Тив (ўзларини мунши деб аташади) — Нигерия (2,7 млн. киши, 1990-йиллар ўрталари) ва Камерун (300 минг киши)даги халқ. Тив тилида сўзлашади. Аксарияти анъанавий эътиқодларга сиғинади, христиан ва сунний мусулмонлар ҳам бор. Асосий машғулоти — деҳқончилик.