Toledo
Толедо — Испаниянинг марказий қисмидаги шаҳар. Тако дарёси бўйида. Толедо провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси - 61 минг киши (2000). Ҳунармандчилик (металл буюмлар, коррида учун анжомлар, керамика, ипак ва жун газлама тайёрлаш)нинг қадимги маркази.
Қадимда Т. карпетанларнинг иберий қабиласи манзилгоҳи бўлган, милоддан аввалги ИИ асрда уни римликлар эгаллаган. ВИ аср ўрталаридан Вестготлар давлати пойтахти. 1085-йилда Алфонс ВИ томонидан эгалланиб Кастилия ва Леон пойтахтига айланди. 1479-йилдан бирлашган Испания пойтахти. Араблар қўл остида бўлган даврдан бошлаб ҳунармандчиликнинг, хусусан, совуқ қуроллар ишлаб чиқариш. ва терига ишлов бериш марказига айланди. 14— ХВ асрларда мовут, ипак матолар, керамика ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш айниқса ривожланди. ХВИ аср охири ва ХВИИ аср бошларида (пойтахт Мадридга кўчирилгач) Т.нинг иқтисодий ва сиёсий мавқеи пасайди.
Меъморий ёдгорликлардан Рим даврида қурилган сирк крлдиклари, акведук, шаҳар дарвозалари, черковлар, ратуша, собор, кўприклар ва бошқалар сақланган. ХХ асрда Т. қадимий меъморликнинг миллий қўриқхонаси деб эълон қилинган. Шаҳар ўрта аср қиёфасини сақлаб қолган, замонавий қурилишлар қилинмайди. Туризм ривожланган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |