Tojikiston Sovet Sotsialistik Respublikasi
Тожикистон Совет Социалистик Республикаси, Тожикистон ССР (тожикча: Республикаи Советии Социалистии Тоҷикистон; русча: Таджикская Советская Социалистическая Республика) — Совет Иттифоқи таркибига кирган республикаларнинг бири. Айрим манбаларда Совет Тожикистони деб юритилади.
| Мақом | Совет Иттифоқи республикаси (1929–91) | ||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Ҳукумат бошчиси | |||||||||
• 1929-1933 |
Абдурраҳим Ҳожибаев | ||||||||
• 1986-1991 |
Изатулло Хаёев | ||||||||
| Тарихий эра | ХХ аср | ||||||||
| |||||||||
| Ҳозирда ҳудудида қуйидагилар мавжуд |
| ||||||||
1924-йил 14-октабрда миллий давлат чегараланиши натижасида Ўзбекистон ССР таркибида Тожикистон Автоном Совет Социалистик Республикаси тузилган. Автоном республика 1929-йил 16-октабрда Тожикистон ССРга айлантирилган. Тожикистон ССР 1929-йил 5-декабрда Совет Иттифоқи таркибига тўлиқ иттифоқдош республика сифатида кирган.
Тожикистон ССР пойтахти Душанбе шаҳри бўлган. Республика 45 раёнга бўлинган, 19 шаҳар, 49 шаҳар типидаги посёлкаси бўлган.[1]
1990-йилнинг 24-августида Тожикистон ССР суверенитет эълон қилди. 1991-йил 31-август куни республика номи Тожикистон Республикасига ўзгартирилди. 1991-йилнинг 9-сентабрига келиб республика ўз мустақиллигини эълон қилди. Тожикистон мустақиллиги 1991-йилнинг 26-декабрида Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин тан олинди.
Тарихи
Тожикистон ССР ҳудудида синфий жамият милоддан аввалги 1-минг йилликнинг 1-ярмида пайдо бўлган. ВИ—ИВ асрларда Ахоманийлар давлати, сўнгра македониялик Искандар қўл остида бўлган. Тожикистон ССР ИХ—Х асрларда Тоҳирийлар ва Сомонийлар давлатлари таркибида бўлган кезларда тожик элати таркиб топа бошлаган. Х—ХИИИ асрларда Ғазнавийлар, Қорахонийлар давлатлари таркибида бўлган. ХИВ асрнинг 2-ярмидан Тожикистон ССР Темурийлар давлати, ХВИ асрдан Бухоро хонлиги қўл остида бўлган.

1868-йили Тожикистон ССРнинг шимолий қисмини Россия эгаллаб олган, жанубий қисми эса Россияга вассал қарамликдаги Бухоро хонлиги таркибида қолган.
ХХ аср бошида илк социалист-демократик тўгараклар пайдо бўлган. Тожикистон ССР шимолида Совет ҳокимияти 1917-йил ноябр — 1918-йил февралида ўрнатилиб, ҳудуди Туркистон АССР таркибида бўлган. Бухородаги Халқ инқилобидан кейин Бухоро Халқ Совет Республикаси тузилган.
1924-йил 14-октабрда миллий давлат чегараланиши натижасида Ўзбекистон ССР таркибида Тожикистон Автоном Совет Социалистик Республикаси тузилган. Автоном республика 1929-йил 16-октабрда Тожикистон ССРга айлантирилган. Тожикистон ССР 1929-йил 5-декабрда Совет Иттифоқи таркибига тўлиқ иттифоқдош республика сифатида кирган.
1990-йилнинг 24-августида Тожикистон ССР суверенитет эълон қилди. 1991-йил 31-август куни республика номи Тожикистон Республикасига ўзгартирилди. 1991-йилнинг 9-сентабрига келиб республика ўз мустақиллигини эълон қилди. Тожикистон мустақиллиги 1991-йилнинг 26-декабрида Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин тан олинди.
Манбалар
- ↑ "Тожикистон ССР" (ўзбекча). Энсиклопедик луғат. 2. Тошкент: Ўзбек совет энсиклопедияси. 1988. п. 274. 5-89890-018-7.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Тожикистон Совет Социалистик Республикаси“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |