Токё Скйтреэ (японча: 東京スカイツリ – Тōкйō Сукаицурī, ўзбекча: Токио осмон дарахти) — Япониянинг Токио шаҳри Сумида қисмида жойлашган дунёдаги энг баланд телеминора[1]. Дунёда Бурж Халифа ва Мердека 118 биноларидан сўнг учинчи энг баланд иморат.

Токё Скйтреэ
東京スカイツリー
Умумий маълумот
Мақоми Тугалланган
Жойлашуви Токио
Манзили Сумида, Токио, Япония
Мамлакат Yaponiya bayrogʻi Япония
Координаталар 35°42′36″Н 139°48′39″Э / 35.7101°Н 139.8107°Э / 35.7101; 139.8107
Қурилиши бошланган 2008-йил 14-июл (2008-07-14)
Қурилиши тугаган 2012-йил 29-феврал (2012-02-29)
Нархи ЖПЙ ¥ 65миллиард
Эгаси Тобу Раилwай
Баландлиги
Антенна / Шпил 634 м
Томи 495 м
Техник ҳолати
Қаватлар сони 32 қават (ер устида), 3 қават (ер остида)
Лифтлар сони 13
Дизайн ва конструксия
Меъмор Никкен Секкеи
Архитектор фирма Тобу Раилwай
Асосий пудратчилар Обаяши Cорпоратион
токё-скйтреэ.жп/эн/

Телеминоранинг антенна билан қўшиб ҳисоблаганда бўйи 634 метрни ташкил этади, бу Токио телевизион минорасидан деярли икки баравар баланд демакдир[2].

Иморат баландлиги махсус 6 (эски япон тилида „му“), 3 („са“) ва 4 („ши“) рақамларидан келиб чиқиб танланган. Мусаши – замонавий Токио ўрнида жойлашган қадимги ҳудуднинг номидир[3].

Қурилиш ишлари 2012-йилга келиб якунланган.

Минора қурилиш жараёни мобайнида Янги Токио минораси номи билан ҳам танилган. „Токё Скй Треэ“ номи эса 2008-йил апрелдан май ойигача интернетда ўтказилган сўровномага кўра танлаб олинган.

Тарихи

2011-йил июл ойида Япониядаги бутун телевидение рақамли шаклга ўтиши керак эди. Бироқ Токио телевизион минорасининг бўйи атрофдаги осмонўпар биноларнинг юқори қаватларига дастурларни узатиш учун етарлича баланд эмасди. Шу сабабдан нисбтан баландроқ минора – „Токё осмон дарахти“[4] қурилиши зарур бўлган.

Бино тарҳи

Қурилиш 2008-йил июл ойида бошланган[5]. Ҳар ҳафта бино 10 метрга ўсиб борган[6].

2011-йил 23-майда қурилишда фойдаланилган кранларни демонтаж қилиш бошланди. Миноранинг қурилиши эса 2012-йил 29-февралда якунланди ва очилиш маросими 22-майда бўлиб ўтди[7]. Дастлаб, миноранинг очилиши 2011-йил декабр ойига режалаштирилган эди, аммо зилзиладан кейин қурилиш ишларига маблағ етишмаганлиги туфайли жараён секинлашди.

Меъморий хусусиятлари

Бинода иккита кузатув платформаси мавжуд: бири 350 м баландликда (2000 киши сиғимли), иккинчиси 450 м баландликда (900 киши сиғимли)[8]. Юқори платформада шиша полли спирал йўлак мавжуд бўлиб, у ташриф буюрувчиларга платформанинг энг баланд нуқтасининг охирги 5 метригача кўтарилиш имконини беради; шиша пол ташриф буюрувчиларга оёқлари остидаги кўчаларни баланддан кўриш имконини беради.

Шунингдек, минорани яратишда, меъморларнинг фикрига кўра, зилзилаларнинг ер ости зарбларининг 50%гача кучини тутиб қолувчи махсус таянч тизими ишлаб чиқилган[9].

Дизайн

Минора дизайни 2006-йил 24-ноябрда[10] кенг жамоатчиликка тақдим этилган ва уч консепсияга асосланган эди:

  • неофутуристик кўриниш анъанавий япон эстетикаси билан уйғунлашган бўлиши зарур
  • минора шаҳарнинг ўзи жойлашган қисмига фаоллик олиб келиши керак
  • офатлар пайтида хавфсизлик ва чидамлилик масалаларига эътиборни кучайтириши зарур

Токё Скйтреэ беш қаватли пагодани ҳам эслатади. Бу жиҳат уни дарёнинг нариги томонидаги Асакуса тарихий тумани билан уйғунлигини таъминлайди[11].

Минора пойдевори штативга ҳам ўхшаб кетади; тахминан 350 метр баландликдан силиндрсимон шаклга эга бўлиб, дарё ва шаҳарнинг панорамик манзараларидан баҳраманд бўлиш имконини беради[12].

"Ики" рангида ёритилиши

Ранг

Миноранинг ташқи тузилиши расман „Скйтреэ Wҳите“ ранги билан номланувчи рангга бўялган. Ушбу ранг аслида анъанавий япон ранги – кўк ва оқ ранглар қўшилмасини эслатиб юборувчи аижиро (藍白) рангига асослаган[13].

Ёритилиши

Бинони ёритиш дизайни 2009-йилнинг 16-октабрида эълон қилинган. Икки хил ёритиш безаклари – ики (ҳаворанг) ва Мияби (бинафша) бинони ҳар кун алмашиб ёритиб туради. Минора ЛЕД чироқлар ёрдамида ёритилади[14].

Фойдаланиш

Минора асосан рақамли телевидение ва радиоэшиттириш, мобил телефон алоқаси ва навигация тизимлари учун ишлатилади.

Бундан ташқари, у сайёҳлар учун ўта диққатга сазовор жой: телеминорада 2 та кузатув майдончаси, шунингдек, кўплаб бутиклар ва бир нечта ресторанларга бориш мумкин, минора остида эса аквариум ва планетарийга эга катта савдо ҳудудли мини-мажмуа ҳам бор[15].

Телевидение ва радиоэшиттириш

Токё Скйтреэ Токио телевизион минорасининг кўплаб вазифаларини ўз зиммасига олган. Бундан ташқари, вақт ўтиши билан минорадан эфирга узатилиши ҳажми икки баравар кўпаяди. 600 метрдан юқори баландлик 1сег формати учун мос бўлиб, у рақамли телевидениени мобил телефонлар ва терминалларгача етказиш имконига эга.

Телевидение компаниялари

Канал Канал номи Cаллсигн Сигнал кучи Эфир қамрови
1
НҲК Генерал ТВ / НҲК Г (ГТВ) ЖОАК-ДТВ 10 кВт „Катта Токио“
2
НҲК Эдуcатионал ТВ / НҲК Э (ЭТВ) ЖОАБ-ДТВ Канто
4
Ниппон Телевисион / Ниттеле (НТВ) ЖОАХ-ДТВ
5
ТВ Асаҳи / Теле-Аса (ЭХ) ЖОЭХ-ДТВ
6
ТБС ЖОРХ-ДТВ
7
ТВ Токё / Телето (ТХ) ЖОТХ-ДТВ
8
Фужи Телевисион (CХ) ЖОCХ-ДТВ
9
Токё Метрополитан Телевисион / Токё МХ ЖОМХ-ДТВ 3 кВт Токио

Радиоэшиттиришлар

Частота Стансия номи Cаллсигн Кучи ЭРП Эфир қамрови
81.3 МҲз Ж-Wаве ЖОАВ-ФМ 7 кВт 57 кВт Токио
82.5 МҲз НҲК Токио ФМ ЖОАК-ФМ

Галерея

Қурилиш жараёни

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 2019-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-май.
  2. ↑ „архив нусхаси“. 2019-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-май.
  3. ↑ „архив нусхаси“. 2014-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-май.
  4. ↑ ҳттп://сеарч.жапантимес.cо.жп/мембер/мембер.ҳтмл?фл20020317а1.ҳтм
  5. ↑ ҳттп://сеарч.жапантимес.cо.жп/cги-бин/нн20080715б2.ҳтмл
  6. ↑ архив нусхаси, 27-январ 2021-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 26-май 2022-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  7. ↑ „архив нусхаси“. 2019-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-май.
  8. ↑ ҳттпс://www.ббc.cо.ук/неwс/wорлд-асиа-18141311
  9. ↑ архив нусхаси, 30-июн 2012-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 26-май 2022-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  10. ↑ архив нусхаси, 7-декабр 2013-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 26-май 2022-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  11. ↑ ҳттпс://планетйзе.cом/эн/жапан/токё/токё-скйтреэ/информатион
  12. ↑ ҳттп://www.десигнбуилд-нетwорк.cом/прожеcц/токё-скй-треэ/
  13. ↑ архив нусхаси, 29-апрел 2012-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 26-май 2022-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  14. ↑ архив нусхаси, 16-ноябр 2012-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 26-май 2022-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  15. ↑ архив нусхаси (ПДФ), 21-август 2013-йилда асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 26-май 2022-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()