Тиратрон [юн. трйра — эшик, кириш ва (элек)тронғ — анод ва катоддан ташқари бир ёки бир неча бошқариш тўри бўлган уч электродли ион асбоб. Совуқ катодли (тутувчи разрядли) ва чўғланма катодли (ей разрядли) бўлади. Тиратрон инерт газлар, симоб буғлари ёки водород тўлдирилган герметик (ҳаво кирмайдиган) баллон. Тўрда кучланиш муайян қийматга етганда ей разряд вужудга келади. Разряд ҳосил бўлиши пайтида тўрнинг потенсиал ишорасига (катодга нисбатан) қараб, Тиратронлар манфий ва мусбат ишга тушириш характеристикали хилларга бўлинади. Манфий характеристикали (тўғрилагичли, релели, релаксион ва бошқалар) Тиратронда аноднинг электр майдони катодга тўр орқали ўтиб келади. Булар бошқариладиган вентил сифатида ишлатилади. Тиратрон кучли импулсли электр занжирларида (коммутатор сифатида), ахборотларни акс эттириш қурилмаларида (индикатор сифатида) ва бошқаларда қўлланади. Молибден ёки никел симлардан зич тўрли қилиб ясаладиган Тиратрон таситрон деб аталади.