Toʻpgul
Тўпгул (инфлоресcентиа) — ўсимликдаги бир йиллик новданинг гул чиқарадиган қисми. Т. оддий ва мураккаб бўлиши мумкин. Оддий Т. ботрик (рацемоз, ёнгулли) ва симоз (тепагулли) Т. га бўлинади. Ботрик Т. моноподиал шохланиши ва гулларининг марказга қараб (пастдан юқорига) очилиши бн; симоз Т. эса учки гулининг мавжудлиги, симподиал шохланиши ва гулларининг марказдан қочиб (юқоридан асосига қараб) очилиши бн тавсифланади. Оддий Т.да гуллар асосий гулпоя (биринчи тартибли гулпоя) да ёки иккинчи тартибли гулпояни ташкил қилувчи гулбандларда, мураккаб Т.да эса гуллар учинчи ва ундан ҳам юқори тартибли гулпояларда жойлашади. Оддий ботрик Т.лар: оддий шингил Т.; асосий гулпояга гуллар узун гулбандлари бн жойлашган (карам, редиска, ачамбити); оддий бошоқ Т.; узун гулпояга майда бандсиз гуллар бн ўрнашган (зубтурум); каллаксимон Т. калта; йўгон гулпояга гулбандсиз гуллар бн зич жойлашган (тўнғизтароқ, беда, себарга); оддий соябон Т.; асосий гулпоядан узун гулбандли гуллар соябон симлари каби ҳар томонга тарқалган бўлади (наврўзгул, пиёз, олча ва бошқалар); оддий саватча Т.да майда гуллар гулпоянинг йўғонлашган учига жойлашади (мойчечак, кунгабоқар, бўтакўз). Оддий симоз Т.га оддий моно, ди ва плеёхазийлар мансуб бўлиб, Т.нинг учки гулидан пастроқда битта (айиқтовонда), иккита (юлдузчада) ёки бир нечта (сутламада) ён гуллар ривожланиб, улар кечроқ навбат бн очилади.
Мураккаб Т. эса бир хил ёки бир неча хил оддий Т.лардан ҳосил бўлади. Масалан, иккиучта гулдан ҳосил бўлган буғдой бошоқчаларининг бир нечтаси асосий гулпояга бирикиб, буғдойнинг мураккаб бошоғини, кўпчилик соябонгуллиларнинг бир неча оддий соябонлари мураккаб соябонни ташкил этади.
Т.нинг тузилиши систематикада муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бирбирига яқин ўсимликларнинг эволюция йўналишлари ҳақида фикр юритишга имкон беради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |