Тивит — қўй, эчки, туя, қуён ва мўйнали ҳайвонларнинг ингичка ва майин жуни. Аксарият жун қатламининг терига яқин қисмида ҳосил бўлади. Т. толаси ингичкалиги 15—30 микрон. Баъзи қўй (меринос), эчки ва қуён зотлари жуни фақат Т.дан иборат бўлади. Т. ҳайвонлар жунини қирқиш (йилига 1—2 марта), тараш ёки туллаш пайтида сидириш йўли билан олинади. Қўй Т.идан энг яхши жун мато тўқилади, эчки Т.идан, асосан, рўмол, туя ва қуён Т.идан эса гилам, трикотаж буюмлар тайёрланади (яна қаранг Жун).