Топика — АҚШнинг марказий қисмидаги шаҳар. Канзас дарёси бўйида. Канзас штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 122,3 минг киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Полиграфия, озиқовқат, машинасозлик саноати корхоналари, университет бор.