Vibratsiya
(Titrashdan yoʻnaltirildi)
Вибрация (лот. вибратио — тебраниш, титраш), титраш — эластик жисмларнинг механик тебраниши, титраши. Фойдали ва зарарли хиллари бор. Вибратор, вибрация машинаси ёрдамида атайлаб ҳосил қилинадиган фойдали В. технологик операцияларда (вибрацион ташишда, вибрацион кесишда, бетонни зичлашда), машина ва қурилмалар (виброболғалар, қозиқ қоққичлар)да фойдаланилади. Зарарли В. транспорт ҳаракатланганда, машина ва асбоблар ишлаганда пайдо бўлади; улар конструксияларни бузишга олиб келади, инсон соғлиғига зарарли таъсир қилади (қаранг Вибрация касаллиги). Зарарли В.ни камайтириш учун виброизоляция усули қўлланади, динамик сўндиргичлар ва б.дан фойдаланилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |