Titsian
Тициан (асли Тициано Вечеллио, Тизиано Веcеллио) (1476/77 ёки 1480-йиллар, ПеведиКадоре, Венеция — 1576.27.8, Венеция) — италян рассоми, Уйғониш даври Венеция мактабининг энг йирик намояндаси. Ўсмирлик давридан Венецияда. Жованни Беллини устахонасида таълим олган. Жоржоне билан яқин бўлган, унга Венециядаги биноларни деворий расмлар билан безашда ёрдам берган (парчалари сакданган). Асосан Венецияда, шунингдек, Падуя (1506), Мантуя (1536—37), Феррара (1516— 23), Урбино (154244), Рим (154546) ва Аугсберг (1548,1550—51)да ишлаган. Т. ижодида Уйғониш даврининг инсонпарварлик ғоялари акс эттирилган бўлиб, унинт ҳаётбахш санъати серқирра, ҳаёт воқеаларини кенг қамровли қилиб олиши, даврнинг драматик воқеаларини теран очиб бериши билан ажралиб туради. Илк асарларида Жоржоненинг таъсири сезилади ("Исо ва гуноҳкор аёл", "Исо ва Магдалина", 1510-йиллар боши ва бошқалар). 1510-йиллар ўрталаридан Рафаэл ва Микеланжело ижодини ўрганганидан сўнг ўзининг мустақил услубини ишлаб чиқди: сокин ва шодон образлари ҳаётбахш туйғуларнинг ёрқинлиги, ички нурланганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга ("Дунёвий муҳаббат ва илоҳий муҳаббат", тахминан 1515—16; "Флора", тахминан 1515; "Венеранинг байрами", 1518; "Тобутга қўйиш", 1520 ва бошқалар), диққатини кўпроқ монументал, кўтаринки руҳ ва динамика билан ишланадиган композицияларга қаратган ("Марямнинг осмонга кўтарилиши", тахминан 1515—18, СантаМария Глориоза деи Фрари черковида ва бошқалар). Якка ва гуруҳ портретларида замондошларини, улардаги хислатлар (ўзига ишонч, ғурур, шубҳа, иккиюзламачилик, ёлғон ва ҳоказо)ни ўта синчковлик билан тасвирлайди, тасвирланаётганларнинг муносабатлари моҳиятини, ҳолатдаги драматизмни аевсиз фош қилади, ҳар бир образ учун ўзига хос қиёфа, кийим, ҳолат, композиция, замин танлайди: "Ипполито Медичи" (1532—33), "Ла белла" (тахминан 1536), "Папа Павел ИИИ Алессандро ва Оттавио Фарнезе билан бирга" (1545— 46), "Карл В" (1548) ва бошқа
ХВИ аср ўрталаридан Т. ижодининг сўнгги даври бошланди, бу даврда у рангтасвирда маҳорат чўққисига кўтарилди, мифологик ва линий мавзулар талқинида ҳам чуқур теранликка эришди: "Даная" (1554), "Венера ва Адонис" (1554), "Европанинг ўғирланиши" (тахминан 1559), "Тобутга қўйиш" (1559), "Тавба қилаётган Мария Магдалина" (1560-йиллар), "Авлиё Себастян", "Исога мотам" (1573—76) ва бошқа Т. кўплаб дадил рангтасвир усули билан ажралиб турувчи расмлар яратган, шакл ва манзаралар уларда енгил, аниқ, майин нурсоя кескинлигида бажарилган. Т. рангтасвирда яратган эркин ишлаш усули жаҳон рангтасвирининг кейинги тараққиётига кучли таъсир кўрсатган. Турли даврларда турли мамлакатлар рассомлари Т. ижодига мунтазам мурожаат қилдилар, асарларини синчиклаб ўргандилар (Веронезе, Тинторетто, Н. Пуссен, П. Рубенс, Д. Веласкес, Рембрандт, Э. Делакруа, Э. Мане ва бошқалар).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |