Tiraspol
Qiyofa
Тираспол — Молдовадаги шаҳар. Днестр дарёсининг чап соҳилида. Темир йўл стансияси. Пристан. Аҳолиси 186 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Шаҳар 1792-йилда А. В. Суворов томонидан кад. молдаван қишлоғи Старая Суклея ўрнида қалъа сифатида барпо қилинган. 1929—1940 йилларда Молдова Мухтор Республикаси пойтахти. Озиқ-овқат (консерва, мева–сабзавот, вино-коняк заводлари ва бошқалар), машинасозлик (шу жумладан, электр техникаси), енгил (тўқимачилик, тикувчилик), кимё, ёғочсозлик саноатлари ривожланган. Университет, драма театри, ўлкашунослик музейи, картиналар галереяси бор. Иссиқлик электр стансияси ишлаб турибди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |