Тихуана — Мексиканинг шим. ғарбий қисмидаги шаҳар. Қуйи Калифорния штатида, АҚСҲ чегарасига яқин ерда. Аҳолиси 1,2 млн. киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Деҳқончилик рнининг савдо маркази. Озиқ-овқат, пахта тозалаш, тўқимачилик, селлюлозақоғоз саноати корхоналари бор. АҚСҲ билан бўладиган савдо маркази. Курорт шаҳар, туризм маркази.