Tomir
Томир - одам ва ҳайвонларда қон (қон томири) ва лимфа (лимфа томири) ҳаракатланадиган ковак найча (қаранг Артериялар, Веналар, Лимфа системаси). Ўсимликларда — ксилеманинг узун ковак найча шаклидаги ўтказувчи элементи.
Юрак ва томирлар биргаликда одам қоннинг то'хтовсиз ҳаракатланишини та'минлайди. Қон томирлари инсон организмининг барча қисмларига тарқалган. Улар артерия, вена ва капиллярларга ажратилади.[1]
Одам танасида қон жуда ко'п йирик ва майда қон томирлари бо'йлаб ҳаракатланади. Юракдан бошланувчи қон томирлари, уларда қандай қон бўлишидан қат’и назар, артерия қон томири, юракка қуйилувчи қон томирлари эса вена қон томири дейилади. Бу қон томирлар иккита ёпиқ, я’ни катта ва кичик қон айланиш доирасини ҳосил қилади. Бу қон айланиш доираларининг иккаласи ҳам юракдан бошланади ва юракда тугайди.
Катта қон айланиш доираси юракнинг чап қоринчасидан аорта деб аталувчи катта артерия қон томиридан бошланиб, йирик, ўрта ва майда артерия томирлари орқали тананинг барча тўқима ва органларини артерия қони сифатида кислород ва озиқ моддалар билан та’минлаб, вена қонига айланади ҳамда юқориги ва пастки ковак веналар орқали ўнг бўлмачага қуйилади.
Кичик қон айланиш доираси юракнинг ўнг қоринчасидан — ўпка артерияси деб аталувчи катта қон томиридан бошланиб, у ўнг ва чап ўпка артериялари, капилларларга бўлинади. Бу қон ўзидаги карбонат ангидридни ўпка алвеолаларига ўтказиб, улардан кислородни қабул қилиб, артерия қонига айланади ва 4 та ўпка веналари орқали юракнинг чап бўлмасига қуйилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- ↑ Одам ва унинг саломатлиги 8-синф, 2014-йил нашр.