Titikaka
Qiyofa
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Титикака — Марказий Анд тоғларидаги кўл, Перу ва Боливия чегарасида. Жанубий Америкада энг катта, Ер шарида энг йирик баланд тоғ кули (3812 м баландликда). Майдони 8,3 минг км². Узунлиги 150 км, кенглиги 70 км, энг чуқур жойи 304 м. Кул урни тектоник сойлик бўлиб, қирғоқлари эгрибугри, баъзи жойлари тик ён бағирли. Қамишзорлар билан қопланган. Т.га 45 та даре ва ирмоклар куйилади, кўлдан Десагуадеро дарёси оқиб чиқиб, Поопо кўлига куйилади. Март ойида суви купайиб, май.—дек.да камаяди. Қирғоқлари яқинида суви музлайди. Т. — қад. сув ҳавзаси қоддиғи. Кўлдан балиқ овланади. Кема қатнайди. Кўл бўйидаги энг йирик шаҳар ва порт — Пуно (Перу). Т.нинг жан.шарқий соҳилида ва оролларда индейсларнинг қад. маданий ёдгорликлари сақланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |