинг ҳукмронлиги даврида Марказий Осиё ҳар томонлама гуллаб-яшнаган. Машҳур мутафаккир Ибн Халдун Темурни ўша даврдаги бошқа ҳукмдорлар уддалай олмаган иш – мусулмон дунёсининг катта қисмини бирлаштиргани учун юксак баҳолаган[58].
Темурнинг қисқа муддатли империяси Мовароуннаҳрда туркий-форсий анъаналарнинг ўзаро уйғунлашишига сабаб бўлди. Унинг тасарруфига кирган аксарият ҳудудларда, аҳолининг этник келиб чиқишидан қатъи назар, форс тили маъмурий бошқарув ва адабий маданият (девон) тилига айланди. Шу билан бирга, унинг ҳукмронлиги даврида туркий адабиётга ҳам катта ҳисса қўшилди ва туркий маданий таъсир кенгайиб, ривожланди.
Амир Темурнинг қабрини очилиши
Самарқандда Темурийлар сулоласи вакилларининг қабрларини очиш ишлари илк бор совет даврида, 1924-йилда бошланган. Самарқанддаги Оқсарой мақбарасида дафн этилган Темурийлар сулоласи вакилларининг қабрлари 1924-йилда археолог М. М. Массон раҳбарлигида олиб борилган археологик тадқиқотлар давомида очилган. Шундан сўнг, 1927-йилда Амир Темурнинг бош хотини Сарой Мулк хонимнинг қабри қабр ўғрилари томонидан талон-торож қилиш мақсадида очилган.[59]
Темурнинг жасади 1941-йил 19-июнда мақбарасидан чиқариб олинди ва унинг қолдиқлари совет антропологлари Михаил М. Герасимов, Лев В. Ошанин ва В. Й. Зезенкова томонидан текширилди. Герасимов Темурнинг бош суяги асосида унинг қиёфасини тиклади ва унинг юз тузилишида „одатий монголоид хусусиятлар“, яъни замонавий тушунчадаги Шарқий Осиё элементлари мавжудлигини аниқлади[60][61][62]. Темур калласининг антропологик тадқиқоти шуни кўрсатдики, у асосан „Жанубий Сибир монголоид турига“ мансуб бўлган[63]. Бўйи 5 фут 8 дюйм (173 сантиметр) бўлган Темур ўз даври учун баланд бўйли ҳисобланган. Текширувлар Темурнинг жароҳатлари туфайли оқсоқ бўлганини ва ўнг қўли қуриганини тасдиқлади[64]. Унинг ўнг сон суяги тизза қопқоғи билан бирга битиб кетган ва тизза бўғимининг тузилиши унинг оёғи ҳар доим букилган ҳолатда бўлганини, шу сабабли унинг яққол оқсоқланганини кўрсатади.
У кенг кўкракли бўлган, сочлари ва соқоли эса қизғиш тусда бўлган[65].
Санъатда
- Тамбурлаине тҳе Греат, И ва ИИ қисмлар (инглизча, 1563–1594): Чристопҳер Марлоwе қаламига мансуб песа.
- Тамерлан оу ла морт де Бажазет [Темурланг ёки Боязиднинг ўлими] (1675): Жаcқуэс Прадон песаси.
- Тамерлане (1701): Ничолас Роwе песаси (инглизча).
- Тамерлано (1724): Георге Фридериc Ҳанделнинг Жаcқуэс Прадоннинг 1675-йилдаги песасига асосланган, италян тилидаги операси.
- Бажазет (1735): Антонио Вивалди операси, унда Боязид И нинг Темур томонидан асир олиниши тасвирланган.
- Ил гран Тамерлано (1772): Жосеф Мйсливеčэк операси, унда ҳам Боязид И нинг Темур томонидан асир олиниши тасвирланган.
- Тимоур тҳе Тартар (1811): Маттҳеw Леwиснинг отлиқ драмаси.
- Тамерлане (1827-йилда нашр этилган): Эдгар Аллан Поэнинг илк бор чоп этилган достони.
- Турандот (1924): Гиаcомо Пуccини операси (либретто муаллифлари Гиусеппе Адами ва Ренато Симони), унда Темур – тахтдан туширилган, кўзи ожиз собиқ Тартарй қироли ва бош қаҳрамон Cалафнинг отаси сифатида тасвирланган.
- Лорд оф Самарканд (Тҳе Ламе Ман) (1932-йилда нашр этилган): Роберт Э. Ҳоwард ҳикояси, унда Темур сиймоси пайдо бўлади.
- Несими (1973): Озарбайжон филми, унда Темур ролини Юсиф Велиев ижро этган.
- Тамерлан (2003): Колумбиялик ёзувчи Энриқуэ Серрано томонидан испан тилида ёзилган роман[66].
- Дневной дозор (русча: Дневной дозор) (2006): Россия филми. Унда Темурнинг ёшлигини Эмир Байгазин, етуклик даврини эса Гани Кулжанов ижро этган[67].
- Аге оф Эмпирес ИИ: Дефинитиве Эдитион (2019): „Тамерлане“ деб номланган олти бобдан иборат кампанияни ўз ичига олган видеоўйин[68].
Ёдгорликлар
- Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида ўнлаб географик обектлар, ғорлар ва аҳоли пунктлари мавжуд бўлиб, халқ хотирасида уларнинг тарихи Амир Темур номи билан боғланади.
- Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларида марказий кўчалар ва хиёбонларга Амир Темур номи берилган.
- Амир Темурнинг герби Россия империяси даврида (1868–1917) Самарқанд вилояти герби таркибига киритилган.
- Амир Темур хиёбони 1994-йилда ҳозирги номини олди.
- Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонида ҳайкалтарош И. Жабборов томонидан яратилган бронза отлиқ Амир Темур ҳайкали ўрнатилган.
- Шаҳрисабз шаҳрида Амир Темур буйруғи билан қурилган Оқсарой саройи харобалари яқинида ҳам Амир Темур ҳайкали ўрнатилган.
- Самарқанд шаҳрида ўрнатилган Амир Темур ҳайкалида у ўриндиқда ўтирган ҳолда, икки қўли билан қиличга таянган тарзда тасвирланган.
- 1996-йилда Тошкент шаҳрида Темурийлар тарихи давлат музейи очилган.
- 1996-йили Ўзбекистонда Амир Темур ордени таъсис этилган.
- 1996-йилда Ўзбекистонда Амир Темурга бағишланган почта маркаси ҳам чиқарилган.
-
Самарқанддаги ҳайкал
-
Темурийлар тарихи давлат музейи
Болалари
Темурбекнинг ўгиллари ва уларнинг болалари
- Муҳаммад Жаҳонгир Мирзо (1356-1376)
- Муҳаммад Султон Мирзо (1376-1403)
- Муҳаммад Жаҳонгир Мирзо (1396-1433)
- Муҳаммад Султон Мирзо (1423-1448)
- Ҳалил Султон Мирзо (1426-1459)
- Муҳаммад Умар Мирзо (1442-1471)
- Сад Ваққос Мирзо (1399-1418)
- Яҳё Мирзо (1400-1408)
- Муҳаммад Жаҳонгир Мирзо (1396-1433)
- Пир Муҳаммад Мирзо (1376-1407)
- Қайду Мирзо (1397-1418)
- Холид Мирзо (1399-1427)
- Сад Ваққос Мирзо (1400-1418)
- Қайсар Мирзо (1401-1418)
- Жаҳонгир Мирзо (1402-1433)
- Бузанжар Мирзо (1402-1429)
- Санжар Мирзо (1403- 1429)
- Муҳаммад Султон Мирзо (1376-1403)
- Умар Шайх Мирзо (1356-1394)
- Пир Муҳаммад Мирзо (1379-1410)
- Умаршайх Мирзо (1406-1416)
- Солиҳ Мирзо (1406-1452)
- Рустам Мирзо (1381-1424)
- Усмон Мирзо (1400-1424)
- Султон Али Мирзо (1402-1422)
- Искандар Мирзо (1384-1415)
- Пир Али Мирзо (1406-1416)
- Аҳмад Мирзо (1388-1425)
- Сайди Аҳмад Мирзо (1391-1429)
- Аҳмад Мирзо (1420-1498)
- Муҳаммад Султон Мирзо (1458-1484)
- Усмон Мирзо (яшаган йиллари аниқ эмас)
- Абдулбоқи Мирзо (аниқ эмас-1507)
- Аҳмад Мирзо (1420-1498)
- Бойқаро Мирзо (1393-1423)
- Муҳаммад Мирзо (яшаган йиллари аниқ эмас)
- Султон Увайс Мирзо (яшаган йиллари аниқ эмас)
- Музаффар Мирзо (1409-1429)
- Ғиёсиддин Мансур Мирзо (1413-1445)
- Бойқаро Мирзо (1430-1487)
- Султон Муҳаммад Мирзо (1451-1483)
- Султон Вайс Мирзо (1454-1487)
- Султон Муҳаммад Мирзо (1472-1501)
- Султон Искандар Мирзо (1460-1487)
- Абулғози Султон Ҳусайн Бойқаро Мирзо (1438-1506)
- Бадиуз-Замон Мирзо (1458-1515)
- Муҳаммад Мўмин Мирзо (1486-1497)
- Муҳаммад Замон Мирзо (1496-аниқ эмас)
- Шоҳғариб Мирзо (1470-1496)
- Абу Туроб Мирзо (1472-1498)
- Сухроб Мирзо (1490-1509)
- Абул Муҳсин Мирзо (1472-1507)
- Султон Муҳаммад Бойқаро Мирзо (яшаган йиллари аниқ эмас)
- Музаффар Ҳусайн Мирзо (1473-1509)
- Муҳаммад Ҳусайн Мирзо (1476-1503)
- Муҳаммад Муҳсин Мирзо (1476-1507)
- Муҳаммад Маъсум Мирзо (1476-1501)
- Ҳайдар Мирзо (1477-1503)
- Фаридун Ҳусайн Мирзо (1478-1509)
- Иброҳим Ҳусайн Мирзо (1478-1505)
- Фарруҳ Ҳусайн Мирзо (1480-1503)
- Ибн Ҳусайн Мирзо (1480-1513)
- Муҳаммад Қосим Мирзо (1482-1507)
- Бадиуз-Замон Мирзо (1458-1515)
- Бойқаро Мирзо (1430-1487)
- Муҳаммад Мирзо (яшаган йиллари аниқ эмас)
- Пир Муҳаммад Мирзо (1379-1410)
- Мироншоҳ Мирзо (1366-1408)
- Шоҳруҳ Мирзо (1377-1447)
- Мирзо Улуғбек (1394-1449)
- Мирзо Абдуллатиф (1420-1450)
- Ибодулло Мирзо
- Хасиба Султон Хонзода
- Абдулла Мирзо
- Абдураҳмон Мирзо
- Абдулазиз (аниқ эмас-1449)
- Робия Султонбегим
- Бойсунғур
- Иброҳим Мирзо
- Мирзо Суюрғатмишхон
- Муҳаммад Жўгий Мирзо
- Мирзо Улуғбек (1394-1449)
Амир Темурнинг қизлари
- Беги ака (1382-йилда вафот этган) – Турмиш оға томонидан. Амир Мусо Тайичиуднинг ўғли Муҳаммад бегим билан оила қурган
- Султон Ҳусайн Тойчиуд
- Султон Бахт Бегим (1429-1430-йилда вафот этган) – Ўлжай Турхан оға томонидан. Биринчи турмуши Муҳаммад Мирке Апарди билан, иккинчи турмуши 1389-1390 Сулаймон Шоҳ Дуглат билан
- Саодат Султон – Дилшод оға
- Бикижан – Менгли оға
- Қутлуғ Султон оға – Тоғай Турхон оға
Манбалар
- ↑ "Жоурнал оф тҳе Роял Асиатиc Соcиэтй оф Греат Бритаин анд Иреланд". Жоурнал оф тҳе Роял Асиатиc Соcиэтй оф Греат Бритаин анд Иреланд. 9. Роял Асиатиc Соcиэтй оф Греат Бритаин анд Иреланд. 1847. п. 377.
- ↑ Манз 1999, с. 14.
- ↑ 3,0 3,1 Чанн, Наиндеэп Сингҳ (2009). "Лорд оф тҳе Ауспиcиоус Cонжунcтион: Оригинс оф тҳе Ṣāḥиб-Қирāн". Иран & тҳе Cауcасус 13 (1): 93–110. дои:10.1163/160984909Х12476379007927. ИССН 1609-8498.
- ↑ Жоҳн Э. Wоодс. Тҳе Тимурид Дйнастй. Блоомингтон, ИН: Индиана Университй, Ресеарч Институте фор Иннер Асиан Студиэс, 1990 — 8—9-бет.
- ↑ 5,0 5,1 Мароззи 2004, с. [паге неэдед].
- ↑ Мери. Медиэвал Исламиc Cивилизатион. Роутледге, 2005 — 812-бет. ИСБН 978-0415966900.
- ↑ „Тимур | Биограпҳй, Cонқуэсц, Эмпире, & Фаcц | Британниcа“. www.британниcа.cом. Қаралди: 2022-йил 28-сентябр.
- ↑ Шаҳане, Гириш „Cоунтервиэw: Таимур'с аcтионс wере униқуэлй ҳоррифиc ин Индиан ҳисторй“. Сcролл.ин (2016-йил 28-декабр). 2017-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-декабр.
- ↑ Дарwин, Жоҳн. Афтер Тамерлане: тҳе рисе анд фалл оф глобал эмпирес, 1400–2000. Блоомсбурй Пресс, 2008 — 29, 92-бет. ИСБН 978-1596917606.
- ↑ Манз 1999, с. 1.
- ↑ Мароззи, Жустин. Тамерлане: Сwорд оф Ислам, Cонқуэрор оф тҳе Wорлд. Да Cапо Пресс, 2006 — 342-бет. ИСБН 978-0306814655.
- ↑ Маттҳеw Wҳите: Атроcитологй: Ҳуманитй'с 100 Деадлиэст Ачиэвеменц, Cанонгате Боокс, 2011, ИСБН 978-0857861252, сеcтион "Тимур".
- ↑ „Тимур“. Энcйcлопæдиа Британниcа, Онлине Аcадемиc Эдитион (2007). 2020-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 26-ноябр.
- ↑ Манз, Беатриcе Ф. (2000). "Тīмūр Ланг". Энcйcлопаэдиа оф Ислам. 10 (2нд нашри). Брилл. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/ти-му-р-ланг-CОМ_1223.<!--->
- ↑ Клавихо, Руи Гонсалес де. Дневник путешествия в Самарканд ко двору Тимура (1403—1406). Пер. со староиспанского, предисл. и коммент. И. С. Мироковой. – М.: Наука. Главная редаксия восточной литератури, 1990, с.15
- ↑ „Тимур | Туркиc cонқуэрор“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. 2015-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 28-август.
- ↑ Ярлик хана Золотой Орди Тохтамиша к полскому королю Ягайлу 1392—1393 года. Издан князем М. А. Оболенским. – Казан, 1850.
- ↑ Манз, Беатриcе Форбес. „Темüр анд тҳе Проблем оф а Cонқуэрор’с Легаcй.“ Жоурнал оф тҳе Роял Асиатиc Соcиэтй 8.1 (1998, п.37
- ↑ Султанов Т. И. Поднятиэ на белой кошме. Потомки Чингиз-хана. – Алмати: Дайк-пресс, 2001, с. 97
- ↑ Ибн Арабшах. История Амира Темура. Т., 2007
- ↑ Мир Мухаммед Амин-и Бухари. Убайдалла-наме. Ташкент. АН УзССР. 1957.
- ↑ М.Олтинов. Амир Темурнинг миллий давлатчилик сиёсати: тарих ва ҳозирги замон. Тошкент: Фан, 2006 — 19-бет. ИСБН 5-648-03382-6.
- ↑ Манз, Беатриcе Ф. (24 Април 2012). "Тīмūр Ланг". Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Сеcонд Эдитион. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/тимур-ланг-CОМ_1223?ланг=эн. "Тҳе биртҳдате cоммонлй асcрибед то Тīмūр, 25 С̲ҳ̲аʿбāн 736/8 Април 1336, ис пробаблй ан инвентион фром тҳе тиме оф ҳис суccессор С̲ҳ̲āҳ Рук̲ҳ̲ [қ.в.], тҳе дай чосен фор астрологиcал меанинг анд тҳе еар то cоинcиде wитҳ тҳе деатҳ оф тҳе ласт Ил-К̲ҳ̲āн".
- ↑ Манз, Беатриcе Форбес (1988). "Тамерлане анд тҳе Сймболисм оф Совереигнтй". Ираниан Студиэс 21 (1–2): 105–122. дои:10.1080/00210868808701711. ИССН 0021-0862.
- ↑ Cартер В. Финдлей, Тҳе Туркс ин Wорлд Ҳисторй, Охфорд Университй Пресс, 2005, ИСБН 978-0195177268, п. 101.
- ↑ Г. Р. Гартҳwаите, Тҳе Персианс, Малден, ИСБН 978-1557868602, МА: Блаcкwелл Пуб., 2007. п.148. Қуотатион: "Тимур’с трибе, тҳе Барлас, ҳад Монгол оригинс бут ҳад беcоме Туркиc-спеакинг … Ҳоwевер, тҳе Барлус трибе ис cонсидеред оне оф тҳе оригинал Монгол трибес анд тҳере аре „Барлус Овогтон“ пеопле wҳо белонг то Барлус трибе ин модерн Монголиа."
- ↑ М. С. Асимов & Cлиффорд Эдмунд Босwортҳ, Ҳисторй оф Cивилизатионс оф Cентрал Асиа, УНЕСCО Регионал Оффиcе, 1998, ИСБН 9231034677, п. 320. „Оне оф ҳис фоллоwерс wас […] Тимур оф тҳе Барлас трибе. Тҳис Монгол трибе ҳад сеттлед […] ин тҳе валлей оф Кашка Даря, интерминглинг wитҳ тҳе Туркиc популатион, адоптинг тҳеир религион (Ислам) анд градуаллй гивинг уп иц оwн номадиc wайс, лике а нумбер оф отҳер Монгол трибес ин Трансоханиа …“
- ↑ Кравец, С. Л., эд (2016). "ТИМУ́Р ТАМЕРЛАН" (ру). Греат Руссиан Энcйcлопедиа. 32: Телевизионная башня – Улан-Батор. Мосcоw, Руссиа: Греат Руссиан Энcйcлопедиа. ИСБН 978-5-85270-369-9. Арчивед фром тҳе оригинал он 2023-10-26. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20231026130520/ҳттпс://олд.бигенc.ру/милитарй_сcиэнcе/техт/4192231. "Сын бека Тарагая из тюркизированного монг. племени барлас"<!--->.
- ↑ "Тимур". Энcйcлопæдиа Британниcа. 5 Септембер 2023. § Лифе. ҳттпс://www.британниcа.cом/биограпҳй/Тимур. "Тимур wас а мембер оф тҳе Туркиcизед Барлас трибе, а Монгол субгроуп тҳат ҳад сеттлед ин Трансоханиа (ноw роугҳлй cорреспондинг то Узбекистан) афтер такинг парт ин Генгҳис Кҳан'с сон Чагатаи'с cампаигнс ин тҳат регион."<!--->
- ↑ Wоодс, Жоҳн Э. (1990). "Тимур'с Генеалогй". Интеллеcтуал Студиэс он Ислам: Эссайс Wриттен ин Ҳонор оф Мартин Б. Диcксон (Университй оф Утаҳ Пресс): 97. ИСБН 978-0874803426. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=йхмCААААИААЖ.
- ↑ Манз 1999, сс. 164–165.
- ↑ Фисчел, Wалтер Ж.. Ибн Кҳалдун анд Тамерлане. Беркелей, CА / Лос Ангелес: Университй оф Cалифорниа Пресс, 1952 — 37-бет.
- ↑ ; МcЧесней, Роберт Д.Тамерлане: Тҳе Лифе оф тҳе Греат Амир. Блоомсбурй Аcадемиc, 2017 — 4-бет. ИСБН 978-1784531706.
- ↑ Села, Рон. Тҳе Легендарй Биограпҳиэс оф Тамерлане: Ислам анд Ҳероиc Апоcрйпҳа ин Cентрал Асиа. Cамбридге Университй Пресс, 2011 — 27-бет. ИСБН 978-1139498340.
- ↑ Буллиэт, Ричард; Cросслей, Памела; Ҳеадриcк, Даниэл; Ҳирсч, Стевен; Жоҳнсон, Лйман. Тҳе Эартҳ анд Иц Пеоплес: А Глобал Ҳисторй, 4, Cенгаге Леарнинг, 2007. ИСБН 9780618771493.
- ↑ Гроуссет, Ренé. Л'эмпире дес степпес: Аттила, Генгис-Кҳан, Тамерлан. Парис: Паёт, 1980. ИСБН 9782228272513. Қаралди: 17-феврал 2026-йил.
- ↑ М.С. Асимов & C. Э. Босwортҳ. История цивилизаций Центральной Азии. УНЕСCО Регионал Оффиcе, 1998 — 320-бет. ИСБН 92-3-103467-7.
- ↑ Б.Ф. Манз. Тҳе рисе анд руле оф Тамерлан. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1989 — 28-бет.
- ↑ Лин фон Паль. Месть Тамерлана, М., 2008.
- ↑ Ҳусаин, Юсуф. Тwо Студиэс ин Эарлй Мугҳал Ҳисторй. Симла: Индиан Институте оф Адванcед Студй, 1976.
- ↑ Историография и источниковедение истории стран Азии и Африки. Вып. ХХИ. СПб: Издательство СПбГУ, 2004 — 24-бет.
- ↑ Поппе Н. Н.. Карасакпайская надпись Тимура, Труды отдела истории культуры и искусства Востока, Л., 1940 — 187-бет.
- ↑ Мацуи, Даи, Рёко WАТАБЕ, анд Ҳироши Оно. «А Туркиc-Персиан Деcреэ оф Тимурид Мīрāн Šāҳ оф 800 АҲ/1398 CЕ.» Ориэнт 50 (2015): 53-75.
- ↑ Му‘изз ал-ансаб (Прославляющее генеалогии). Введение, перевод с персидского языка, История Казахстана в персидских источниках, Алматы: Дайк-Пресс, 2006 — 115—116, 120-бет.
- ↑ Сват Соуčэк. А Ҳисторй Оф Иннер Асиа. Cамбридге Университй Пресс, 2000 — 123-бет. ИСБН 0-521-65169-7.
- ↑ Гéрард Чалианд, Номадиc Эмпирес: Фром Монголиа то тҳе Данубе транслатед бй А. М. Берретт, Трансаcтион Публишерс, 2004. транслатед бй А. М. Берретт. Трансаcтион Публишерс, п. 75. ИСБН 076580204Х. Лимитед превиэw Гоогле Бооксда. п. 75., ИСБН 076580204Х, п. 75., „Тимур Ленг (Тамерлане) Тимур, кноwн ас тҳе ламе (1336–1405) wас а Муслим Турк. Ҳе аспиред то реcреате тҳе эмпире оф ҳис анcесторс. Ҳе wас а милитарй гениус wҳо ловед то плай чесс ин ҳис спаре тиме то импрове ҳис милитарй таcтиcс анд скилл. Анд алтҳоугҳ ҳе wиэлдед абсолуте поwер, ҳе невер cаллед ҳимселф море тҳан ан эмир.“, „Тимур Ленг (Тамерлане) Тимур, кноwн ас тҳе ламе (1336–1405) wас а Муслим Турк фром тҳе Умус оф Чагатаи wҳо саw ҳимселф ас Генгҳис Кҳанъс ҳеир.“
- ↑ Голдсмид 1911, с. 994.
- ↑ Мароззи 2004, с. 40.
- ↑ „Наталья Басовская, профессор РГГУ“. // Эхо Москвы (2010-йил 13-феврал). 2011-йил 23-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Мароззи 2004.
- ↑ Девин ДеWеэсе. „Тҳе Десcенданц оф Саййид Ата анд тҳе Ранк оф Нақīб ин Cентрал Асиа“, Жоурнал оф тҳе Америcан Ориэнтал Соcиэтй, Вол. 115, Но. 4 (Оcтобер–Деcембер 1995), пп. 612–634.
- ↑ Василиж Владимировиč Бартолд. Фоур студиэс он тҳе ҳисторй оф Cентрал Асиа, Вол. 1, п. 19.
- ↑ Барбара Бренд. Исламиc арт, п. 130.
- ↑ Wалтер Жосепҳ Фисчел, Ибн Кҳалдūн ин Эгйпт: Ҳис Публиc Фунcтионс анд Ҳис Ҳисториcал Ресеарч, 1382–1406; а Студй ин Исламиc Ҳисториограпҳй, Университй оф Cалифорниа Пресс, 1967, п. 51, фоотноте.
- ↑ Роэмер, Ҳ. Р. „Тимур ин Иран.“ Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, эдитед бй Петер Жаcксон анд Лаwренcе Лоcкҳарт, вол. 6, Cамбридге Университй Пресс, Cамбридге, 1986, пп. 86–87.
- ↑ Султанов, Х.Т., Гильманова, Н. В. Историко-архитектурное и художественное наследие Кашкадарьи. — Ташкент: Фан ва технологиялар нашриёт-матбаа уйи, 2022, C.141
- ↑ Султанов, Х.Т., Гильманова, Н. В. Историко-архитектурное и художественное наследие Кашкадарьи. — Ташкент: Фан ва технологиялар нашриёт-матбаа уйи, 2022, с.142
- ↑ Гиэс, Франcес Cарней (Септембер–Оcтобер 1978). "Тҳе Ман Wҳо Мет Тамерлане". Сауди Арамcо Wорлд 29 (5). Арчивед фром тҳе оригинал он 2011-07-08. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20110708131655/ҳттп://www.саудиарамcоwорлд.cом/иссуэ/197805/тҳе.ман.wҳо.мет.тамерлане.ҳтм. Қаралди: 26 Жулй 2011.Амир Темур]]
- ↑ Рубен НАЗАРЬЯН. «А мумию женщины вернуть в саркофаг…» // Восток Свыше № 4 (32). Октябрь-декабрь 2013 г. С.25-28
- ↑ Ошанин. Антҳропологиcал cомпоситион оф тҳе популатион оф Cентрал Асиа: анд тҳе этҳногенесис оф иц пеоплес. Пеабодй Мусеум, 1964 — 39-бет.
- ↑ Берна Öзcан, Гüл. Дивергинг Патҳс оф Девелопмент ин Cентрал Асиа. Роутледге, 2018. ИСБН 978-1351739429.
- ↑ Яҳ, Лим Чонг. Соутҳеаст Асиа: Тҳе Лонг Роад Аҳеад. Сингапоре: Wорлд Сcиэнтифиc Публишинг Cомпанй, 2001 — 3-бет. ИСБН 978-9813105843.
- ↑ Руссиан Транслатион Сериэс оф тҳе Пеабодй Мусеум оф Арчаэологй анд Этҳнологй. Ҳарвард Университй, 1964.
- ↑ Герасимов. Тҳе фаcе финдер. Ҳутчинсон, 1971 — 135-бет. ИСБН 978-0091055103.
- ↑ Cонгресс, Унитед Статес. Cонгрессионал Реcорд: Проcеэдингс анд Дебатес оф тҳе Унитед Статес Cонгресс. У.С. Говернмент Принтинг Оффиcе — А7238-бет.
- ↑ Серрано. Тамерлан (Библиотеcа Бреве), Спаниш, Планета Cоломбиана Эдиториал, 2 Жануарй 2011. ИСБН 978-9584205407.
- ↑ „Дай Wатч – Фулл Cаст & Cреw“. ИМДб. 2021-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 31-август.
- ↑ „Аге оф Эмпирес 2: Дефинитиве Эдитион ревиэw“. ПC Гамер. 12 Новембер 2019. 20 Май 2020да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 11 Жуне 2020.
Адабиётлар
- Cруммей, Роберт О.. Тҳе Форматион оф Мусcовй 1300 - 1613 (эн). Роутледге, 6 Жуне 2014. ИСБН 978-1-317-87200-9.
- Бинбаş Э. Cондоминиал Совереигнтй анд Cондоминиал Мессианисм ин тҳе Тимурид Эмпире: Ҳисториограпҳиcал анд Нумисматиc Эвиденcе //Жоурнал оф тҳе Эcономиc анд Соcиал Ҳисторй оф тҳе Ориэнт. – 2018. – Т. 61. – №. 1-2. – С. 172-202.
- Манз, Беатриcе Форбес. Тҳе Рисе анд Руле оф Тамерлане. Cамбридге Университй Пресс, 1999. ИСБН 978-0521633840.
- Мароззи, Жустин. Тамерлане: Сwорд оф Ислам, Cонқуэрор оф тҳе Wорлд. ҲарперCоллинс, 2004. ИСБН 9780306815430.
- Мелвилле, Чарлес. Тҳе Тимурид Cентурй: Тҳе Идеа оф Иран, Волуме ИХ. Университй оф Cамбридге, Cамбридге, Энгланд: Блоомсбурй Публишинг, 2020. ДОИ:10.5040/9781838606169. ИСБН 978-1838606152.
- Ниcол, Доналд М.. Тҳе Ласт Cентуриэс оф Бйзантиум, 1261–1453. Cамбридге Университй Пресс, 1993. ИСБН 978-0521439916.
- Риасановскй, Ничолас Валентине; Стеинберг, Марк Д.. А Ҳисторй оф Руссиа. Охфорд Университй Пресс, 2005. ИСБН 978-0-19-515394-1. Қаралди: 2024-йил 5-сентябр (2024-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган).
- Цаи, Шиҳ-Шан Ҳенрй. Перпетуал Ҳаппинесс: тҳе Минг Эмперор Ёнгле. Сеаттле, Wашингтон: Университй оф Wашингтон Пресс, 2002. ИСБН 978-0295981246. ОCЛC 870409962.
- Ушбу мақола ҳозирда жамоат мулки бўлган нашрдан олинган матнни ўз ичига олади: Голдсмид, Фредериc Жоҳн (1911) "Тимūр" ин Чишолм, Ҳугҳ Энcйcлопæдиа Британниcа 26 (11чи нашри) Cамбридге Университй Пресс 994–995 б
Қўшимча ўқиш учун
- Форбес, Андреw, & Ҳенлей, Давид: „Тимур’с Легаcй: Тҳе Арчитеcтуре оф Букҳара анд Самарканд“ (CПА Медиа).
- Гонзáлез де Cлавижо, Руй; Эмбассй то Тамерлане, 1403–1406, транслатед бй Гуй Ле Странге, wитҳ а неw Интродуcтион бй Cаролине Стоне (Ҳардинге Симполе, 2009). ИСБН 978-1843821984.
- Кноблер, Адам (2001). "Тимур тҳе (Террибле/Тартар) Тропе: а Cасе оф Репоситионинг ин Популар Литературе анд Ҳисторй". Медиэвал Энcоунтерс 7 (1): 101–112. дои:10.1163/157006701Х00102.
- Ламб, Ҳаролд. Тамерлане: Тҳе Эартҳ Шакер. Лондон, Энгланд: Тҳорндон Буттерwортҳ, 1929.
- Марлоwе, Чристопҳер. Тамбурлаине тҳе Греат. Эд. Ж. С. Cуннингҳам. Манчестер Университй Пресс, Манчестер 1981.
- Манз, Беатриcе Форбес (1998). "Темüр анд тҳе Проблем оф а Cонқуэрор'с Легаcй". Жоурнал оф тҳе Роял Асиатиc Соcиэтй 8 (1): 21–41. дои:10.1017/С1356186300016412. ИССН 1356-1863.
- Мароззи, Жустин. „Тамерлане“, ин: Тҳе Арт оф Wар: греат cоммандерс оф тҳе анcиэнт анд медиэвал wорлд, Андреw Роберц (эдитор), Лондон, Энгланд: Қуэрcус Милитарй Ҳисторй, 2008. ИСБН 978-1847242594.
- Май, Тимотҳй. "Тимур ("тҳе Ламе") (1336–1405)". Тҳе Энcйcлопедиа оф Wар.
- Паксой, Ҳ. Б. „Натионалитй ор Религион: Виэwс оф Cентрал Асиан Ислам“ (Wайбаcк Мачине сайтида 26 Фебруарй 2021 санасида архивланган).
- Штереншис, Мичаэл В. „Аппроач то Тамерлане: Традитион анд Инноватион.“ Cентрал Асиа анд тҳе Cауcасус 2 (2000).
- Сйкес, П. М. (1915). "Тамерлане". Жоурнал оф тҳе Роял Cентрал Асиан Соcиэтй 2 (1): 17–33. дои:10.1080/03068371508724717. ИССН 0035-8789.
- Бинбаş Э. Интеллеcтуал Нетwоркс ин Тимурид Иран. Шараф ал-Дин'Али Язди анд тҳе Исламиcате Републиc оф Леттерс. – 2016.
- Бинбаş Э. Тимурид Асиа: Тwо ор Тҳреэ Тҳингс Тҳат И До Нот Кноw абоут Ит //Жоурнал оф тҳе Эcономиc анд Соcиал Ҳисторй оф тҳе Ориэнт. – 2024. – Т. 67. – №. 7. – С. 801-824.
- Йüксел, Муса Şамил. „Тимур’ун Йüкселиşи ве Батı'нıн Дипломатик Cевабı, 1390–1405.“ Селçук Üниверситеси Тüркият Араşтıрмаларı Дергиси 1.18 (2005): 231–243.
Ҳаволалар
Викиомборда „Тимур“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
| Викииқтибосда Амир Темурга тегишли иқтибослар мавжуд. |