Tire
Тире (франсузча: тирет — чизиқча; чўзиқ нарса) — ҳозирги ўзбек тилида кенг қўлланадиган, горизонтал чизиқча (—) шаклидаги тиниш белгиси. Тире рус ёзувида ХВИИИ асрдан, ўзбек ёзувида эса ХИХ асрнинг 70-йилларидан қўллана бошлаган. Аралаш ҳолда, яъни гапнинг бошида ва ўртасида, шунингдек, якка ва такрор (қўшалоқ) ҳолда қўлланувчи тиниш белгиларидан. Тире якка ҳолда қўлланганда, гаплар ва гап бўлакларини ажратиш, такрор (қўш Тире) ҳолда ишлатилганда эса, маълум бўлакларни чегаралаш, чегараланган бўлакнинг маъносини таъкидлаш, бўрттириш, эмоционалликни ошириш каби вазифаларни бажаради.
Тире | |
|---|---|
| Униcоде ичида | У+2013 |
| УТФ-16 | 0х2013 |
| УРЛ-код | %Э2%80%93 |
| Яна қара | |
| Нуқта | |
Ҳозирги ўзбек тилида тире содда ва қўшма гаплар таркибида қўлланиб, қуйидаги вазифаларни бажаради: а) гапларни, гап бўлакларини ажратади; б) гаплар, гап бўлаклари ва айрим синтактик тузилмаларни чегаралайди; в) турли хил мақсадлар — эмоционал—экспрессив ҳолатларни ифодалайди; г) тушириб қолдирилган айрим бўлаклар ўрнини қоплайди (Яхшидан от қолар, ёмондан — дог’). Грамматик ва интонацион жиҳатдан мустақил гап бўлаклари ҳар икки томондан тире билан ажратилади. Бунда ажратилган бўлакнинг ҳар икки томонидан қисқа пауза бўлади (Тоғаларим — Эгамберди ва Раҳимберди — мени бир-бир қучоқлаб, ишга бериладилар. — Ойбек). Тире икки ёки ундан ортиқ атоқли отнинг бирикувидан тузилиб, бирон ташкилот, муассаса, таълимот, нарсаҳодисалар номини англатувчи сўзлар орасида (Карпов — Каспаров матчи, Бойл—Мариотт қонуни), шунингдек, макон, замон ва миқдор чегарасини билдирувчи икки ёки ундан ортиқ сўзлар (рақамлар) орасида ҳам (30—40-й.лар, ХИХ—ХХ алар) қўлланади.
Яна қаранг
• Қавс
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |