Tipu sulton
| Типу султон |
|---|
Типу султон (17501799) — Майсур давлатининг ҳукмдори, инглиз босқинчиларининг Жанубий Ҳиндистондаги сиёсатига қарши кураш раҳбари. Отаси Ҳайдар Али (1761—82) ғукмдорлиги даврида Майсур қўшинларига қўмондонлик қилиб Полилур (1790) ва Анегунди (1782) яқинидаги жангларда инглизларни мағлубиятга учратган. 2инглизмайсур уруши (1778— 84) айни авж олган чоғда тахтга чиққан. 1783 и. Беднурда Метюс армиясини қуршаб олиб, асир олган. Инглизларга қарши курашда моддий базани яратиш мақсадида эҳромлар ва мулкдорлар ерлари ҳисобига давлат ерларини кўпайтирди, мунтазам интизомли армияни тузди, аскар ва зобитларга маош тайинлади, армия хизматига катта тажрибага эга бўлган франсуз зобитларини жалб этди, артиллерияни вужудга келтирди, разведка ишини яхши йўлга қўйди. Бу тадбирлар орқали хазинани тўлдирди, кучли армияни тиклади. Франсия, Туркия, Афғонистон билан инглизларга қарши иттифоқ тузиш ниятида самарасиз музокаралар олиб борган. 4инглизмайсур уруши (1799) даврида Майсур пойтахти Серингапатамни ҳимоя қилишда ҳалок бўлган.
Адабиёт
- Ғиёсов Т.Ғ., Ҳиндистоннинг янги тарихи, Т., 1999.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |