Тишли бороналар — энг оддий қишлоқ хўжалиги қуроллар ҳисобланади. Бундай бороналарнинг ишчи органи тиш кўринишда бўлиб, икки ёқли пона каби ишлайди: олдинги қирраси билан тупроқни ёради, ёнбош қиррасилари билан эса унинг зарраларини икки томонга зарраларини икки томонга суради, эзади ва аралаштиради ва катта кесакларни парчалайди. Тишлар конструксиясига кўра тўғри, панжали ва пружинасимон эгилган устунли бўлади. Квадрат кесимли тишнинг учи қия кесилган. Тишли бороналар билан тупроққа 3-10 см чуқурликка ишлов беради[1] [2].

Манбалар

  1. ↑ М.Шоумарова, Т.Абдиллаев „Қишлоқ хўжалиги машиналари“.,Тошкент, Ўқитувчи,2002.
  2. ↑ Шоумарова М., Абдиллаев.т. „Қишлоқ хўжалиги машиналари“ Тошкент,2004 WWw. ДИТ.cентр.