Tobago
Тобаго — Атлантика океанидаги орол, Тринидад о.дан шим.шаркда, шу орол билан бирга Тринидад ва Тобаго давлати таркибига киради. Майдони 300 км².
Аҳолиси 54 минг киши (2000). Бош шаҳри — Скарборо. Оролга европаликлардан биринчи бўлиб Х.Колумб 1498-йилда борган.
Т. материк бўлаги. Ер юзаси тоғли, баланд жойи 579 м. Вулканоген ва гранит жинсларидан тузилган; жан.ғарби оҳактошли плато. Иқлими субекваториал, иссиқ ва сернам. Доим яшил ўрмонлар, какао ва кокос палмалари плантациялари бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |