Тонлесап, Сап — Камбоджа текислигидаги кўл, Ҳиндихитой ярим оролда энг катта. Майдони 2,5—3 минг км² дан (қишда) 10 минг км² гача (езда), мавсум бўйича ўзгариб туради. Чуқурлиги ҳам тегишлича 1–2 м дан 10–14 м гача. Қирғоклари паст, боткрклашган. Тонлесап дарёси Т.ни Меконг билан боғлайди ва унинг оқимини қисман тартибга солиб туради. Балиққа бой. Шолипояларни суғоришда фойдаланилади, соҳил қисмида аҳоли зич. Т. якинида Камбоджа маданияти ёдгорлиги мажмуаси — Ангкор жойлашган.