Тол (Салих) – толдошлар оиласига мансуб дарахтлар ва бута, чала буталар туркуми. 300 тури маълум. Асосан, мўътадил минтақада, Европа ва Шимолий Америкада тарқалган. Ўрта Осиёда 22 тури бор. Дарахтларининг ходаси йўғон, пўсти дағал, барглари навбат билан жойлашган. Баъзилари барги ёзилгунча, бошқалари барги ёзилгандан кейин ёки барги ёзилиши билан бир вақтда гуллайди. Икки ёшли новдалари кучала чиқаради. Гуллари икки уйли, бир жинсли, март-апрел ойларида гуллайди. Меваси кўсакча. 25-30 кунда етилади. Уруғи майда, очиқ ва нам ерда тез, яъни 5-10 соатда униб чиқади. 15-20 кундан кейин униш қобилиятини йўқотади. Қаламчасидан, поя (хода)сидан, пархишдан яхши кўпаяди. Ўзбекистонда оқ тол, қора тол, игнабарг тол, мажнунтол, сувтол, турон толлари каби турлари тарқалган. Оқ толнинг (С. алба) баландлиги 10–15 м. ёғоч танаси пўстлоғи тўқ кулранг, сур. танасининг диаметри 1,5 гача, Қора толнинг (С. эхcелса Гмел.) дарахт новдалари ранги қўнғир қизғиш. Тез ўсади. Иссиққа чидамли, шўрхок ерларда ҳам яхши ўсади. Қаламчаси ва пояси экиб ўстирилади. Ободонлаштириш ва хўжалик эҳтиёжлари учун кўп экилади. Игнабаргли тол (С. аcутифолиа) – даре бўйларида, кичик кичик сув ҳавзалари, ариклар, хонадонлар атрофида усади. Курюқчиликка, шўрхокка чидамли. Новдалари нозик ва ингичка. Бал. 2–4 м; мажнунтол (С. бабйлониcа) – бал. 8–10 м га етади. Манзарали дарахт сифатида ўстирилади; сувтол ёки Вилгелмс толи (С. wилҳелмсиана Биэб.) – бута, новдаси ингичка, узун, чўл, адир, тоғ зоналаридаги тўқайзорларда учрайди. Олга толи (С. олгаэ Ргл.) – йирик бута, новдалари ранги коракизил ёки сариқ; Недзвецкий толи (С. ниэдзwиэcкии Гоэрз) – паст бўйли дарахт, пишган новдалари қизғиш ёки қўнғир. Дарё соҳилларида ўсади. Турон толи (С. тураниcа Нас.) – тоғ ва тог олди тўқайларида тўптўп бўлиб ўсади. Катта бута, баландлиги 5–6 м. Барглари узунлиги 12 см, новдаси оч сариқ. Новдаларидан ҳар хил саватлар тўқилади. Кўкаламзорлаштириш, ободонлик, иҳота ўрмонзорлари ташкил этиш, ёғоч ва хода олиш учун экилади. Қадимдан тол ёғочидан қурилиш материаллари, тоқи, ишком, сўри, ҳар хил буюмлар, бешик, болалар ўйинчоқлари, кетмон ва белкурак дасталари ясашда фойдаланилади[1].

Ботаник таснифи

Тол-Салих Л. ҳаётий шаклларига кўра йирик дарахт ва буталар бўлиб, баландлиги 20-35 м поясининг эни 1 м гача, баъзи турлари буталар ҳисобланади. Шохланиши симподиал типда бўлиб, йирик шох-шаббаларни ҳосил қилади. Икки уйли. Пўстлоғи кулранг, йўл-йўл ёрилган. Қари новдалари силлиқ, ёш новдалари эса туклар билан қопланган. Барглари оддий, кетма- кет жойлашган, ён баргчали, бандли. Барги бутун, лансецимон, устки қисми яшил товланади, баргнинг остки қисми эса кумушсимон оқиш товланади. Гуллари кичик, гулқурғонсиз, айрим жинсли исирғалар тўпгулда тўпланади.

Гул ва нектардонларнинг тузилиши

Гуллари кичик, гулқурғонсиз, айрим жинсли исирғалар тўпгулда тўпланади. Эркак гуллари сариқ кўринишида 2-5 чангчили ва нектардонлари иккита безсимон шаклда. Уруғчи гуллари яшил рангли, икки мевачибаргдан ҳосил бўлган бир безчали нектардондан иборат. Уруғчилари силлиқ, ўтроқ ёки қисқа гулбандли. Буларда нектардонлар уруғчи гулларда уруғчининг, эркак гулларда эса чангчиларнинг рудиментлашувидан ҳосил бўлган. Уруғчи гулларда тугунча асосида тўғри бурчакли шаклдаги тузилма нектардонни кўриш мумкин. Салих турларида флорал нектардондан ташқари экстрофлорал нектардонлар яъни баргда ҳосил бўладиган нектардонлар ҳам мавжуд. Толнинг нектардонлари, гуллаши барглари ёзилмасдан олдин бошланади. Барг япроқларининг катталашуви ва ёзилиши билан гулшира ажралиш жараёни тўхтайди. Тол турларининг гуллаши апрел ойи охири-май ойининг бошига тўғри келади. Бу воҳада тоғ шароитига об-ҳавонинг, яъни баҳорнинг эрта ёки кеч келишига қараб гуллаш муддати ўзгаради.

Тол-Салих Л. турларнинг хилма хиллиги

Толдошлар – Салиcаcеаэ оиласининг ер юзида 350-370 тури тарқалган бўлиб, бу турлар, асосан, ўрта иқлимли шароитда ўсади. Улар ҳаётий шаклларига кўра дарахт ва буталардир. Сурхондарё флорасида Салих алба, Салих линеарифолиа, Салих олгаэ, Салих cаписии, Салих wитҳелмсиана, Салих cаэсиа, Салих ниэдзwински, Салих карелинии, Салих тураниcа, Салих сонгориcа ва бошқа турлари Помир-Олой тоғ тизимини дарё водийларида ўтказилган тадқиқотларда тавсифлашган. Сангардак-Тўпаланг сув ҳавзасида Салих блаcкии, Салих ниэдзwински, Салих миcаус, Салих охиcа, Салих ферганенсис, Салих линеарифолиа турлари 6-8 м дарахт ва 2-3 м бўлган буталар тавсифланган[2]. МДҲ ҳудудида 170 дан ортиқ тарқалган бўлиб, уларни асалширали ўсимлик сифатида амалий аҳамияти таърифланган.

Тол ўсимлигининг аҳамияти

Тол турлари амалий аҳамиятига кўра хилма-хилдир. Бу ўсимликлар қадимдан тоғ дарё ўзанлари, тўқайзорларда кенг тарқалган бўлиб, аҳоли томонидан манзарали ўсимлик сифатида кўп экилган ва сув ҳавзалари атрофида экилиши билан мелиоратив вазифаларни бажарган. Тол ўсимлиги экологик жиҳатдан сув сақлаш, дарё ўзанлари мустаҳкамлигини сақлашда роли катта ўсимлик ҳисобланади. Унинг ёш новдалари чорва моллари ва ёввой ўтхўр ҳайвонлар учун озуқадир. Саноатда эса тол пўстлоғидан терини ошлаш учун, новдаларидан сават, мебеллар тайёрлаш учун фойдаланилади. Маҳаллий шароитда ҳунармандлар ундан бешик, баъзи уй жиҳоз ва анжомлари тайёрлашади. Тол тез ўсади ва яхши соя беради, унинг йиғлоқи шакллари, масалан, мажнунтоллар дам олиш масканларида, ҳовуз, ариқ ёқаларида гўзал ландшафтлар ҳосил қилади.

Тиббиётда қўлланиши

Салих Л. пўстлоғи гликозид салицин (салицил кислота), углеводлар, селлюлоза, лигнин, ошловчи моддалар, антоциан, флавоноидлар, C витамини сақлайди. Ундан тайёрланган препаратлар қон оқишини тўхтатувчи, оғриқ қолдирувчи, тинчлантирувчи, антисептик, иситма туширувчи, диуретик, шамоллашга қарши касалликларда қўлланади. Унинг қоннинг қуюқлашувига қарши таъсири юрак-қон томирлари системасида тромб ҳосил бўлишининг олдини олиш билан муҳимдир. Тиббиётда ва халқ табобатида ундан дамлама ва настойкалар тайёрлаб ўпка шамоллашларида, томоқ оғриқларида, варикозда, терлаш ҳидини йўқотишда, бош оғриқларида ишлатилади.

Асаларичиликдаги аҳамияти

Салих Л. турлари эрта баҳорда асаларилар учун гулшира ва гулчанги беради. Бунда бир ўсимликда 23,4-31 г. шакар йиғилиши аниқланган. Л.Булгакова ўз кузатишларида Салих Л. турлари гулшира ва гулчанги бериши ҳақида қисқача маълумот берган[3]. Крахотин 1991 тол турлари гулчанги берадиган тур сифатида қарайди. Шу сабабдан унинг табиатда ва манзарали ўсимлик сифатида тарқалиши, асаларичиликда ўз аҳамиятига эга. Бундан ташқари тол турларининг гуллаш даври асаларида озуқа танқислиги бўлган эрта баҳор даврига тўғри келади. Салих турлари баҳорнинг эрта ёки кеч келишига қараб турли вақтларда гуллайди. Бу эса асаларилар оиласининг ривожланиши даврида маълум даражада озуқа билан таъминлайди. Бу ўсимлик тупроқ-иқлим муҳитига талабчан эмас ва кўпайтириш осон. Шунингдек, манзарали ва иҳота сифатида, хўжалик мақсадида экилади. Салих cарпеа Л. тури кенг майдонларда экилганда унинг асал маҳсулдорлиги 150 кг/га ташкил этган[4]. Узоқ Шарқда 70 дан ортиқ Салих турлари ёввойи ҳолда кенг тарқалган бўлиб, ноқулай шароитда ҳам гулшира ажратиши, буларнинг турларининг бирин-кетин гуллаши натижасида гуллаш даври 30-35 кун давом этиши, ялпи майдонлардан 100-120 кг/га асал олиниши қайд этилган. Қулай об-ҳаво шароитида контрол уялари 2 кг.гача асал тўплаши аниқланган. Тол турларининг кенг тарқалгани боис биринчи даражали гулчанги ва гулшира берувчи ўсимлик ҳисобланади. Ўзбекистон шароитида туқайзор, тоғ дарё ўзанларида тарқалган турларнинг вақти бироз чўзилиб 25-30 кун давом этади. Бу эса эрта баҳорда арилар учун озуқа танқис бўлган даврга тўғри келади. Чангчилари, уруғчилари ҳам икки мевачи барглардан ҳосил бўлган. Гулчанги ёпишқоқ ва ҳашаротлар йиғиб олиш учун қулай бўлган гулчанги берадиган ўсимликдир. Гуллаб бўлгандан сўнг чангчи ва уруғчи шингиллари тўкилиб кетади.

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тол“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  2. ↑ Дробов В.П.. Растительные ресурсы Гиссарского хребта (бассейна реки Тупаланг). Ташкент: Изд.АНУзР, 1951 — 72-бет. 
  3. ↑ Булгакова Л.Л.; Суворин Ф.. Медоносы кочевого пчеловодства. Ташкент: Госиздат УзР, 1961 — 28-31-бет. 
  4. ↑ Аветисян Г.А.. Географическая изменчивость нектаропродуктивности медоносных растений и медосборов. Из материалов ХИХ международного конгресса по пчеловодству, 1963б, М., Сельхозгиз — 118-бет.