Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Tojikiston

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Тожикистон Республикаси
Ҷумҳурии Тоҷикистон
Мадҳия: Суруди Милли
(Тожикистон Республикасининг Миллий мадҳияси)
Location of Tojikiston
Пойтахт Душанбе
Энг катта шаҳар Душанбе, Хўжанд, Қўрғонтепа, Кўлоб
Расмий тил(лар) Тожикча, Русча
Ҳукумат Президентлик республика
Эмомали Раҳмон
Қоҳир Расулзода
Мустақиллик (Совет Иттифоқидан)
• Сана
9-сентабр 1991-йил
Майдон
• Бутун
142 000 км2 (93-ўрин)
• Сув (%)
0,3%
Аҳоли
• 2025-йилги рўйхат
↗10,786,734[1] (96-ўрин)
• Зичлик 56,3/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2024-йил рўйхати
• Бутун
↗АҚШ$ $12,953 млрд[2] (141-ўрин)
• Жон бошига
↗АҚШ$ $1,276[2]
Пул бирлиги Сомони (ТЖС)
Вақт минтақаси УТC+5
• Ёз (ДСТ)
УТC+5
Қисқартма ТЖ, ТЖК
Телефон префикси 992
Интернет домени .тж

Тожикистон (тожикча: Тоҷикистон, расман Тожикистон Республикаси (тожикча: Ҷумҳурии Тоҷикистон) — Ўрта Осиёнинг жануби-шарқида жойлашган давлат. Майдони 120.100 км². Аҳолиси 8,486,300 киши (2026). Ғарбий ва шимоли-ғарбий томонидан Ўзбекистон билан, шимолий томонидан Қирғизистон, шарқий томонидан Хитой билан ва жанубий томонидан Афғонистон давлатлари билан чегарадош. Пойтахти — Душанбе шаҳри. Маъмурий жиҳатдан Тоғли Бадахшон мухтор вилояти, 2 вилоят ва 45 туманга бўлинади. Тожикистоннинг денгизга чиқиш имконияти йўқ. Тожикистон ҳукумати Хитойдан катта миқдорда молиявий кўмак олди. Бунинг эвазига эса баҳсли боълган ҳудудни 2011-йилда Хитой ихтиёрига расман топширди. Президенти Эмомали Раҳмон. Бош Вазир: Қоҳир Расулзода.

Давлат тузуми

Ваҳдат биноси

Тожикистон — республика, унитар демократик ижтимоий ҳуқуқий давлат. Амалдаги Конституцияси 1994-йил 6-ноябрда қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент (1994-йилдан Эмомали Раҳмон), у Тожикистон фуқаролари томонидан 7 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Мажлиси Оли, ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигида Вазирлар Кенгаши (ҳукумат) амалга оширади[3].

Табиати

Тожикистон тоғли мамлакат, ҳудудининг 93 % ини 300 м дан 7495 м баландликкача бўлган тоғлар, шунингдек, Ўрта Осиёнинг энг йирик тоғлари — Тян-Шан ва Помир системасига кирадиган тоғлар эгаллайди. Ҳудудининг қарийб ярмини 3000 м дан баланд бўлган тоғликлар ташкил этади. Дарё водийларининг кенгайган жойлари ва тоғ оралиғидаги сойликлар текисликлардан иборат, шимолда Қурама тизма тоғлари (Бобоиоб тоғи, баландлиги 3769 м) ва Мўғултоғ тоғлари (1624 м) жойлашган. Тожикистон марказий қисмида Олай тизма тоғлари (ғарбий қисми, 5539 м), Туркистон (5509 м), Зарафшон (5489 м, Чимтарға тоғи), Ҳисор ва Қоратегин тизма тоғлари (4643 м) ва Зарафшон водийси (Туркистон ва Зарафшон тизма тоғлари орасида), жануби-ғарбий қисмида (Ҳисор-Олай тизма тоғларининг жанубда ва Помирнинг ғарбида) унчалик баланд бўлмаган Боботоғ, Оқтоғ, Қоратоғ, Тераклитоғ, Сарсарак, Рангонтоғ, Илонлитоғ ва бошқалар бор. Ушбу тоғлардан айримлари жанубий ва жануби-ғарб томонга пасая бориб, Панж ва Амударё қирғоқларигача қўшилиб кетган текисликлардан иборат. Юқоридаги тизма тоғлар оралиғида Ҳисор, Вахш, Ёвон, Қуйи Кофарниҳон, Сурхоб (Қизилсув) ва Яхсув водийлари жойлашган. Тожикистон жануби-шарқий қисмида Помир тоғлари қад кўтарган (Тожикистоннинг энг баланд жойи — 7495 м). Унинг марказида Музкўл тизма тоғлари ва жануби-ғарбда Шимолий ва Жанубий Аличур тизма тоғлари жойлашган.

Фойдали қазилмалари

Тожикистон ҳудудида Ўрта ва Жанубий Тяншан, Помир бурмали тизимлари ҳамда 2 йирик тоғлараро ботиқ (Фарғона ва Тожикистон депрессиялари) бор. Помир ва ҲисорОлай тизма тоғларида тоғ биллури, олтин, кумуш, симоб, сурма, мишяк, волфрам, молибден, тоштуз, асбест, кўмир, нефт, табиий газ, темир, рух, қимматли тошлардан лаъл, ложувард, мармар конлари мавжуд. Ўнлаб минерал булоқлар, шу жумладан, Гармчашма шифобахш булоғи машҳур.

Иқлими ва ички сувлари

Иқлими континентал. Январда ўртача ҳарорат водий ва тоғ ён бағирларида 2 °C дан —2 °C гача, Помирда —22 °C. Июлнинг ўртача ҳарорати водийларда 30 °C, Помирда 10 °C, энг юқори ҳарорат 48 °C гача (Вахш водийси ва Қуйи Панжда). Йиллик ёғин миқсори Ҳисор тизма тоғларининг шимолий ён бағирларида 1600 мм гача. Тожикистон маркази ва жанубда ёз ва кузда қуруқ иссиқ шамол ва қисман гармсел, жанубда афғон шамоли эсади. Асосан, Помир ҳудудида мингдан ортиқ каттакичик музликлар бор. Дарё кўп, узунлиги 10 км дан ортиқ бўлган дарёлар 947 та. Улар, асосан, Амударё, Сирдарё ва Зарафшон дарёси ҳавзаларига мансуб. Фақат Шарқий Помирдаги Оқжилға, Қоражилға ва Музкўл дарёлари берккўл — Қоракўлга қуйилади. Тожикистонда 930 кўл бўлиб, аксарияти Помир ва Хисор-Олай тизма тоғлари этагида жойлашган. Сарез, Яшилкўл, Искандаркўл, Каттакўл кўллари, Қайроққум, Норак, Фарҳод, Каттасой, Мўминобод ва бошқа сув омборлари бор.

Тупроқлари ва ҳайвонот дунёси

Тожикистон жануби-ғарби ва шимолдаги пасттекисликларда оч кулранг, тоғ ён бағирларида табиий кулранг, тўқ кулранг ёки жигарранг тупроқлар учрайди. Шимолий ва Ҳисор-Олай этаклари тупроқлари оч жигарранг, юқорироқда табиий жигарранг тупроқлар. Ғарбий Помир сойликларида тўқ кулранг, Шарқий Помирда эса чўл тупроқлари мавжуд. Тожикистон ҳудудида ўсимликларнинг 4,5 мингдан ортиқ тури ўсади. Тоғ ён бағирларида, шунингдек, Қурама, Зарафшон, Ҳисор тизма тоғларида бутазор ва арчазор, Данғара, Мўминобод, Ховалинг, Чубек ва Фархор атрофидаги тоғ ва тоғ ён бағирларида писта, ёнғоқ, анор, олча, ўрик, нок, тут, бодом, дўлана, жийда, арча ва бошқа ёввойи мевали дарахтлар каби ўсимликлар ўсади.

Ҳайвонот дунёси бой. Сут эмизувчиларнинг 84, қушларнинг 346, судралиб юрувчиларнинг 44, ҳашаротларнинг 10 мингдан ортиқ, балиқларнинг 40 тури мавжуд. Ёввойи ҳайвонлардан тўнғиз, ёввойи эчки, архар, кийик, айиқ, суғур, қушлардан товушқон, каклик, чил, қирғовул, бедана ва бошқалар мавжуд. Жануби-шарқ ва шимолдаги тоғларда қоплон, бўри, тулки, жайра, қашқалдоқ, илон, ёввойи мушук, тоғ эчкиси, кийик, паррандалардан бургут, ўрдак, лайлак ва бошқалар жониворлар учрайди. Табиатни қўриқлаш мақсадида Полвонтўқай, Ромит, Даштижум қўриқхоналари ва ботаника боғлари ташкил этилган.

Аҳолиси

2010-йили Тожикистон Республикасининг аҳоли сони 7 млн. 565 минг кишини ташкил қилди[4]. Эркаклар сони 3 млн. 813 минг, аёллар эса 3 млн. 752 минг. Шу маълумотга таянган ҳолда, 1,000 эркак киши учун 984 аёл тўғри келади. 2013-йил 1-апрелда Тожикистон аҳолиси 8 000 000 кишини ташкил қилди[5][6].

Тожикистон аҳолиси жадаллик билан кўпаймоқда, 1959-йилда 1 млн. 981 минг киши эди, 1989-йилда эса — 5 млн. 109 минг,[7] 2016-йилда эса — 8 млн. 551 минг кишини ташкил қилди.[8]

Жадвал 1. Тожикистон ҳудудларидаги аҳоли сони (минг киши)
1989-йил 2000-йил 2016-йил[9]
Душанбе шаҳри 594 562 802,7
Суғд вилояти 1558 1870 2 511,0
Хатлон вилояти 1704 2151 3 047,8
Тоғли-Бадахшон мухтор вилояти 161 206 217,4
Республикага бўйсунувчи туманлар 1092 1338 1 972,3
Жами 5109 6127 8551
Жадвал 2.Тожикистон Республикаси аҳолисининг миллий таркиби:
1989-йил 2000-йил 2010-йил
Тожиклар 64,3 % 79,9 % 84,3 %
Ўзбеклар 33,% 15,3 % 13,8 %
Руслар 0,6 % 1,1 % 0,5 %
Татарлар 0,4 % 0,3 % 0,1 %
Қирғизлар 0,3 % 1,1 % 0,8 %
бошқа миллатлар 3,9 % 2,3 % 2,1 %

Тарихи

Бухоро шаҳридаги Сомонийлар Мақбараси, Ўзбекистон
Ғурийлар Салтанатининг харитаси

Ўрта Осиё, жумладан, ҳозирги Тожикистон ҳудудидан сўнгги палеолит даврига оид қуроллар топилган. Қадимда Бақгрия давлати вужудга келади. Кейинчалик Тожикистон ҳудудида Аҳамонийлар ҳукмронлиги ўрнатилди[10]. 329-йилда македониялик Александр Македонский қўшинлари бостириб келди, халқ унга қаттиқ қаршилик кўрсатди. Натижада Тожикистон ҳудудининг бир қисми Салавкийлар давлати таркибига, сўнг ҳудуднинг аксарият қисми Юнон-Бақтрия подшолиги таркибига кирди. Кушон империяси даврида йирик суғориш каналлари қурилди, шаҳарсозлик, ҳунармандчилик юқори даражага кўтарилди, айниқса, қўшни мамлакатлар билан савдосотиқ ва ижтимоий алоқалар ривожлана борди. Юнон ёзуви асосида кушон ёзуви пайдо бўлди. В—ВИ асрларда Ўрта Осиёнинг шарқий қисмини кўчманчи хионий қабилалари, сўнгра эфталийлар эгаллаб олди. ВИ аср 2-ярмида Тожикистон ҳудуди Турк хоқонлиги таркибига қўшиб олинди. ВИИИ аср ўрталарида араблар бостириб келиши натижасида ислом дини жорий қилина бошланди. ИХ—Х асрларда Тожикистон ҳудуди Тоҳирийлар ва Сомонийлар давлати таркибида, ИХ—ХИИИ асрларда Ғазнавийлар, Қорахонийлар, Ғурийлар, Қорахитойлар, Хоразмшоҳлар давлатлари таркибида бўлган. Тожикистон ҳудудига бостириб кирган Чингизхон қўшинлари (1219—1221) аҳолининг қаттиқ қаршилигига дуч келди (Хўжандда Темур Малик бошчилигидаги халқ қаршилиги ва бошқа). Мўғуллар истилоси иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётга жиддий зарар етказди. ХИВ асрнинг 2-ярмига келиб, хўжалик қайтадан тиклана бошлади. Тожикистон ҳудуди бу даврда Амир Темур ва Темурийлар, ХВИ асрда эса Шайбонийлар салтанати таркибида бўлди. Сўнгра Бухоро амирлиги қўл остига ўтиб, ХИХ асрнинг бошларида Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлиги ўртасида тақсимланди. ХИХ асрнинг 2-ярмида подшо Россияси томонидан забт этилди. Россияда Октабр тўнтариши (1917)дан сўнг аҳолининг жиддий қаршилигига (Иброҳимбек, Эшон Султон, Давлатмандбий, Фузайл Махсумлар бошчилигида) қарамасдан, Тожикистон болшевиклар томонидан босиб олинди. 1917-йил ноябр — 1918-йил февралда Шимолий Тожикистонда шўро ҳокимияти ўрнатилди ва у Туркистон АССР таркибига кирди. Тожикистоннинг қолган ҳудуди Бухоро амирлиги таркибида бўлди. 1920-йил Бухоро босқинидан кейин БХСР ташкил этилди. 1924-йил Ўрта Осиё республикаларини „миллий давлат чегараланиши“ деб аталган бўлиб ташлаш натижасида Тожикистон Ўзбекистон ССР таркибида мухтор республика, 1929-йил эса СССР таркибида иттифоқдош республикага айлантирилди. 1991-йил 9-сентабрда мустақиллик тўғрисида декларация эълон қилинди ва „Тожикистон Республикаси“ номи тасдиқланди. Иттифоқ тугатилиб, Тожикистон 1991-йил сентабрда мустақилликка эришгач, турли этник, диний ва маҳаллий уруғ аймоқчилик гуруҳлари ўртасида қуролли тўқнашувлар бошланди, бу эса мамлакат сиёсий ҳаётида беқарорликка олиб келди. Ниҳоят, 1997-йилда ўзаро мухолиф кучлар миллий муросага келиб, тинчлик ўрнатилди. Тожикистон — 1992-йилдан БМТ аъзоси[11]. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1992-йил 6-январда тан олган ва ўша йил 1-октабрда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 9-сентабр — Мустақиллик куни (1991)[12].

Сиёсий партиялари ва ҳаракатлар

Тожикистон халқ демократик партияси, 1994-йил халқ партияси номи билан таъсис этилган, 1997-йилдан ҳозирги номда; Тожикистон коммунистик партияси, 1924-йил тузилган, 1992-йил январда тугатилиб, март ойида қайта ташкил этилган; Тожикистон уйғониш ва миллий бирлик ҳаракати; Адолатхоҳ партияси, 1996-йил тузилган; Аграр партия, 1999-йил таъсис этилган; Тожикистон ислом уйғониш партияси (Ҳизби наҳзати исломии Точикистон), 1978-йил яширин равишда ташкил этилган, 1991-йилдан ошкора фаолият юритади; Тожикистон демократик партияси, 1990-йил тузилган; Тожикистон социалистик партияси, 1996-йил таъсис этилган.

Қишлоқ хўжалиги

Тожикистон аграриндустриал мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 25 %, саноатники 35 %, хизмат кўрсатиш соҳасиники 40 %. Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар 4,3 млн. гектар, шундан экинзорлар 827631 гектар, яйловлар 3,2 млн. гектар. Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи — деҳқончилик бўлиб, жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 65 % ни беради. Унда пахтачилик, айниқса, ингичка толали пахта етиштириш етакчи ўринни эгаллайди. Боғдорчилик, узумчилик, пиллачилик ривожланган. Мойли экинлар, зиғир, картошка, сабзавотполиз экинлари, емхашак экинлари экилади, ғалла ва шоли ҳам етиштирилади. Тоғ олди ва тоғ минтақаларининг суғориладиган ерларида тамаки, Ҳисор ва Вахш водийларида ёронгул экилади. Ситрус мевалар етиштириш яхши йўлга қўйилган. Тожикистоннинг барча ҳудудларида, айниқса, тоғ ён бағирларида чорвачилик ривожланган: қорамол, қўй, эчки, парранда, йилқи боқилади.

Саноати

Саноатининг етакчи тармоқлари: енгил (пахта тозалаш, ип газлама, шойи, тикувчилик, гилам тўқиш), озиқ-овқат (мева консерваси, ёғмой ва бошқа), рангли металлургия (рангли ва ноёб металл рудалари қазиб чиқариш ва бойитиш, алюминий ишлаб чиқариш. ва бошқа), кончилик, кимё саноати (минерал ўғит, пластмасса ишлаб чиқариш.)[13], машинасозлик, металлсозлик. Тожикистонда ош тузи, қўнғир кўмир, нефт, газ қазиб олинади; қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади[14]. Электроэнергетика саноати ривожланган: Норак, Роғун ва бошқа ГЕСларда электр энергияси ҳосил қилинади (йилига ўртача 17 млрд. кВцоат)[15].

Транспорт

Темир йўл узунлиги 490 км, автомобил йўллари узунлиги 13 минг км. 1991-йилда ташкил этилган „Тажикистан Аирлинес“ ва „Сомон Аир“ авиация компаниялари самолётлари мунтазам равишда МДҲ мамлакатларининг Москва, Самара, Новосибирск, Олмаота, Бишкек, Ашхобод ва бошқа шаҳарларга ҳамда БАА (Шаржа), Покистон (Карочи), Афғонистон (Қобул), Эрон (Машҳад), шунингдек, Хўжанд ва Хоруғга учади[16]. Душанбе ва Хўжанд шаҳарларида халқаро аэропорт бор.

Экспорт ва импорт

1 тожик рубли (1995-2000-йиллардаги Тожикистон валютаси)

Экспорт — 1,6 млрд долл. (2008-йил). Тожикистон четга алюминий, пахта, электр энергияси, ноёб металл ва тошлар, рангли рудалар, ҳўл мева ва сабзавот, тери, жун чиқаради. Асосий экспорт қилувчи давлатлари — Нидерландлар 36,7 %, Туркия 26,5 %, Россия 8,6 %, Эрон 6,6 %, Хитой 5,7 %.

Импорт — 3,7 млрд долл. (2008-йил). Четдан истеъмол моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, транспорт воситалари олади. Импорт қилувчи асосий давлатлари — Россия 32,3 %, Хитой 11,9 %, Қозоғистон 8,8 %, Ўзбекистон 4,7 %. Пул бирлиги — сомоний.

Тиббий хизмати

90-йиллардаги сиёсий бошбошдоқлик бу соҳага ҳам жиддий таъсир қилди. Мутахассисларнинг бир қисми республикани тарк этганликлари боис, ушбу соҳа жиддий зарар кўрди. Айни пайтда халқаро ҳамжамиятнинг кўмаги асосида республикада тиббиёт соҳаси ривожлана бошлади. „Зумрад“ (Исфара), Обигарм, Хўжаобигарм, Шамбари, Қоратоғ, Хавотоғ, Гармчашма санаторий ва курортлари муҳим шифобахш масканлардир.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари

Маорифи бошланғич, тўлиқсиз ўрта, умумий ўрта таълим мактабларидан, ўрта махсус ва олий ўқув юртларидан иборат. Йирик олий ўқув юртлари: Тожикистон университети, политехника, қишлоқ хўжалиги., санъат, тиббиёт, педагогика институтлари, Кўлоб ва Хўжанд педагогика институтлари. Бундан ташқари турли вазирликларга қарашли илмий муассасалар (ветеринария, деҳқончилик, эпидемиология ва гигиена институтлари кабилар) бор[17]. Республикадаги илмий тадқиқотлар Фанлар Академияси таркибидаги илмий тадқиқот институтлари ва марказлар доирасида амалга оширилади.

1999-йил Тожикистондаги 8 йирик олий ўқув юртларининг ташаббуси билан тузилган Фан ва маорифни ривожлантириш уюшмаси илмий тадқиқот муассасалари, олий ва ўрта ўқув юртлари жамоаларини бирлаштирди[18]. У янги ахборот технологияларини ишлаб чиқиб уни олий ва ўрта таълим тизимига жорий этиш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш, халқаро таълим андозаларини Тожикистон олий ва ўрта таълим тизимига жорий этишга, бу соҳада халқаро тажриба айирбошлашга кўмаклашиш каби ишлар билан шуғуллана бошлади[19]. Тожикистонда Фирдавсий номидаги Тожикистон давлат кутубхонаси, Тожикистон Фанлар академиясининг Марказий илмий кутубхонаси ва мингдан ортиқ, оммавий кутубхона; 15 давлат музейи (Душанбада Тарих-ўлкашунослик ва тасвирий санъат музейи, С. Айний номидаги адабиёт музейи, Панжакентда А. Рудакий номидаги республика тарих-ўлкашунослик музейи ва бошқалар) бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Тожикистонда бир қанча газета ва журнали нашр этилади[20]. Асосийлари: „Жумҳурият“ (тожик тилида чиқадиган газета, 1925-йилдан „Иди тожик“, 1955—91 йилларда „Тожикистони Совети“ номида чиққан), „Халқ овози“ (ўзбек тилида чиқадиган газета, 1929—91 йилларда „Совет Тожикистони“ номи билан чиққан), „Садои мардум“ („Халқ овози“, газета, 1992-йилдан), „Бизнес и политика“ („Бизнес ва сиёсат“, газета, 1994-йилдан); адабий-бадиий журналилар: тожик тилида „Садои Шарқ“ („Шарқ овози“), „Маданияти Тожикистон“ („Тожикистон маданияти“), рус тилида „Памир“ („Помир“) ва бошқалар[21]. Тожикистон ахборот агентлиги (ҳозирги „Ховар“ ахборот агентлиги) 1933-йилда ташкил этилган. Тожикистонда радиоэшиттиришлар 1928-йилдан, Душанбе телевизион маркази 1959-йилдан ишлай бошлаган.

Адабиёти

Тожик халқининг адабиёти ва маданияти жуда қадимги ва бой тарихга эга. Тожик ёзма адабиётининг манбалари ҳозирги Эрон, Афғонистон ва Ўрта Осиё ҳудудида яратилган қадимги халқ оғзаки ижодидан бошланади. ИХ—ХВ асрларда форсий (дарий) тилидаги мумтоз адабиёт тожик ва форсий халқлар тарихий-маданий тараққиётининг ҳосиласи эди. Тожик адабиёти бир неча даврни ўз ичига олади: 1-давр — форслар ва тожиклар учун умумий бўлган форс тилидаги ИХ—ХВ асрлар адабиёти; 2-давр — асосан, Ўрта Осиё ҳудудида 16— ХИХ асрнинг 1-ярмида мавжуд бўлган тожик адабиётини; 3-давр — ХИХ асрнинг 2-ярмидан ХХ асрнинг 30-йилларигача бўлган тожик адабиётини; 4-давр — ХХ асрнинг 30-йилларидан ҳозиргача бўлган тожик адабиётини ўз ичига олади. 9— Х асрларда форс-тожик тилидаги адабиёт, айниқса, тез ривожланди, шу сабабли бу давр ҳақли равишда тожик мумтоз шеъриятининг „олтин асри“ ҳисобланади. Сомонийлар давлатининг маркази Бухорода форс тилидаги шеърият асосчиси Абу Абдуллоҳ Рудакий ижод қилди. Шеърий, насрий, фалсафий-таълимий асарларда қадимги халқ анъаналари ва қаҳрамонлик воқеалари, адолатли шоҳлар образлари қаламга олина бошлади. Абу Шукур Балхий, Абулҳасан Кисоий, Дақиқий ижодларида инсопарварлик ва адолат гоялари тарғиб қилиниб, зулм қораланди. Х аср охири ва ХИ аср бошларида форстожик шоири Абулқосим Фирдавсий ўзининг ўлмас „Шоҳнома“сини яратди. Х аср охирида Эрон ва Ўрта Осиёга суфизм ғоялари кириб келиб, шу асосда диний-фалсафий таълимотлар, жумладан, исмоилийлар оқимининг адабиётга таъсири кучайди. Исмоилийларнинг ғоялари шоир ва мутафаккир Носир Хисрав ижодида акс этди. ХИИИ аср бошларида мўғуллар босқини адабий ва фалсафий гояларнинг ривожига 2 аср давомида катта зарба берган бўлсада, Ҳиндистоннинг шимолий (Хусрав Деҳлавий), Эроннинг жанубий (Саъдий ва унинг замондошлари), Кичик Осиё (Жалолиддин Румий)да форс тожик тилидаги адабиёт ривожи давом этди. ХВ асрга келиб Ўрта Осиёда адабий-фалсафий ҳаёт аста-секин тиклана борди. Ҳирот маданий ва адабий ҳаёт марказига айланди. Бу ерда, айниқса, темурийлар ҳукмронлигининг сўнгти йилларида атоқли шоир ва адиблар тўпланган эди. Адабий ҳаракат бошида форс тожик шоири Абдураҳмон Жомий ва ўзбек шоири Алишер Навоий турар эдилар. ХВИ асрдан тожик адабиёти форс тилидаги адабиётларнинг умумий оқимидан ажралиб, мустақил ривожланди. ХИХ асрнинг 2-ярми — ХХ аср бошларида тожик адабиётида маърифатпарварлик оқими вужудга келди. Бу оқимнинг асосчиси тожик ва ўзбек халқларининг мутафаккири Аҳмад Дониш эди. Шоир ва ёзувчилардан Раҳматулло Возеҳ, Шамсиддин Шоҳин (1859—93), Муҳаммад Ҳайрат (1878-1902) ғоявий жиҳатдан Аҳмад Донишга яқин эдилар. Тожик маърифатчилик адабиётида янги жанрлар (реалистик ҳикоя, фалсафийромантик қисса ва бошқалар) пайдо бўлди, адабий тил халқ тилига яқинлаша бошлади. ХХ асрнинг бошларида Садриддин Айний, Тошхўжа Асирий, Сирож Ҳаким каби ёзувчилар маърифатчилик адабиёти анъаналарини давом эттирибгина қолмасдан, адабиётни халқ ҳаётига яқинлаштиришда катта ишлар қилдилар. 1920—30 йилларнинг бошларида Абулқосим Лоҳутий ижоди муҳим ўрин эгаллади. Бу даврда С Айний „Одина“ (1924), „Дохунда“ (1930) каби насрий асарларини яратди. 30-йиллар бошида адабиётга Мирзо Турсунзода, Жалол Икромий, Абдусалом Деҳотий, Раҳим Жалил, Ҳаким Карим, Мирсаид Миршакар, Сотўм Улуғзода ва бошқалар кириб келди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида тожик адабиёти ҳам бутун кучини фашизмга қарши курашга қаратди. Урушдан кейинги йилларда М. Турсунзоданинг „Ҳиндистон қиссаси“ шеърий мажмуаси (1947— 1948), „Ҳасан аравакаш“ (1954), „Осиё садоси“ (1956), „Жонгинам“ (1960), „Гангадан Кремлгача“ (1970) достонлари, Мирсаид Миршакарнинг „Жиловланмаган Панж“ (1949), „Тоғлик қизнинг ишқи“ (1961—1962), „Муҳаббатнинг варақлари“ (1975) тўпламлари ва „Ватан фарзандлари“ песаси, Фотеҳ Ниёзийнинг „Вафо“ (2 қисмдан иборат, 1949—58), „Қуролсиз сарбозлар“ (1985), Сотим Улуғзоданинг „Янгиланган ер“, Раҳим Жалилнинг „Шўроб“ романлари нашр этилди. 1980—1990 йиллар адабиётга ёзувчи ва шоирларнинг янги авлоди кириб келди. Бу даврда Мўмин Қаноатнинг „Сино бешиги“ (1980), „Оловли муҳаббат“ (1985) достонлари, Лоиқ Шералининг „Оқ кун“ (1984), „Дил уйи“ (1986), „Офтобборон“ (1988), „Мозор тоши“ (1996) шеърий тўпламлари, Бозор Собирнинг „Тун киприги“ (1981), „Офтобниҳол“ (1982), „Татиб, туйиб“ (1987) шеърий мажмуалари, Гулназар Келдиевнинг „Лангар“ (1984), „Дарё ўзани“ (1986), Гулрухсор Сафиеванинг „Ихлос“ (1980), „Суғд алангаси“ (1981), „Бохтар руҳи“ (1987) шеърий тўпламлари ва „Сабзабаҳор аёллари“ романи (1991) яратилди. 1990-йиллардан кейин адабиётга кириб келган Фарзона, Искандари Хатлоний ва яна кўплаб ёш қаламкашлар тожик адабиётининг ривожида муҳим ўрин тутади.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Хўжанд шаҳридаги тарихий музей

Тожик халқининг бадиий маданияти қўшни халқлар, айниқса, ўзбеклар маданияти билан ўзаро боғлиқликда ривожланган. Тожикистон ҳудудидан топилган тасвирий санъат ёдгорликларининг энг қадимгиси Шарқий Помирдаги мезолит (мил. ав. 15—10 минг йилликлар) даврига оид қоятош суратларидир. Жумладан, Панжакентдан топилган қоя суратида арфа чалаётган қиз тасвирланган (ВИИ—ВИИИ асрлар). В—ВИИИ аср бошларида Тожикистон ҳудудида девор ва миноралар билан шаҳристонга эга бўлган шаҳарлар пайдо бўлди. Минтақада ислом дини тарқалгач, Тожикистон меъморлигида масжид ва мадрасалар, минора, мақбара ва хонақоҳлар қад кўтарди. ИХ—Х асрлардан қурилишда пишиқ ғишт ишлатила бошланди. 11—12 асрларда Мозори Шарифда Муҳаммад Башаро мақбараси, ХИВ—ХВ асрларда Уст рушонада Кўк гумбаз масжиди, 11—12 ва ХВ асрларда Конибодомда Муслиҳиддин мақбараси барпо этидси. ХИВ аср охири — ХВ асрларда монументал безак санъатида ёғоч ва ганчга нақш ўйиш, сирланган ва сирланмаган сопол, ёғоч ва ганчга тухумли темпера билан нақш солиш, зардўзлик ва бошқалар кенг тарқалди. Тожикистон меъморлиги 1 қават пахса ёки хом ғиштли уйсозликдан бош режа асосида қурилаётган шаҳарларгача бўлган тараққиёт йўлини босиб ўтди. 1930-йилларда Душанбе, Хўжанд, Кўлоб, Конибодом шаҳарлари бош режа асосида қурила бошлади. 1930—40-йиллар бошларидаги шаҳарсозликда Ўрта Осиё меъморлиги элементлари бўлган классицизм шакллари устунлик қилди. 50-йилларнинг 2-ярмида шарқ анъаналарини ўзида мужассамлаштирган бинолар пайдо бўла бошлади. 1960-йиллардан сўнг Тожикистон меъморлари кичик мавзелар барпо этишга ўтдилар. Саноат ривожланиши туфайли Қўрғонтепа, Турсунзода, Норак, Ёвон сингари янги замонавий шаҳарлар қад кўтарди. Душанбедаги „Тожикистон“ меҳмонхонаси (1975, меъмори А. И. Онишченко), киноконсерт зали (1985, меъмори С. М. Сутягин) каби замонавий муҳташам бинолар барпо қилинди[22].

Тожикистонда замонавий тасвирий санъат ХХ асрнинг 20-йилларида вужудга кела бошлади. Илк рассомлар сиёсий ва ташвиқий плакатлар, ҳажвий журналилар учун безаклар яратиш, ўқув дарсликлари ва бадиий асарларни безаш билан шугулландилар. Иккинчи жаҳон уруши даврида графика, плакат ва айниқса, карикатура ривожланди. 40-йиллар охири ва 50-йилларда тасвирий санъат жанрлари кўпайди, рассомлар маҳорати ошди. 1947-йил Республика тасвирий санъат музейининг очилиши бунга яхши шароит яратди. Пейзаж жанрида И. Абдураҳмонов, Ф. Солмонов, С. Захаров салмоқли муваффақиятга эришдилар[23]. Кейинчалик етишиб чиққан рассомлар И. Рахимов, Х. Хушвақтов, 3. Ҳабибуллаев, А. Аминжонов, ҳайкалтарошлар А. Ғаниев, К. Жумагазин, график рассомлар К. Туренко, Х. Расулов, Д. Сафоевпар ҳаётий мавзуларда ижод қилдилар. Х. Хушвақтовнинг „Хоруғ“, „Олай водийси“, „Помир тоғларида“, 3. Ҳабибуллаевнинг „Ғижжак“, „Яйловда баҳор“ асарлари зўр маҳорат билан яратилган. 1990-йиллар Тожикистон тасвирий санъатида миллий анъаналарни, замонавий бадиий ғояларни чуқурроқ сингдиришга асосий аҳамият берилди[24]. Чунончи, рассом С.Қурбонов ижодига тожик халқининг тарихи, миллийлик илдизлари, урф-одатлари гўзал шаклларда романтик бадиий услубда акс эттирилган. Тожикистон халқининг кўп асрлик тасвирий ва амалий санъатида безак асосий йўналиш бўлган. М.Хушмуҳамедов, А.Ҳайдаров, А. Камелин, А. Рахимов, М. Бекназаровлар миллий мерос анъаналарини бирмунча янгилаган ҳолда мана шу йўналишда ижод қилмоқдалар. П. Фалбов, С. Шарипов, А. Сайфиддинов каби рассомлар бу соҳада янги йўналиш яратиш йўлига тушиб оддилар. Л. Ирисметова, М. Носирова, М. Қодирова, М. Қурбонова, З.Давлацҳоева, Д. Мамажонова, Н. Ҳамидова, С. Саидова сингари истеъдодли аёл рассомлар етишиб чиқди. Тожикистон замонавий ҳайкалтарошлиги (А. Бикасиён, В. Одинаев, Ж. Тошматов асарлари)да ҳам янги йўналиш бошлангани сезилади. А. Лоҳутий (ҳайкалтарош И. Милашевич), Мирзо Турсунзода (ҳайкалтарош А. Бикасиён) ҳайкаллари, Б. Ғафуров бюсти (ҳайкалтарош И. Иванов), Душанба шаҳридаги „Вахдат“ мемориали (1999), Қўрғонтепадаги Исмоил Сомоний ҳайкали (1999) шундан далолат беради. Амалий санъат соҳасида — кулолчиликда А. ва бошқа Мавлоновлар, С. ва С. Сохибовлар, М. Мирзоев; наққошликда М. Олимов, К. Гаюров; ёғоч ўймакорлигида Ю. Баратбеков, А. Йўлдошев, А. Яҳёев; каштачиликда З. Бахриддиновалар самарали ижод қилмоқсалар. 1998-йил Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залила Тожикистон рассомларининг бадиий кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Тожикистон истиқбол даври тасвирий санъати кенг намойиш этилган. Тожикистон Меъморлар уюшмаси 1936-йил, Рассомлар уюшмаси 1933-йил ташкил этилган. Тожикистон бадиий санъат ходимлари Душанбедаги Давлат-Бадиий коллежида тайёрланади. Кўпгина тожик санъаткорлари Ўзбекистон санъат институтлари ва билим юртларида таълим олган.

Мусиқаси

Анъанавий мусиқа маданияти бой ва хилма-хил. У бир неча маҳаллий услубдан ташкил топган. Суғд вилоятида азалдан ёнмаён яшаб келган тожик ва ўзбек халқларининг мусиқа анъаналари ўзаро қоришиб кетган. Иккала қардош халқ мусиқа ижодида меҳнат, маиший ва моросим қўшиқлари („Майда“, „Ёрёр“, „Нақш“ „Алла“, „Бойчечак“, „Садр“, „Марсия“ каби), лирик қўшиқлар („мухаммас“, „байт“ ва бошқалар), лапарлар, бастакорлар ашула ва куйлари (Содирхон ҳофиз Бобошарифов ва бошқа), халқ ва профессионал созлардан дутор, ғижжак, чанг, най, сурнай, қўшнай, дойра ва бошқа асосий ўрин тутади. Хатлон вилоятида „Фалак“ („Фалаки“) қўшиқ туркумлари лирик-фалсафий мазмундаги форсча шеърларга яккахон хонанда томонидан соз жўрлигида айтилади. Шу ерда яшаётган ўзбек (лақай)ларнинг мусиқа анъаналари Ўзбекистоннинг Сурхондарё, Қашқадарё мусиқа услубига яқин: достон ва терма жанрлари, дўмбира, чангқўнғиз, чўпон най ижрочилиги ва ҳоказо. Тоғли бадахшон мухтор вилоятида истиқомат қилаётган ванчлик, язгулемлик, рушонликлар каби элатларда ўйин қўшиқ ва куйлари („Аспакбози“, „Рупсак базай“ каби), мусиқий томоша („Бобо сафар“ „Мўғулбози“), „Деҳқоннома“ каби меҳнат қўшиқлари, „Чорбайтхо“, „Ғазалхо“ каби лирик қўшиқлар, аёллар ижодида — „Булбулик“, „Даргилак“ каби лирик айтимлар, чолғулардан эса сўрнак (чўпон най), ванч дутори, помир рубоби, бландзиком ва бошқа машҳур. Мумтоз мусиқа (мақом, ашула йўллари, чолғу куйлар) асосан шаҳар Хўжанд ва бошқаларда шаклланган. ХХ аср ўрталаридан Фартна-Тошкент мақом йўллари билан бирга Бухоро Шашмақомн ижрочилиги ҳам ривож топган (Ф. Шаҳобов, Ш. Соҳибов, Б. Файзуллаев ва бошқалар). Тожикистонда дастлабки мусиқа ўқув юртлари 1929-йил Хўжандда, 1934-йил Душанбеда ташкил этилиб, 1939-йилда биринчи тожик операси „Восе қўзғолони“ (композитор С. А. Баласанян) намойиш қилинди. Тожикистонда Суғд вилоят мусиқали комедия театри, давлат филармонияси, „Гулшан“ эстрада ансамбли (1966-йилдан), Борбад номидаги консерт саройи фаолият кўрсатади. Бастакорлардан Ақмад Бобоқулов, Боймухдммад Ниёзов, Маъруфхўжа Баҳодуров, хонандалардан Зафар Нозимов, Ҳанифа Мавлонова, Шоҳиста Муллажонова, Жўрабек Муродов, Жўрабек Набиев, Нигина Раупова, Мастона Эргашева, Давлатманд Холов, Далер Назаров, Афзалшо Шодиевларнинг тожик санъатини ривожлантиришдаги ҳиссалари катта.

Театри

Садриддин Айний номидаги опера ва балет театри

Европача типдаги тожик театри дастлаб 1919-йилда Хўжандда, кейинчалик Конибодом, Ўратепа ва Исфарада ҳаваскорлик театрлари тарзида пайдо бўдди. 1929-йил Душанбеда ҳаваскорлик тўгарагида Тожик давлат драма театри номи билан 1-профессионал театр (ҳозирги Лоҳутий номли театр) ташкил этилди. 1932-йил Хўжандда мусиқали драма театри иш бошлади. Уларда замонавий мавзудаги асарлар саҳналаштирйдди. А. Усмоновнинг „Кураш“, К. Яшиннинг „Ёндирамиз“, Ж. Икромийнинг „Душман“, М. Турсунзоданинг „Ҳукм“, М. Аминзоданинг „Шараф“ песалари кўрсатилди. Фирдавсийнинг „Шоҳнома“си асосидаги „Рустам ва Суҳроб“, жаҳон мумтоз драматургиясининг „Отелло“, „Макр ва муҳаббат“ асарлари Лоҳутий номли театр саҳнасида намойиш этилди. Актёрлардан М. Қосимов, Л. Зоҳидова, Т. Фозилова, А. Бурҳонов, Х. Раҳматуллаев, Г. Валламатзода, Б. Тожибоева, балет рақкрсаси М. Собирова ва бошқа машҳур. Рудакий номидаги Хоруғ ва С. Вализода номидаги Кўлоб мусиқали драма театрлари жамоалари Тожикистонда театр санъатининг ривожига муҳим ҳисса қўшдилар.

Киноси

Тожикистон кинематографияси 1929-йил вужудга келди. Душанбега 1-поезд келишига бағишланган киножурнал суратга олиб кўрсатилди. 1930-йил „Тожиккино“ бирлашмаси ташкил этилди. 1932-йил „Амирлар ўлган чоғда“ биринчи бадиий филми яратилди. 1939-йил „Боғ“ (режиссор Н. В. Достал), „Дўстлар қайта учрашганда“ (режиссор К. Ёрматов) номли дастлабки овозли бадиий филмлар яратилди. 40-йилларда ҳарбий ватанпарварлик мавзуидаги ҳужжатли филмлар („Темурнинг қасами“, „Тожикистон фарзанди“ ва бошқалар) суратга олинди. 1957-йил режиссор Б. А. Кимёгаров С. Айнийнинг „Дохунда“ тарихий қиссасини, сўнг М. Турсунзоданинг „Ҳасан аравакаш“ достонини экранлаштирди. Шундан сўнг бир катор бадиий филмлар — „Дўстим Наврузов“ (режиссорлар Ш. Қиёмов, Н. Литус), „Тоғдаги чироқ“ (режиссор Б. Долинов), „Бир қизни учратдим“ (режиссор Р. Я. Перелштейн), „Ўғлим уйланмоқчи“ (режиссор Т. Собиров) бадиий филмлари яратилди. 1960—70 йилларда етишиб чиққан М. Қосимов, М. Орипов, С. Ҳамидов, В. Аҳадов, Б. Арабов каби режиссорлар кинематографияга янги мавзу ва услублар олиб кирдилар. Уларнинг „Ниссо“, „Тоғларда юрагим қолди“, „Кўҳна масжид ёнидаги учрашув“, „Жўра саркор“, „Учинчи қиз“ каби филмлари муваффақият қозонди. 1970—1980-йилларда қатор бадиий ва ҳужжатли филмлар суратга олинди. Д. Худоназаров („Ёшликнинг биринчи тонги“), Ю. Юсупов („Жиноятчи ва оқловчи“) каби режиссорлар машҳур бўлди. Тожик киносини ривожлантиришга режиссорлардан К. Ёрматов, Н. Тиллаев, артистлардан М. Қосимов, 3. Дўстматов, М. Воҳидов, ссенарийчилардан М. Турсунзода, С. Улуғзода, М. Миршакар ва бошқа катта ҳисса қўшдилар.

Ўзбекистон — Тожикистон муносабатлари

Манбалар

  1. ↑ „УН Популатион Проспеcц 2024“ (2025-йил 25-январ). 2025-йил 25-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12 апрел 2025.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Wорлд Эcономиc Оутлоок Датабасе, Оcтобер 2023 Эдитион. (Тажикистан)“. ИМФ.орг. Интернатионал Монетарй Фунд (2023-йил 10-октябр). 2023-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12 апрел 2025.
  3. ↑ История таджикского народа. Том 6 (1941—2010гг). — Душанбе, 2011
  4. ↑ 2010-йилги аҳоли саноғи (ПДФ), 2013-10-14да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2013-09-08
  5. ↑ В Москве пройдет И съезд народов Таджикистана, 2007-10-12да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-09-08
  6. ↑ Программа по переселению соотечественников
  7. ↑ Cтатистический сборник, Государственний комитет статистики Республики Таджикистан, Душанбе, 2006.
  8. ↑ Численность населения Республики Таджикистана на 1 января 2016 года.Государственный комитет статистики Республики Таджикистан, Душанбе, 2016. (ПДФ), 2016-04-24да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2017-04-03
  9. ↑ Численность населения Республики Таджикистана на 1 января 2016 года.Государственный комитет статистики Республики Таджикистан, Душанбе, 2016. (ПДФ), 2016-04-24да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2017-04-03
  10. ↑ „ЭСБЕ/Саманиды — Викитека“. Қаралди: 2013-йил 1-январ.
  11. ↑ В ближайшие дни Сангтуда-2 начнет вырабатывать электроэнергию | Новости Таджикистана-ИА „Азия-Плюс“", 2012-11-07да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-09-08
  12. ↑ Курсом независимости, реформ и прогресса.// Народная газета. — 2011.- 14 сент.
  13. ↑ „Г.Мирзаян. Как поссорилис Эмомали Шарипович c Исламом Абдуганиэвичем“. 2019-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 8-сентябр.
  14. ↑ Трансграничниэ операции физических лиц в 2008 году
  15. ↑ Е. Маэтная. Таджики меняют своих жен на русских
  16. ↑ Наталья Гриб, Владимир Соловьев. „Между Россией и Таджикистаном встала плотина“. Коммерсантъ № 160 (3736) (5 сентября 2007). 2012-йил 18-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 14-август.
  17. ↑ Ксенофонт. Киропедия. — М.: Наука, 1976, — с. 126
  18. ↑ .Курсом независимости, реформ и прогресса.// Народная газета. — 2011.- 14 сент.
  19. ↑ Саъдиэв Ш. С. История таджикского народа. Краткий курс лексий. Учебноэ пособиэ. — Душанбе, 2012, — с. 172—173.
  20. ↑ Первый канал телевидения Таджикистана — АСОСӢ, 2009-04-14да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-09-08 {{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин |титле= ат поситион 38 (ёрдам)
  21. ↑ „В Таджикистане начато вещание нового информационного телеканала «Джахоннамо»“. Время Востока (5 ноября 2008). 2012-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-июн.
  22. ↑ „Городище Базар-Дара в Памирских горах, Таджикистан“. 2013-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-феврал. (WебCите сайтида 2013-03-17 санасида архивланган)
  23. ↑ „Горы Таджикистана - Памир“. 2013-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-феврал.
  24. ↑ „Крепость Ячмун в горах Памира, Таджикистан“. 2013-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-феврал.

Ҳаволалар