Томирли парда (лот. увеа) – кўзни ташкил этувчи учта консентрик пардаларнинг пигментли ўрта қатлами бўлиб, ички тўр парда ва ташқи фиброз парда ўртасида жойлашган[1].

Томирли пардаТомирли парда
лотинча: туниcа васcулоса булби
Система Офталмология

Этимологияси

Ўрта асрлардаги лотинча атама "увеа" („узум“) сўзидан келиб чиққан бўлиб, бу сўз унинг узумга ўхшаш кўринишига ишорадир (мурда кўзидан бузилмаган ҳолда олинганда қизғиш-кўк ёки деярли қора рангда, узумга ўхшаш ўлчам ва бужмайган шаклда бўлган). Аслида, бу хориоидеа учун қадимги юнонча атаманинг қисман олинган таржимаси бўлиб, сўзма-сўз „узумга ўхшаш қоплама“ деган маънони англатади[2][3]. Увеа сўзи қадимдан кўзнинг бир қисми учун ишлатиладиган атама сифатида фойдаланилган, лекин у ўрта асрлар ва ундан аввалги инглиз тилида фақат хориоидеани англатган[4][5].

Тузилиши

Томирли парда кўзнинг қон томирли ўрта қатламидир. У олд томондан орқага қараб учта алоҳида соҳага бўлинган: камалак парда, киприксимон тана,ва хориоидеа

Функсияси

Томирли парда барча қисмлари биргаликда қуйидаги вазифаларни бажаради:

1. Озуқа ва газ алмашинуви: томирли пардадаги қон томирлар метаболик эҳтиёжларини қондириш учун силиар танани ва камалак пардани тўғридан-тўғри қон билан таъминлайди ва ички қон таъминоти мавжуд бўлмаган тўр парданинг ташқи қатлами, склера ва гавҳарни озиқ моддалар билан таъминлайди. (Шох парданинг хусусий қон томирлари йўқ ва ташқи муҳит билан тўғридан-тўғри газ алмашинуви орқали кислород билан таъминланади.)

2. Нурни сингдириш: томирли парда кўз ичидаги синдирилган ёруғликни камайтириш орқали тўр пардага тушувчи тасвирнинг контрастини яхшилайди, шунингдек, тўлиқ шаффоф бўлмаган склера орқали ўтадиган ташқи ёруғликни ютади.

Бундан ташқари, томирли парданинг баъзи алоҳида қисмлари катта аҳамиятга эга бўлган махсус функсияларга эга, улар орасида силиар ўсимталар томонидан кўз ичи суюқлиги секрецияси, силиар тана томонидан аккомодацияни (фокус) назорат қилиш ва камалак парданинг кўз қорачиғини назорат қилиш орқали тўр пардага ёруғлик ўтишини оптималлаштириш киради. Ушбу функсияларнинг аксарияти автоном нерв тизими томонидан бошқарилади.

Фармакологияси

Кўз қорачиғи ўлчамининг ўзгариши танадаги нейронлар тескари алоқа назоратининг намунаси бўлиб, бу автоном нерв тизимининг антагонистик симпатик ва парасимпатик бўлимлари ўртасидаги мувозанат билан таъминланади. Кўз қорачиғи осонгина кўринадиган бўлганлиги ва шох пардага дори-дармонларни, ҳатто ўсимлик экстрактларини қўллаш орқали унинг ҳажмини осонгина ўзгартириши мумкин бўлганлиги сабабли, кўз қорачиғида асрлар давомида фармакологик тажрибалар ўтказилиб келинади. Қорачиқ ўлчамини фармакологик назорат қилиш баъзи кўз касалликларини даволашнинг муҳим қисми ҳисобланади.

Дори-дармонлар, шунингдек, ўткир ва сурункали глаукомани даволашда муҳим бўлган кўз ичи суюқлиги секрециясини пасайтириш учун ҳам қўлланади.

Иммунологик аҳамияти

Соғлом томирли парда иммунитет хусусиятига эга бўлган ҳужайралар, хусусан, лимфоцитларни ўзида сақлаб, лимфоцитар инфилтратларни ҳосил қилиш орқали яллиғланишга жавоб беришга мойилдир. Симпатик офтламия деб аталадиган кам учрайдиган касаллик увеал ва ретинал антигенлар ўртасидаги „ўзаро таъсир“ (яъни, иммун тизим ҳужайраларининг уларни ажрата олмаслиги, натижада нотўғри йўналтирилган яллиғланиш реаксиялари) натижасида келиб чиқиши мумкин.

Клиник аҳамияти

Увеит, хороидит, ирит, иридосиклит, олдинги увеит, симпатик офталмия ва увеал меланома каби касалликлар томирли парданинг турли патологиялари натижасида келиб чиқади.

Яна қаранг

Манбалар

Ҳаволалар