Топографик план - жой контурлари ва релефининг кичрайтириб, ўзига ўхшаш ҳолда, Ер сфериклигини ҳисобга олмай қоғозда тасвирланган горизонтал проексияси. Топографик планда жойнинг предмет ва контурлари моноэпафик шартли белгилар билан, релеф эса горизонталлар билан тасвирланади. Топографик планда масштаб ўзгармас, контурлар тасвири эса, уларни жойдаги ҳолати (қиёфаси) билан ўхшашлигини сақлаган бўлади. Топографик план 1:5 000, 1:2 000, 1:1 000, 1:500 масштабларда, асосан, жойнинг топографии съёмкасини бажариш билан ёки айрим ҳолатларда харитафафик материаллар асосида тузилади.

Топографик план вазифаси хилма-хил бўлиб, асосан, шаҳар ва аҳоли яшаш жойларининг бош планини ишлаб чиқиш, ер кадастрини олиб бориш ва бошқа мақсадлар учун топографик асос сифатида хизмат қилади.