Tirkama
Тиркама — двигателсиз ғалдиракли транспорт воситаси. Двигателли транспорт воситаси (автомобил, трактор)га тиркаб ишлатилади (номи шундан). Оддий ва махсус, бир, икки ва кўп ўқли турлари бўлади. Оддий 2 ўкди тиркама берк кузов ёки бортли платформа билан жиҳозланади. Махсус тиркамага муайян юкни (масалан, пахтани) ташиш учун мослаштирилган кузов ўрнатилади. Узун юклар (трубалар, тахталар ва бошқалар) учун махсус 2 ғилдиракли (бир ўқли) Тиркама уламадан фойдаланилади. Бундай тиркама шатакчи машинага юкнинг ўзи орқали туташтирилади. Т. га турли жиҳозлар (масалан, компрессор стялар)ни ўрнатиш ҳам мумкин. Оддий бир ўқли тиркаманинг юк кўтарувчанлиги 2 т дан, икки ўқлиники 8 т дан ошмайди; бўлинмайдиган йирик юкларни ташиш учун мўлжалланган Т.ники —20—25 т. Тиркамаларнинг барчаси е’ритиш асбоблари, габарит чироклари, таниш белгилари билан таъминланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |