Тобадон — халқ меъморлигида қўлланиладиган эшик, дераза тепасидаги кичик дарча, панжарали туйнук. Мақбара, Мадраса ҳужралари ва бошқа бинолар эшиги тегтасига тўртбурчакли, равоқчали ва бошқа шаклларда ишланиб, ганч ёки ёғоч ўймакорлигида тайёрланган панжаралар ўрнатилган. Хона ичкарисини шамоллатиш, ёритиш учун хизмат қилади.