Тиритака (юнонча, Тйритаке) — Боспор подшолиги шаҳри. Пантикапей (ҳозирги Керч)дан жанубида жойлашган. Милоддан аввалги аввалги ВИ асрда юнонлар томонидан асос солинган. Милодий И —ИИИ асрларда йирик балиқ овлаш маркази. Археологик қазишлар натижасида шаҳар мудофаа деворлари, турар жой қолдиқлари, хўжалик ва маиший буюмлар ва бошқа топилган. Милодий ИВ асрнинг 2-ярмида Тиритака афтидан гуннлар ҳужуми оқибатида вайрон бўлган, бироқ, ундаги ҳаёт илк ўрта асрларга қадар давом этган.