Титания — Уран сайёрасининг йирик йўлдошларидан бири. Диаметри 1580 км, сайёрадан ўртача узоклиги 435,9 минг км. Уран атрофини тахминан 9 суткада айланиб чиқади. Т. орбитасининг текислиги Уран орбитаси текислиги билан деярли перпендикуляр. Т. юзасида кўплаб кратерлар ва тектоник ёриклар мавжуд. 1787-йилда инглиз астрономи В. Гершел кашф этган (яна қаранг Сайёралар йўлдошлари).