Тимур Тахирович Кападзе (грузинча: თემურ კაპაძე; русча: Тимур Кападзе; туркча: Тимур Таир оğлı Кападзе) – ўзбекистонлик собиқ профессионал футбол ярим ҳимоячиси. Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бош мураббийи. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, „Ўзбекистон ифтихори“ давлат мукофоти соҳиби (2025).

Тимур Кападзе
Кападзе, 2022
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Тимур Тахирович Кападзе[2]
Таваллуд санаси 1981-йил 5-сентябр (1981-09-05) (45 ёш)[1]
Таваллуд жойи Sovet Ittifoqi Фарғона, Ўзбекистон ССР,
Бўйи 1.85 м (6 фт 1 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Вазни 80 кг
Мукофотлари Oʻzbekiston iftixori
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1998—2001 Нефтчи Фарғона 14 (2)
2002—2007 Пахтакор Тошкент 152 (28)
2008—2010 Бунёдкор 70 (11)
2011 Инчеон Унитед 28 (4)
2012 Ал Шаржаҳ 9 (0)
2012—2015 Актобе 69 (10)
2015—2017 Локомотив Ташкент 80 (11)
Миллий терма жамоа
2002—2015 Ўзбекистон 119 (10)
Бошқарган клублари
2018 Ўзбекистон (вақтинча)
2018 Локомотив Ташкент (ёрдамчи мураббий)
2019 Локомотив БФК
2019—2021 Ўзбекистон (ёрдамчи мураббий)
2019—2020 Ўзбекистон У20
2020—2021 Локомотив Ташкент (ёрдамчи мураббий)
2020—2023 Ўзбекистон У23
2021—2024 Олимпик
2025 Ўзбекистон
2025—ҳозиргача Навбаҳор
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Кападзе, 2009

Профессионал фаолиятини 1998-йилда Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси сафида бошлаган. У Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасида 2001-йилнинг охиригача тўп сурган. Бу вақт ичида клубнинг 14 та ўйинида муҳим рол ўйнаган ва иккита гол уришга муваффақ бўлган. Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси билан бирга 2001-йилда Ўзбекистон Олий лигасининг олтин медаллари, 1998, 1999 ва 2000-йилги мавсумда эса мамлакат чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритган.

2002-йилда Тошкентнинг „Пахтакор“ клубига кўчиб ўтган[3]. Тошкент клуби билан бирга кетма-кет олти марта Ўзбекистон чемпиони бўлди, шунингдек, қаторасига олти марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. 2007-йилда у Ҳамдўстлик чемпионлари кубогини қўлга киритди. Қолаверса, 2003 ва 2004-йилларда „Пахтакор“ билан ОЧЛ ярим финалига қадар етиб борган[4]. 2007-йилнинг охиригача „Пахтакор“ сафида тўп сурган, етакчилардан бири бўлган. У „Пахтакор“ сафида жами 152 та ўйин ўтказиб, 28 та гол урган.

2008-йил бошида у Ўзбекистон футболининг янги гиганти – „Бунёдкор“га келиб қўшилди. „Бунёдкор“ футболчиси сифатида Кападзе ҳам жамоанинг етакчиларидан бирига айланди. Ўша йилларда „Бунёдкор“ ўзининг энг кучли рақиби – „Пахтакор“нинг энг кучли футболчиларини, Тимур Кападзедан ташқари Сервер Жепаров, Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов каби футболчиларни ҳамда бразилиялик Ривалдо каби бир қатор хорижлик легионерларни ва бошқа бразилиялик футболчиларни ўзига жалб қила олди. Кападзе „Бунёдкор“ билан бирга кетма-кет уч марта Ўзбекистон чемпиони, икки марта Ўзбекистон кубоги, бир марта Ўзбекистон кубоги кумуш медали соҳиби бўлди. Қолаверса, 2008-йили Осиё чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб борган. У 2010-йил охиригача „Бунёдкор“ сафида тўп сурган ва шу вақт ичида клуб сафида 70та ўйин ўтказиб, 11та гол урган.

2011-йил феврал ойида Тимур Кападзе Жанубий Кореянинг Инчеон Юнайтед жамоасига ўтди ва у мавсум охиригача ўйнади. У 28 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган. 2012-йилнинг январида у БААнинг „Ал-Шаржа“ клубига ўтди ва у ерда ўша йилнинг июнига қадар ўйнади. Бу вақт ичида у БАА клубида атиги 9 марта ўйнаган.

2012-йилнинг июн ойида у Қозоғистоннинг Ақтўбега кўчиб ўтди ва 2014-йил охиригача клубда ўйнади. Актобе таркибида 2013-йилда Қозоғистон чемпиони бўлди, 2014-йилда эса Қозоғистон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди. Қолаверса, 2014-йилда Қозоғистон Суперкубогини қўлга киритган. 2013-йилги мавсумда Қозоғистоннинг энг яхши легионер футболчиси сифатида эътироф этилган[5].

2015-йилнинг январида у Ўзбекистонга қайтиб келди ва Тошкентнинг „Локомотив“ клуби билан шартнома имзолади[6]. 2015-йил 1-октябрда Локомотив жамоасининг Ўзбекистон Суперлигаси тарихидаги юбилей 450 голини киритган[7]. Тошкентнинг „Локомотив“ жамоаси билан бирга 2016 ва 2017-йилги мавсумларда кетма-кет икки марта Ўзбекистон чемпиони бўлди, 2015-йилги мавсумда эса Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритди. Шунингдек, 2016 ва 2017-йилларда Ўзбекистон кубоги, 2015-йилда эса Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлган.

Футболчилик фаолиятини 2017-йилги мавсум якунида тугатганлигини эълон қилган[8][9][10]. У Тошкентнинг „Локомотив“ клубида 2017-йил охиригача тўп сурди.2017-йилнинг кузида у 2017-йилги мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Кападзе Тошкентнинг „Локомотив“ клубида ўйнаган вақтда унинг сардори бўлган. Тимур Кападзенинг хайрлашув ўйини 2017-йилнинг 4-декабр куни Ўзбекистон кубоги финалида Тошкентнинг „Локомотив“ ҳамда „Бунёдкор“ клублари тўқнаш келганди. Учрашув 1:0 ҳисобида Тошкентнинг „Локомотив“ жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Учрашувда Ўзбекистоннинг бир қатор футбол ва спорт мутасаддилари ҳамда мутахассислари, хусусан, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов, шунингдек, ОФК президенти Салмон ибн Иброҳим ал Халифа иштирок этди.

Фаолияти

Йиллар Клуб Ишт Гол
1998—2001 Oʻzbekiston Нефтчи Фарғона 14 2
2002—2007 Oʻzbekiston Пахтакор 152 28
2008—2011 Oʻzbekiston Бунёдкор 70 11
2011—2012 Janubiy Koreya Инчхон Юнайтед 28 4
2012 Birlashgan Arab Amirliklari Шаржа 9 0
2012—2015 Qozogʻiston Актобе 69 10
2015—2017 Oʻzbekiston Локомотив 80 11

Терма жамоадаги фаолияти

2002-йилдан 2015-йилгача Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп сурган ва тўрт марта Осиё Кубогида иштирок этган. Унинг терма жамоадаги дебют ўйини 2002-йилнинг 14-майида Словакияга қарши ўртоқлик ўйинида ўтказилган. Унинг Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги илк голи 2003-йил 17-ноябрда Тожикистонга қарши ўйинда киритилган. Қисқа вақт ичида Тимур Кападзе терма жамоа етакчиларидан бирига айланди.

У миллий терма жамоа билан ОФК Осиё кубогининг тўртта финал турнирида иштирок этган. 2004-йилда турнир тўртта ўйин ўтказди (Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалга чиқди), 2007-йилда – тўртта ўйин ўтказиб, иккита гол урди (Ўзбекистон терма жамоаси ҳам чорак финалга чиқди), 2011-йилги Осиё кубогида олтита ўйин ўтказиб, ярим финалчига айланди. турнир ҳақида. Осиё Кубоги-2015да иккита ўйин ўтказди ва Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда тўхтади.

Лонг 119 та ўйинда жамоасининг энг яхши қўриқчиси бўлди, бундан олдин у Сервер Жепаровни ортда қолдирди. Қолаверса, Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси вице-сардорларидан бири бўлиб, ҳаттоки баъзи ўйинларда сардорлик боғичида майдонга тушган[11].

Мураббийлик фаолияти

Кападзе, 2018

Футболчи сифатидаги фаолиятини якунлагач, мураббийлик фаолиятини бошлаганини эълон қилди. 2018-йилнинг 15-февралида Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган эди[12][13]. У бу лавозимни Эктор Купер 2018-йилнинг августида бош мураббий сифатида қабул қилгунига қадар эгаллаб турибди[14]. 2018-йил мавсум якунига яқин Локомотив ёшлар жамоаси мураббийи сифатида фаолият олиб борган[15]. 2019-йилги мавсум иккинчи даврасида „Қўқон 1912“ жамоасида ёрамчи мураббий сифатида фаолият олиб борган[16].

2019-йил мавсум якунида ЎФА томонида Ўзбекистон-У20 терма жамоаси мураббий этиб тайинланган[17]. Кападзе қўл остида У23 терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган.

2025-йил февралда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган. Кападзе қўл остида терма жамоа ўз тарихида биринчи марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган[18]. Шу йил 1-декабрда „Навбаҳор“ клубига бош мураббий этиб тайинланди[19][20].

Ютуқлар ва мукофотлар

Футболчи сифатида

Клуб

Нефтчи
Пахтакор
Бунёдкор
Актобе
Локомотив

Миллий терма

Мураббий сифатида

Индивидуал

Қозоғистон Премер-лигасида 2013-йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси деб топилди[23][24]

Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футбол мураббийи: 2022

2022-йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози фахрий унвони берилган[25].

2025-йил 6-июнда Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони билан тақдирланган[26].

Фаолият статистикаси

Халқаро ўйинлардаги голлари

Гол ва натижалар рўйхатида биринчи бўлиб Ўзбекистоннинг голлари қайд этилган[27].
№ Сана Стадион Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 2003-йил 17-ноябр Ражамангала стадиони, Бангкок, Таиланд  Тожикистон 3–0 4–1 2004-йилги Осиё кубоги саралаши
2. 2007-йил 14-июл Букит Жалил миллий стадиони, Куала Лумпур, Малайсиа  Малайзия 2–0 5–0 2007-йилги Осиё кубоги
3. 2007-йил 18-июл Шаҳ Алам стадиони, Шаҳ Алам, Малайзия  Хитой 2–0 3–0 2007-йилги Осиё кубоги
4. 2007-йил 13-октябр Пахтакор марказий стадиони, Тошкент, Ўзбекистон  Хитой Тайпейи 3–0 9–0 Жаҳон чемпионати саралаши
5. 2008-йил 26-март Пахтакор марказий стадиони, Тошкент, Ўзбекистон  Саудия Арабистони 1–0 3–0 Жаҳон чемпионати саралаши
6. 2008-йил 2-июн Сингапур миллий стадиони, Сингапоре, Сингапоре  Сингапур 1–0 7–3 Жаҳон чемпионати саралаши
7. 2009-йил 18-ноябр Шаҳ Алам стадиони, Шаҳ Алам, Малайзия  Малайзия 3–1 3–1 2011 АФC Асиан Cуп қуалифиcатион
8. 2011-йил 11-ноябр Пахтакор марказий стадиони, Тошкент, Ўзбекистон  Шимолий Корея 1–0 1–0 2014-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши
9. 2012-йил 13-август Амман халқаро стадиони, Амман, Иордания  Иордания 1–0 1–0 Ўртоқлик учрашуви[28]
10. 2014-йил 14-октябр Дубай Cлуб стадиони, Дубай, Бирлашган Араб Амирликлари  Бирлашган Араб Амирликлари 1–0 4–0 Ўртоқлик учрашуви

Шахсий ҳаёти

Асли турк месхети[29] у футбол мураббийи Тоҳир Кападзенинг ўғли ва унинг қариндошлари шаҳри бўлган Фарғона футболи тарбияланувчиси эди. Тоҳир Кападзе Иккинчи жаҳон уруши даврида Совет ҳукумати томонидан Марказий Осиёга мажбуран депортация қилинган грузин турклари оиласидан чиққан.

Сериал

Йил Филм номи Рол
2009 „Чемпиёнлик орзуси“ Темур Кападзе

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 18-рақамни машҳур қилган, 12 карра мамлакат чемпиони Темур Кападзе 39 ёшда! 2020-йил 5-сентябр
  2. ↑ „Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси а’золари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. пресидент.уз. Қаралди: 2025-йил 6-июн.
  3. ↑ „Никимбаев: "Кападзенинг "Пахтакор"га қайтиши қизиқ ҳикоя"“ (2019-йил 8-июл).
  4. ↑ „“Пахтакор” – 2002 йил Осиёнинг энг яхши клуби. Улар ҳозир қаерда?“ (201704/21).
  5. ↑ „Тимур Кападзе - 2013 йил Қозоғистоннинг энг яхши легионери“ (2013-йил 19-декабр).
  6. ↑ „Бреакинг Неwс: Тимур Кападзе "Локомотив" билан шартнома имзолади!“ (2015-йил 1-январ).
  7. ↑ „"Локомотив": Идиатуллиндан Кападзегача“ (2015-йил 1-октябр).
  8. ↑ „Тимур Кападзе футболчилик фаолиятини якунлайди“ (2017-йил 1-декабр).
  9. ↑ „Копа футболдан кетяпти. Бугун мен тик туриб қарсак чаламан...“ (2017-йил 4-декабр).
  10. ↑ „ВИДЕО. Тимур Кападзе футболчилик фаолиятига якун ясади“ (2017-йил 30-декабр).
  11. ↑ „МТЖ тарихига назар ФОТО“ (2018-йил 8-январ).
  12. ↑ „Тимур Кападзе - МТЖнинг вақтинча бош мураббийи. Бу ҳақда мураббийлар қандай фикрда?“ (2018-йил 16-феврал).
  13. ↑ „Кападзе“ (2018-йил 15-феврал). 2022-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-август.
  14. ↑ „Фоотбалл: Аргентине Ҳеcтор Cупер такес овер ас Узбекистан ҳеад cоач“. Чаннел НеwсАсиа (2-август 2018-йил). 2019-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-август 2018-йил.
  15. ↑ „Тимур Кападзе - "Локомотив" ёшлар жамоаси бош мураббийи“ (2018-йил 30-ноябр).
  16. ↑ „Иккинчи даврада ўзини кўрсатаётган мураббийлар“ (2019-йил 29-сентябр).
  17. ↑ „Эшитдик-да! ЎФА Кападзени бош мураббий этиб тайинлади“ (2019-йил 26-ноябр).
  18. ↑ „Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе“.
  19. ↑ „Тимур Кападзе “Навбаҳор” клубига бош мураббий бўлди“.
  20. ↑ „Расман: Тимур Кападзе - "Навбаҳор" бош мураббийи!“.
  21. ↑ „Актобе Чемпион“ (2014-йил 14-сентябр). 2018-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-август.
  22. ↑ „Нестеров ва Кападзеда бир жамоага етадиган олтинлар“ (2016-йил 21-ноябр).
  23. ↑ „Тимур Кападзе — лучший футболист-легионер сезона — 2013“. 23-январ 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-феврал 2023-йил.
  24. ↑ „Футболист сборной Узбекистана стал лучшим полузащитником Премьер-лиги Казахстана“. 8-август 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-август 2014-йил.
  25. ↑ Тимур Кападзе: “Билдирилган ишончни оқлаймиз”
  26. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-июндаги „Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. пресидент.уз (2025-йил 6-июн). 2025-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-июн.
  27. ↑ „Тимур Кападзе - Cентурй оф Интернатионал Аппареанcес“.
  28. ↑ „Ўзбекистон миллий терма жамоасида гол урган энг ёши катта футболчилар билан танишинг“ (2019-йил 30-октябр).
  29. ↑ Меşэдиҳасанлı, Рамиз (2013), Аҳıскалı Тüркü Казакистан'да Эн İйи Футболcу Сеçилди, Аҳıска Пресс, қаралди: 21-декабр 2020-йил, „Казакистан’ıн Актобе такıмıнда топ коşтуран Öзбекистан ватандаşı Аҳıскалı Тüркü Тимур Кападзе, Ҳазиран айıнıн эн ийи футболcусу сеçилди.“{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()[сайт ишламайди]

Ҳаволалар