Toldoshlar
Толдошлар (Салиcаcеаэ) — икки уйли ўсимликлар оиласи. Дарахт, бута ва баъзан яримбута. Барги оддий, спиралсимон жойлашган; гуллари бир жинсли, тўпгули кучала. Барг ёзилгунча ёки ёзилгандан кейин кучала ҳосил қилади. Гуллари ён баргчалар қўлтиғида. Чангчиси 8 тагача. Шамол ва ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Меваси бир уяли, кўп уруғли кўсакча, иккиуч паллага бўлинади, уруғининг тубида кумуш ранг туклари бор. Уруғлари шу туклар ёрдамида, ҳаво ва сув орқали тарқалади. Уруғидан ва қаламчасидан кўпаяди. Шимолий ярим шарнинг мўътадил зонасидаги даре, кўл бўйларида нам ерларда усади. Т.нинг 3 туркуми, 400 дан ортиқ тури бор. Ўрта Осиёда 70 тури бўлиб, 40 таси маҳаллий, 30 таси интродуксия қилинган. Мелиорация мақсадларида ва декоратив ўсимлик сифатида ўстирилади. Ёғочидан мебел, тахта, гугурт и. ч., уйжой курилишида фойдаланилади.
Толлар авлоди (салих)
Бу авлод вакилларибарглари бутун қисқа бандли дарахт, бута ва бутачалардир. Уларнинг куртаклари одатда битта тангача баргли бўлади.
Одатда барг чиқаришига қадар гуллайди. Гулёнбаргчалари бутун ва тукли бўлади. Гулқўрғони бокалсимон ёки ўйилган, шарсимон ширадонга айланга. Эркак гулдаги оталиги иккита, базан учта, бешта, ўн иккита. Меваси кўсакча(1-расм). Уруғида ипаксимон туки бор. Ҳашоратлар воситаси билан, базан шамол воситаси билан чангланади. Четдан чангланиш натижасида осонлик билан янги дурагайлар ҳосил бўлади. Толлар бир-бирига жуда ўхшаш ва уларни ташқи узилишидан ажратиш жуда қийин. Ер юзида толдошлар оиласининг 200 дан ортиқ тури бор. МДҲ давлатларида 167та тури ўсади. Ўзбекистон ўсимликлар дунёсида эса 30 дан ортиқ тури тарқалган. Толлар ҳар хил экологик шароитларда кўпроқ дарё, канал, ариқ ва ховузлар бўйида ўсувчи ёруғсевар ўсимликлар хисобланади. Вегетатив йўл билан яхши кўпаяди. Уруғининг униб чиқиш муддати анча қисқа бўлиб, икки ҳафтадан сўнг униб чиқиш қобилятини йўқотади. Ўзбекистонда ёввойи холда эчкитол (салих сангариcа), сув тол (салих нилҳелмсиана), блок толи (салих бласкии), сариқ тол (С. эуапиcулата), Олга толи (Салих Олгаэ Регел), недзвески толи (салих wедз wеcкии), Велгелмс толи (С.Wелҳелмсиана Биэб), кўк тол (салих cоэруллеа), қирчин тол (салих тенуижулис), самбиттол (салих тенуижулис) лар дарё қиргоқларида ўсиб тўқайлар ҳосил қилади. Шахарларда анхор ва ховузлар бўйида, боғ ва паркларда амударё толи (салих охика), қора тол(салих австралиор), оқ тол (салих алба), ялтироқ тол (салих миканс), мажнунтол (салих бебйлониcа) каби турларини экиб ўстирилишини кўришимиз мумкин.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |