Токугава — Японияда сёгунлар сулоласи (1603—1867). Токугава Иэясу томонидан асос солинган. Давлатн" мустахкамлаш учун Т. ҳукмдорлари бир неча бор ислоҳотлар ўтказишган. Хусусан, ҳар бир табақанинг мажбурияти ва ҳуқуқи қатъий белгилаб берилган; деҳқонлар ерга бириктириб қўйилган; савдосудхўрлик капитали тараққиёти чекланган, князлар устидан қатъий сиёсий назорат ўрнатилган. Мамлакатдаги тартибларни ўзгаришсиз сақлаб қолиш, шунингдек, ташқи хавфхатарнинг олдини олиш мақсадида Т. ҳукумати ХВИИ асрнинг 30-йилларида Японияни ташқи дунёдан ажратиб қўйган. ХВИИИ аср охирида Т. давлати таназзулга учраган. 1853-йил АҚСҲ ҳарбий кемалари мамлакатга бостириб кирган. АҚСҲ ва Европа давлатлари Т. ҳукуматининг Японияни ташқи дунёдан ажратиб қўйиш сиёсатини бекор қилишга мажбур қилиб, 1854—58-йилларда у билан тенгсиз Ансей битимларини имзолашган. 1867—68 йиллардаги Мейдзи исин инкилоби натижасида Токугава ҳокимияти барҳам топган.