Tol (material)
Qiyofa
Тол (франс. толе — темир лист) — том ёпиш ва изоляция учун ишлатиладиган гидроизоляция материали. Картонга қора мой шимдириш йўли билан тайёрланади. Т.нинг бир томонига минерал маҳсулот, иккинчи (ташқи) томонига йирик қум сепиб ишлов берилади. Т.нинг пастки томони қийин эрийдиган мум ва баъзан майда қум билан қопланади. Т.нинг кумсиз хиллари ҳам бўлади. Т.нинг битумли ёпмаларга қараганда чидамлилиги кам, асосан, иншоотларни вақтинча ёпишда, қурилиш конструксияларини сув ва буғдан изоляциялашда ишлатилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Т.нинг эни 750, 1000 ва 1025 мм, ўрама (рулон) тарзида тайёрланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |