Тиоэфирлар, диалкил ёки диарил сулфид, РСРҒ —оддий эфирларнинг сулфидли аналоглари (Р ва Р1 углеводород радикаллари). Қуйи алифатик Т. эфир ҳидли рангсиз суюқликлар, сувда эримайди, органик эритувчиларда эрийди. Диметилсулфид, диэтилсулфид, дипропилсулфид, диизопропилсулфид, дибутилсулфид, дифенилсулфид, этиленсулфид, тетраметиленсулфид (тиофан) ва бошқа Т. жумласидандир. Уларнинг суюқланиш, қайнаш температураси ва зичлиги турлича. Симметрик алифатик Т. баъзан сулфидли алкиллар деб ҳам аталади, улар анорганик сулфидларни алкиллаб олинади. Аралаш Т. меркантидларни алкиллаб олинади. Т. мотор ёнилғилари, сурков мойлари ва латексга антиоксидант, стабилизатор сифатида қўшилади. Баъзи Т. доривор моддалар, бўягичлар, детергентлар, эритувчилар сифатида ишлатилади.