Токугава лемицу — Япония тарихининг Эдо даврида учинчи шогуни бўлган лемицу 1623-1651-йилларда ҳукмронлик қилган, аммо аслида 1632-йилдан отаси вафотидан кейин тўлиқ кучга эга бўла олган. Унинг ҳукмронлиги даври сиёсий барқарорлиги билан ажралиб турарди. Иэмицу даврида шогунатнинг кучи энг юқори даражага етди — мамлакатда ниҳоятда кучли марказий ҳокимият ўрнатилди. Иэмицу 1651-йил 12-апрелда вафот этди.

Ҳукмронлик йиллари

Иэмицу бир қатор маъмурий ислоҳотларни амалга оширди, бу унга шогун кучини мустаҳкамлашга имкон берди. У ҳарбий уйларда тартибни ва даимё устидан назоратни кучайтирди. У 1634-йилда гаровга олиш тизимини шакллантирди, унда даимё навбатма-навбат Эдо шаҳридаги шогун қал’асида хизмат қилишлари лозим эди. Иэмицу даврида хулқ-атвор нормалари, мерос қоидалари ва бошқаларни тартибга солувчи „Сёси Ҳатто“ номли янги қонун қабул қилинди. Даимёнинг бошқа жойга кўчиши унинг сиёсатининг самарали воситаси эди — бу уларнинг марказий ҳукуматни кучайтиришлари учун ёрдам берди. Бундан ташқари, Иэмицу тозама феодалигига эгалик қилишни иложи борича камайтиришга ҳаракат қилди, айниқса, Япониянинг Токугава сёгуни заиф мавқега эга бўлган ҳудудларида (Хонсю, Шикоку ва Кюсу оролларининг шимолий ва ғарбий қисмлари). Ўзларининг ерлари ҳисобига у Токугава ва Фудаи феодаллигининг мулкларини кўпайтирди. Иэмицудан сўнг, ХВИИ асрнинг иккинчи ярмида тозама феодал молларини мусодара қилиш жуда кам амалга оширила бошланди ва ХВИИИ асрга келиб деярли бу ҳолат кузатилмади.

Шимабара қўзғолони

Шимабара қўзғолонидан (1637-1638) кейин Японияда насронийларни таъқиб қилиш кучайди. Иэмицу доимий равишда Япониянинг ташқи дунё билан алоқасини кескин чеклайдиган бир қатор фармонларни чиқарди, бу тарихий нуқтаи назардан ижобий ва салбий оқибатларга олиб келди. 1624-йилда испанларнинг Японияга келиши тақиқланган, 1630-йилда мамлакатга Европа китобларини олиб кириш тақиқланган, 1639 йилда португаллар Япониядан қувиб чиқарилган. Японияда фақат хитойлар ва голландларга савдо қилишга рухсат берилган эди.

Манбалар

[1] [2]

  1. ↑ Мадвалиев, Орифжон „Япония Қироллиги“ (о'збек тили). 2022-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-декабр 2022-йил.
  2. ↑ Жуков, А.Е. История Японии (рус тили), 1998.