Tojli begim
| Тожли бегим | |
|---|---|
| Сафавийлар империяси маликаси | |
| Сафавийлар империясида бош малика | |
| Султон бегим | 1504–1524 |
| Туғилиши | 1485-йил |
| Вафоти |
1540-йил (54—55 ёшда) Шероз |
| Дафн этилган жой | |
| Турмуш ўртоғи | шоҳ Исмоил И |
| Уй | Мавсиллу қабиласи |
| Отаси | Меҳмед бек Мавсиллу |
| Дини | Ислом |
Тожлихоним (форсча: تاجلو خانم) ёки Тожли Бегим (تاجلی بیگم), шунингдек, Шоҳ-Бегихоним (شاه بگی خانم)унвони билан ҳам танилган. Мавсиллу қабиласидан бўлган туркман маликаси ва Исмоил И нинг турмуш ўртоғи.
Оиласи
Италиялик ёзувчи Ангиолелло ва эронлик тарихчи Манучеҳр Парсадуст у она тарафдан Оқ қўюнлилар давлатининг ҳукмдори Ёқубнинг (1478-1490) набираси эканлигига ишонишган, Жон Вудс унинг отаси Меҳмед бег , Амир Ҳамза эса ота тарафдан бобоси деб ҳисоблаган[1]. Унинг Бексихон исмли опаси ҳам бор эди[2].
Никоҳи
Ангиолелло ва Рамусио маълумотларига кўра, Сафавий шоҳи Исмоил И (ҳукмронлиги 1501-1524-йиллар) 1503-йилда Оққўюнлу ҳукмдори Мурод ибн Яъқуб устидан ғалаба қозониб, Тожлухонимга уйланган, аммо Будақ Монши Қазвиний каби Сафавийлар даври тарихчиларига кўра, у Афрасиёбий ҳукмдор Кия Ҳусайн ИИ нинг рафиқаси бўлиб, Оққўюнлу конфедерацияси тарқатиб юборилиши даврида ўз ҳукмронлигини ғарбий Мозандарондан Форс Ироқининг бир қисмига кенгайтирган. Исмоил И охирги ҳудудларига бостириб кирди ва 1504-йилда унингз ҳукмронлигига чек қўйди, кейин Тожлихонимни ўзининг ҳарамига олди. Шундан сўнг у Исмоилнинг энг севимли хотини бўлиб, Таҳмасп Мирзо ва Бахром Мирзо Сафавийни дунёга келтирди.
Сафавийлар саройидаги ҳаёти
Унинг Чалдирон жангида қўлга олиниши Сафавийлар ва Усмонли империялари тарихчилари ўртасида асосий тортишув нуқтаси бўлган[3]. Усмонли манбаларида унинг жанг пайтида асирга олингани ва ҳатто Салим И билан суҳбатлашгани ёзилса, Сафавий манбаларига кўра, у йўқолиб қолган, аммо Мирзо Шоҳ Ҳусайн уни топиб олган ва шу туфайли Сафавийлар саройида вакиллик даражасига кўтарилган[4]. Рожер Саворининг сўзларига кўра, асирга олинган ва кейинроқ яна қайта шоҳ Исмоил И га Беҳрузахон исми билан турмушга чиққан.
Тожли бегим 1519-йилда Фотима ал-Маъсума зиёратгоҳини молиялаштирган, 1524-йилда Таҳмасп Мирзонинг тахтга чиқишига кўмаклашган. Аммо ўғлининг хиёнати туфайли 1540-йилда Шерозга сургун қилинган. Биби Дўхтарон мақбарасига дафн қилинган.
Манбалар
- ↑ Wоодс, Жоҳн Э.. Тҳе Аққуюнлу : cлан, cонфедератион, эмпире, Рев. анд эхпандед, Салт Лаке Cитй: Университй оф Утаҳ Пресс, 1999 — 192–193-бет. ИСБН 0-585-12956-8. ОCЛC 44966081.
- ↑ Ругглес, Д. Фаирчилд. Wомен, Патронаге, анд Селф-Репресентатион ин Исламиc Соcиэтиэс (эн). СУНЙ Пресс, 2000-08-03 — 140-бет. ИСБН 978-0-7914-4469-6.
- ↑ Саворй, Рогер. Тажлу Кҳанум: Wас Ше Cаптуред бй тҳе Оттоманс ат тҳе Баттле оф Чалдиран?, Жеремиáс, Éва М., Пилисcсаба: Тҳе Авиcенна Институте оф Миддле Эастерн Студиэс, 2003 — 217–232-бет. ИСБН 963-86359-0-8. ОCЛC 59719983.
- ↑ Роэмер, Ҳ. Р. (1986). „Тҳе Сафавид период“. Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 5: Тҳе Тимурид анд Сафавид периодс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс. п. 231. ИСБН 9780521200943.
Адабиётлар
- Босwортҳ, C. Э. (1984). "ĀЛ-Э АФРĀСĪĀБ". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. И, Фасc. 7. Лондон у.а.: Роутледге & Кеган Паул. 742–743 б. Арчивед фром тҳе оригинал он 2014-02-20. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20140220030654/ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/ал-э-афрасиаб-а-минор-ираниан-шиите-дйнастй-оф-мазандаран-ин-тҳе-cаспиан-cоастландс-тҳат-флоуришед-ин-тҳе-лате-меди.
- Саворй, Рогер (1998). "ЭСМĀʿĪЛ И ṢАФАWĪ". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. ВИИИ, Фасc. 6. 628–636 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/эсмаил-и-сафаwи.
- Неwман, Андреw Ж.. Сафавид Иран: Ребиртҳ оф а Персиан Эмпире. И.Б. Таурис, 2008 — 1–281-бет. ИСБН 9780857716613.