Tohirboy3
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Тоҳирбой3 - мил. ав. 2-минг йилликнинг 2-ярмига оид қишлоқ харобаси. Мари вилояти (Туркманистон)даги Байрамали шаҳридан 12 км шимолида жойлашган. Т.З маданий қатламининг қалинлиги 2,5 м гача бўлиб, 20 га яқин ҳудудни эгаллаган. 1954—56-йилларда В.М. Массой раҳбарлигидаги археологик гуруҳ қазиш ишлари олиб борган. Натижада хом ғиштдан қилинган кўп хонали уйлар очилиб, ҳар хил шаклдаги сопол идишлар, гулдонлар, қадаҳлар, хумчалар, товалар, шунингдек, пайконлар, суякдан ишланган маъбуда ҳайкалчалари, кўмирга айланган буғдой доналари ва бошқа ашёлар топилган. Т. 3 дан топилган сопол буюмлар, Намозгоҳ 6 сопол идишларига ўхшайди. Сопол идишлар кулоллик чархида маҳорат билан ясалган бўлиб, хумдонларда яхши пиширилган. Хоналар тагидан ва яқинидан бир неча қабрлар очилган. Марҳумлар қабрларга 2 шаклда: ғужанак қилиб чап ёнбоши билан ёки чалқанча ётқизилган ҳолда; жасад ярим куйдирилиб, чалқанча ётқизиб кўмилган. Марҳумларнинг бош ва оёқ қисмидан сопол идишлар, безак буюмлари топилган. Мургоб водийсидаги илк деҳқончилик билан шугулланувчиларнинг ўтроқлашишини ўрганишда Т.З ни текшириш катта аҳамиятга эга.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |