Tiofen
Тиофен, C4Ҳ4С — бензол ҳидли рангсиз суюклик. Мол.м. 87,04. Суюқланиш температураси — 38,3°, қайнаш температураси 84, Г, зичлиги 1064,4 кг/м3. Сувда оз, углеводородлар ва бошқа органик эритувчиларда яхши эрийди. Тиофен ароматик бирикмаларнинг хоссаларини намоён қилади. Осон галогенланади, сулфидланади ва алкилланади. Тиофен асосида алифатик карбон кислоталар, оксикислоталар, юқори спиртлар, кетонлар, ацеталлар, оддий эфирлар, аминлар, аминоспиртлар, турли аминокислоталар ва лактамлар ҳамда юқори сиклоалифатик бирикмалар олинади. Нефт углеводородлари фраксияси, олтингугурт ёки унинг оддий бирикмалари (СО2 ва Ҳ2С) Тиофен олиш учун манба ҳисобланади. Тиофендан юзлаб бирикмалар (биологик фаол бирикмалар, полимерлар учун ёрдамчи моддалар, элементларни ажратиш реагентлари ва ҳоказо) синтезланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |