Koʻz


Кўз – кўриш аъзоси; умуртқасиз баъзи ҳайвонлар (жумладан, ҳашаротлар, бошоёқли моллюскалар), умуртқали барча ҳайвонлар ва одам ёруғлик таъсирларини кўз билан сезади.
Кўз соққасининг олдинги қисмида мугўз парда – диоптрик (ёруғликни сингдирадиган) аппарат, кўз гавҳари, сувсимон суюқлик ва шишасимон тана, шунингдек, аккомодация учун хизмат қиладиган киприксимон тана ва рангдор парда бор (бу парда тасвирни ёруғ сезгир тўр парда – ретинага ўтказади). Кўз соққасининг девори бир-бирига зич такалиб турган 3 та пардадан иборат. Кўзнинг ташқи – фиброз пардаси иккига бўлинади: орқада склера ёки оқсил парда – энг қалин парда, у та-янч ва ҳимоя вазифасини ўтайди; олдинда мугўз парда – ялтироқ, гумбазча шаклидаги парда оқсил парда доирасига соат шишасидек жойлашган. Оқ фиброз парда тагида қон томирларга бой томирли парда жойлашади. У 3 қисмдан иборат: рангдор парда – доира шаклида бўлиб, турли одамларда кўк, яшил, зангори, сариқ, тўқ сариқ ва ҳатто қора рангда бўлади, бу рангдор парда тўқимасида жойлашган бўёвчи модда (меланин)га боғлиқ. Рангдор парда кўзга жило беради. Агар меланин пигменти бўлмаса, Кўз қизғиш рангли бўлади. Рангдор парда марказида думалоқ тёшик бор, уни кўз қорачиғи дейилади. Рангдор парда таркибида қон томирлар, нозик мускул толалари бўлиб, уларнинг қисқарибёзилиши туфайли қорачиқ кенгайибтораяди. У ёруғда торайиб, қоронғида кенгайиб, кўзга тушадиган нурларни чегаралайди.
Ёруғ сезгир ички парда – тўр парда Кўзнинг сезувчи (рецептор) аппарати бўлиб, 10 қанатдан тузилган; бўлардан энг муҳими кўриш ҳужайралари – таёқча ва колбача ҳужайралар қанати ёруғни сезишдан ташқари, рангни ҳам ажратади. Тўр парда марказидаги сариқ доғ нарсаларни миридан сиригача ажратиб, аниқ кўришга имкон беради. Сариқ доғ яқинидаги кўр доғ – тўр парданинг сезмайдиган қисмидир. Тўр пардадан нерв толалари шу ерга (кўр доғга) йиғилиб келади ва кўриш нервини ҳосил қилади. Бу нерв склера орқали ўтиб, калла бўшлиғига киради ва иккинчи кўзнинг кўриш нерви билан кесишиб, кўриш йўлини ҳосил қилади, бу йўл бош миянинг энса бўлагигача давом этади. Бош миянинг ҳар бир ярим шарида иккала Кўзнинг кўриш маркази бор.
Кўз ёши кўз соққаси ва қовоқларнинг шиллиқ пардасини намлаб туради. Қовоқлар 2 та тери бурмасидан иборат бўлиб, ичида зич бириктирувчи тўқима ва Кўзни юмувчи доира мускуллар бор. Қовоқларнинг четида киприклар (юқори қовокда 100—150 ва пастки қовоқда 50—70) ўсади ва ёғ безчаларининг йўллари очилади, уларнинг яллиғланиши говмижжа деб аталади. Киприклар Кўзни ёт жисмлар (чанг зарралари) тушишидан сакдайди. Киприклар нотўғри ўсганда шох парда шикастланиши ва касалланиши мумкин (қаранг Трихиаз, Кўз касалликлари, Кўз шикастланиши).
Кўриш жараёни ташқи дунёдаги нарсалардан қайтадиган ёки сочиладиган ёруғлик нурларининг Кўзга таъсир этишига асосланади. Моҳияти шундан иборатки, ташқи дунёдаги нарсалардан кўзга келувчи ёруғлик нурлари кўзнинг тиниқ муҳитлари (мугўз парда, суюқлик, гавҳар ва шишасимон тана) орқали ўтиб ва уларда синиб, тўр пардага тўшади ва унинг ҳужайралари (таёқчалар ва колбачалар)да фотокимёвий реаксияни вужудга келтиради (ўша ҳужайраларда ёруғ сезгир моддалар парчаланади), натижада ёруғлик энергияси нерв импулси (қўзғалиш)га айланади, бу импулс тўр пардадан бош миядаги кўриш йўли орқали бош мия пўстлоғининг энса қисмларидаги кўриш марказларига боради, ёруғлик таъсирлари ана шу марказларда муайян образлар сифатида идрок этилади. Колбачалар кундўзи, таёқчалар эса қош қорайганда ёки тунда кўрадиган ҳужайралардир. Шундай кўриш туфайли одам узоқдаги милтиллаган шам алангасидан тортиб офтобга қадар турли миқдордаги ёруғликни идрок эта олади. Кўзнинг турли равшанликдаги ёруғликни идрок эта олиши Кўз адаптацияси дейилади; Кўз қоронғида ва ёруғда кўришга мослаша олади. Кўзнинг кўриш қуввати (ўткирлиги) турли кишиларда турлича; бу сариқ доғ элементларининг хоссаларига ва бошқа сабабларга боғлиқ. У махсус жадваллар ёрдамида текширилади. Кўзнинг қизил рангни ажрата олмаслиги далтонизм деб аталади[1].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Кўз“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (К-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- Ҳам и дона М. Ҳ., Болтаева
- 3. Қ., Кўз касалликлари, Т., 1996.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Кўзга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |