Тож — 1) ҳукмдорнинг мавқеи даражаси, мартабасини билдирган, қимматбаҳо тошлар қадалган бош кийим; 2) монархия давлатларида давлат ҳокимияти белгиси; 3) баъзи паррандаларнинг бошидаги этдор ўсимта; 4) Қуёш атрофидаги, кун тутилиш пайтларида яхши кўринадиган ёриқ гардиш — Қуёш тожи дейилади; 5) гупчакка ёки бошқа асосга ўрнатиладиган гардишсимон қисм.