Toini Gustafsson
Тоини Густафссон Рöннлунд (1938-йилнинг 17-январ санасида Карвоненда туғилган) – швециялик собиқ чанғи учувчиси . 1964-1968-йиллардаги Қишки Олимпия ўйинларида тўртта медални қўлга киритган. Шунингдек, Густафссон Ҳолменколлен чанғи фестивалида 1960, 1967 ва 1968-йилларда 10 кмлик масофадаги баҳсда ғолиб бўлган. 1962-йилда Чанғи бўйича Жаҳон Чемпионатида учта кумуш медални қўлга киритган (эстафета 3 × 5 км) ва 1966-йилда иккита бронза медалларини қўлга киритган (эстафета 10 км ва 3 × 5 км). Ҳолменколлендаги муваффақиятлари учун Густафссон 1967-йилда Ҳолменколлен медалини қабул қилиб олган(Оле Эллефсатер билан биргаликда). У Ҳолменколлен медалини қўлга киритган биринчи швед аёли ҳисобланган. 1968-йилда, Свенска Дагбладет Олтин медали билан тақдирланган[1].
У икки марта турмушга чиққан ва унинг 1956-йилда туғилган Эва исмли қизи бор. 1968-йилда биринчи турмуш ўртоғидан ажрашган ва швециялик собиқ чанғичи Ассар Рöннлундга турмушга чиққан[2]. Улар Ҳолменколлен медалилини қўлга киритган эр-хотин жамоаси бўлишган (Роннлунд 1968-йилда медални қўлга киритган). Бундан ташқари, улар Свенска Дагбладет Олтин медалини қўлга киритган ягона эр-хотин жамоаси ҳисобланишган.
Густафссоннинг келиб чиқиши финнлик. У Финландиянинг Суомуссалми шаҳрида туғилган. Лекин, 1944-йилда Швецияга Финландиядан уруш боласи сифатида эвакуация қилинган.1968-йилда нафақага чиққан ва кейинчалик, жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлашни бошлаган.
Натижалари
Барча натижалар Халқаро чанғи федерациясидан (ФИС) олинган[3].
Олимпия ўйинлари
- 4 та медал (2 та олтин, 2 та кумуш)
| Йил | Ёш | 5 км | 10 км | 3 × 5 км эстафета |
|---|---|---|---|---|
| 1964-йил | 26 | 6 | 8 | Кумуш |
| 1968-йил | 30 | Олтин | Олтин | Кумуш |
Жаҳон чемпионатлари
- 3 та медал (1 кумуш, 2 бронза)
| Йил | Ёш | 5 км | 10 км | 3 × 5 км эстафета |
|---|---|---|---|---|
| 1962-йил | 24 | — | — | Кумуш |
| 1966-йил | 28 | 6 | Бронза | Бронза |
Манбалар
- ↑ „Брагдмедалжöрер геном тидерна“ (св). Свенска дагбладет (2005-йил 6-декабр). Қаралди: 2015-йил 19-январ.
- ↑ „Ассар Рöннлунд дöд“ (св). Свенска дагбладет (2011-йил 5-январ). Қаралди: 2015-йил 19-январ.
- ↑ „ГУСТАФССОН Тоини“. ФИС-Ски. Интернатионал Ски Федератион. Қаралди: 2019-йил 13-декабр.
4. |урл=ҳттпс://www.спорц- референcе.cом/олймпиcс/атҳлетес/гу/тоини-густафссон-1.ҳтмл |арчиве- 2. урл=ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20200417071017/ҳттпс://www.спорц-референcе.cом/олймпиcс/атҳлетес/гу/тоини-густафссон-1.ҳтмл 3. |урл-статус=деад |арчиве-дате=2020-04-17 |титле=Тоини Густафссон}}